Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 02 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Қонун ижодкорлигининг самарали механизми

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Соғлом она ва бола йилида фуқаролик жамияти институтлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олимлар ва экспертлар иштирок этди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилаётган юксак эътибор кучли фуқаролик жамияти барпо этишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Кўрилаётган ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари натижасида фуқаролик жамияти институтлари барқарор ривожланиб бормоқда. Айни пайтда мамлакатимизда 8 300 дан зиёд ННТ фаолият кўрсатаётгани бунинг яққол далилидир.

Кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида давлатнинг айрим ваколатлари фуқаролик жамияти институтларига босқичма-босқич берилмоқда. Бу, ўз навбатида, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ва унинг органлари устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишга имконият яратаётир.

Мамлакатимизда жамоатчилик назоратига конституциявий мақом берилган бўлиб, бу Конституциямизнинг 32-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур моддага кўра, мамлакатимиз фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай иштирок давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан ҳам амалга оширилади. Ушбу конституциявий қоидани қонунларда акс эттириш, жамоатчилик назорати институтини янада такомиллаштириш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Парламент назорати тўғрисида»ги ва «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунлар ишлаб чиқилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қонун ижодкорлиги фаолиятини прогноз қилиш ва режалаштириш бўйича самарали тизим яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Маълумки, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг самарали ишлашида парламент асосий роль ўйнайди. Бунда парламентнинг нафақат қонун ижодкорлиги фаолияти, балки назорат функцияси ҳам муҳим ўрин тутади. Чунончи, қонун қабул қилингандан сўнг унинг ижросини таъминлаш, хусусан, мансабдор шахсларнинг қонун билан белгиланган вазифаларини қай даражада бажараётгани устидан айнан жамоатчилик ва халқ вакиллари назоратини олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, қонунларимизда белгиланган нормаларни амалиётда қандай қўллаш лозимлигини кўрсатиб берувчи ҳуқуқий механизмларни, қонуности ҳужжатларини, содда қилиб айтганда, қабул қилинган қонунларни амалга ошириш механизмларини аниқлаб берадиган ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилиш талаб этилмоқда.

 

ЎзА материали асосида.

 

Прочитано: 1740 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика