Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 02 / Мавзуга қайтиб

Воситачими ёки етказиб берувчи?

 

Газетангиз контент-провайдерлар ЯСТни қайси ставкада – 33 ёки 6% тўлашлари шартлиги ва улар учун солиқ солиш объекти нима эканлиги тўғрисидаги масалалар бўйича яна мунозарани бошлаб жуда яхши иш қилган.

 

ЎЗГАРИШЛАР МАВРИДИ

Иқтисодиётнинг тез суръатларда ривожланиши, қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ва прокурор назоратини ташкил этиш тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқларига риоя этишни такомиллаштириш ва уни янги иқтисодий воқеликларга мувофиқлаштиришни тақозо этади.

Ҳозирги босқичда прокуратуранинг устувор ­эътибори тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилмоқда. Бу – қуруқ гап эмас, балки унинг олдига амалда қўйилган вазифадир.

Хўжалик фаолиятини юритувчи ўзбекистонликлар ўз ҳаракатлари билан тадбиркорлик ҳуқуқларини қўлга киритиб, улардан ўз хоҳишларига кўра фойдаланмоқдалар. Бироқ, ўз бизнесининг самарадорлигини ошириш ва ундан имкони борича кўп фойда олиш мақсади йўлида улар қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари ва бюджет олдидаги ўз бурчларини бажаришлари керак бўлади.

Давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг мансабдор шахслари улар йўлига тўсиқ ва чекловлар қўймаслиги, уларга кўпроқ ишонишлари ва назорат қилиш юкини камайтиришлари учун эса тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари биринчи навбатда ўзлари қизиқиш билдиришлари ва қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришларни мунтазам кузатиб боришлари, ўз молиявий ва хўжалик ишларини бошқариб боришлари, солиқлар ва мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиши ва бюджетга ўз вақтида ўтказилиши, ҳамкорлар билан шартномалар тузилиши, ўзларига ўхшаш хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган текширувлар натижаларини кузатиб боришлари керак.

 

РАММ МАЪЛУМОТЛАРИ БЎЙИЧА

ДСҚ ҳузуридаги бизнинг Ахборот-маслаҳат марказининг Тошкент шаҳар бўлимига пойтахтлик солиқ тўловчилар кўпинча тадбиркорликнинг ғоятда хилма-хил масалалари бўйича мурожаат қиладилар. Улар орасида контент-провайдерлар ҳам бор. Афсуски, кўпинча улар бирор-бир операцияни бажаришга эмас, балки нотўғри ҳаракатлар қилинганлиги текширувда аниқлангандан кейин маслаҳат сўраб келадилар. Контент-провайдерларнинг фаолиятини ўрганиб ва таҳлил қилиб, биз ушбу соҳада ҳисоб юритиш ва солиқларни ҳисоблашнинг энг кўп учрайдиган бузилишларини аниқлаймиз. Таассуфки, ушбу фаолиятни танлаган ҳар бир киши бу хатоларни ажабланарли тарзда такроран содир этиб, ўз ҳамкасбларидан сабоқ чиқаришни хоҳламайди.

Мен раҳбар фаолияти бўйича ўхшаш хўжалик юритувчи субъектларни текшириш натижаларига қизиқиш билдириши керак деб бежиз айтмадим. Гап шундаки, 2 йилдан кўпроқ аввал контент-провайдерларда ўтказилган текширувлар улар фаолият тури бўйича солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаб, ягона солиқ тўловини 6%лик ставкада тўлашгани, аслида 33%лик ставкада тўлашлари шартлигини аниқлаган, суд ажрими эса буни тасдиқлаган эди.

Ҳозирги вақтда контент-провайдер хизматларини кўрсатадиган баъзи компанияларнинг раҳбарлари таваккалига иш тутиб, ЯСТни ҳисоблаш хусусиятлари билан қизиқмай, уни 6%лик ставкада тўлашмоқда. Яна бирлари эса таваккал қилмаслик учун умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишган. Афсуски, унисининг ҳам, бунисининг ҳам фаолияти таҳлил қилинганда кўпгина раҳбарлар контент нималиги, уни тақдим этиш хизматларини кўрсатиш таомили қандай ўтиши, уларни реализация қилишдан тушум нималиги тўғрисида тушунчага эга эмаслиги кўриняпти. Агар директор ўз фаолияти тўғрисида шунчалик кам хабардор бўлса, у текширувчиларга қандай тушунтириш бера олади?

 

ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКНИНГ МОҲИЯТИ

Ўз ҳаракатларини қонун ҳужжатларининг меъё­ри билан асослай олмаслик текширув пайтида кишини ноқулай аҳволга солиб қўяди. Муайян текширувни ўтказиш вақтида таклиф этилган экспертлар провайдерлар янги маҳсулот (контент) ишлаб чиқармасдан четдаги муаллифлар ва ҳуқуқ эгалари барпо этган контентдан фойдаланяптилар деган хулосага келдилар. Айни шу сабабли уларнинг фаолияти 33%лик ЯСТ белгиланган воситачилик фаолияти деб эътироф этилди.

Экспертлар ўз хулосаларида ҳақли эдилар. «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонуннинг ўзи ҳам провайдерларни ахборот воситачилари деб белгилаган (12-модда). Бироқ Солиқ кодексида белгиланишича, воситачилик, топшириқ шартномалари ва воситачилик хизматлари кўрсатиш бўйича бошқа шартномаларга кўра воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови солиш объекти бўлиб кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси ҳисобланади (355-модда).

Контент-провайдерлар уяли алоқа операторлари билан тузган шартномаларни таҳлил қилиб, экспертлар, фикримизча, нотўғри хулосага келганлар: «Хизматлар ушбу шартномаларда истеъмолчига эмас, балки уяли алоқа операторига тақдим этилади, айни у абонентга телекоммуникация хизматларини кўрсатади. Яъни контент-провайдер контент тақдим этиш бўйича хизматларни кўрсатиш имкониятига эга эмас. Тегишинча, истеъмолчи-абонент пулни айни телекоммуникация хизматларини кўрсатувчига – уяли алоқа операторларига тўлайди. Контент-провайдернинг роли эса уяли алоқа операторларига истеъмолчи маблағларидан ҳақ тўланадиган воситачилик бўлиб қолади».

Бундай хулосага келиш олдидан экспертлар «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунни очиб кўришлари жоиз эди (2-модда), у ерда «телекоммуникация хизматлари провайдери» тушунчаси берилган. У фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахсдир. Шунингдек қуйидаги саволларга жавоб олиш мақсадга мувофиқ кўринади: уяли алоқа оператори контент-провайдердан олинган контентдан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эгами; улар контентдан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия келишувини тузганларми?

Контент-провайдер балансида ёки ижара шартномаси бўйича абонентларга контентга киришни техник жиҳатдан таъминлаш учун фойдаланиладиган аппарат-дастурий мажмуа (ускуна) мавжуд бўлганда хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилади, унга кўра хизматлар реализациясидан олинган тушумга 6%лик ставкада солиқ солинади.

 

ҚАРШИ ДАЛИЛ-ВАЖЛАР

Эксперт хулосаларининг хатолиги нимадан иборатлигини мисолда кўриб чиқамиз.

Савдо шохобчалари тармоғини таъсис этган «А» юридик шахси мижозларнинг жуда кўп миқдорига эга бўлиб, уларга қулай бўлиши учун кир ювиш ва кимёвий тозалашга кийим ва ичкийимлар қабул қилинишини ташкил этди. Бошқа «В» юридик шахси билан тузилган шартномага кўра унга мижозлардан олинган кийим ва ичкийимни топширади. «В» кир ювиш ва кимёвий тозалашни ўз ускунасида амалга оширади, бироқ кукун ва кимёвий дориларни сотиб олади, кир ювиш технологиясини эса Интернетдан олади. Бунда унинг фаолияти, кир ювиш технологияси Интернетдан олинганлиги ва пулни мижоз кимёвий тозалаш идорасига эмас, балки савдо шохобчасига тўлашига қарамай, воситачилик фаолияти сифатида эмас, балки хизматлар кўрсатиш сифатида квалификацияланади. 

Бироқ абонент–оператор–контент провайдер ҳалқаси ҳам мижоз–савдо шохобчаси–кимёвий тозалаш идораси ҳалқасига айнан ўхшаш-ку. Бу ерда ҳам, у ерда ҳам хизматлар кўрсатишда ўзларининг ёки ижарага олинган ускунадан фойдаланилади ва ҳақ, тегишинча, контент-провайдерга тўланмайди.

Ушбу мантиқни Фуқаролик кодексининг қоидалари билан асослашга уриниб кўрамиз. Уларда назарда тутилишича, воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатларга киришган бўлса ҳам, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади (832-модда).

Бизнинг ҳолатимизда абонент комитент, уяли алоқа оператори эса воситачи ҳисобланади, чунки уяли алоқа оператори абонентнинг топшириғига кўра ҳақ эвазига ўз номидан, бироқ комитент ҳисобига бир ёки бир нечта битимларни содир этиш (контент-хизматлар кўрсатиш) мажбуриятини олади. Бундай хизматларни етказиб берувчи контент-провайдер ҳисобланади. Солиқ кодексига кўра (222-модда) улар харид қилинаётганда абонент (комитент) учун воситачилик шартномаси бўйича етказиб берувчи – контент-провайдер воситачи – уяли алоқа оператори номига ҳисобварақ-фактура қўяди.

Воситачи комитент учун харид қилинган контент-хизматлар бўйича унга ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиб, уларда сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактуралар кўрсаткичларини акс эттиради. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида номга қўшимча равишда «Воситачи» кўрсатилади**. Бундан абонентларга кўрсатилган контент-хизматлардан олинган бутун тушум 6%лик ставкада контент-провайдерда ЯСТ солиш объекти ҳисобланади.

 

ХУЛОСА ЎРНИДА

Яна бир бор таъкидлашимиз лозимки, четдаги муаллифлар ва ҳуқуқ эгалари барпо этган контентдан фойдаланиш ва абонентларга хизмат кўрсатаётганда контент-провайдер яратган янги маҳсулот йўқлиги абонентлар тўловини ҳақ деб ҳисоблаш ва унга 33%лик ставкада солиқ солиш учун асос-далил бўлмайди.

Чунончи, масалан, лицензияга эга бўлган ёки эга бўлмаган юридик шахс Интернетдан кўчириб олган фильмлар, концертлар, куйларни рақамли ифодаловчиларга ёзиб олади ва уларни сотади. Биз уларни 33%лик ставкада ЯСТ тўловчиларга киритмаймиз-ку.

Ҳа, текширув чоғида бир қатор контент-провайдерлар балансида номоддий активлар сифатида фойдаланиладиган контентлар қиймати ҳам, уларнинг келиб чиқиш факти ҳам акс эттирилмаган. Ўз-ўзидан бу ҳуқуқбузарлик – қароқчилик ҳисобланади. Бироқ унга нисбатан қонун ҳужжатларининг бошқа моддалари қўлланади ва ЯСТ ставкаси миқдорига дахлдор эмас.

Шуни ҳам таъкидлашни хоҳлардикки, ваколатли органлар контент-провайдерлар билан уяли алоқа операторлари ўртасидаги шартномалар тўғри тузилганлигини, уяли алоқа абонентларига контент-хизматлар кўрсатилганда уларнинг предмети тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрганиб, мазкур масала бўйича охирги нуқтани қўйиши керак. Шунингдек ўзларининг, керак бўлса, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан қўшма хатларида ҳам тўловчиларнинг мазкур тоифасига солиқ солиш тартибини белгилаш керак. Шунда кейинчалик солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишлар учун контент-провайдерлар раҳбарлари маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайдиган бўлади.

 

Шарофиддин РЎЗМЕТОВ,

ДСҚ ҳузуридаги РАММ ТШБ директори.

___________________________

*«СБХ»нинг 29.12.2015 йилдаги 52-сони.

**Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштири тартиби (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова).

Прочитано: 2401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика