Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 02 / Солиқ солиш

Соғлиқни сақлашга имтиёз

 

Корхонада кўпинча ходимларга тиббий хизмат кўрсатишга моддий ёрдам кўрсатиш учун нақд пул бериш зарурати юзага келади. Солиқ кодекси 179-моддасининг 3-бандида ЖШДС солинмайдиган даромадлар таркибида ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория тиббий хизмати кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар кўрсатилган. Мазкур даромадлар ходимларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун юридик шахслар томонидан соғлиқни сақлаш ташкилотларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигидаунинг оила аъзосига, ота-онасига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, солиқ солишдан озод қилинади.

Соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган қандай ҳужжатлар Солиқ кодекси 179-моддасининг 3-бандида кўрсатилган имтиёзни қўллаш учун асос бўла олади?

О.Князева,

ШК бош бухгалтери.

 

– Иш берувчи томонидан ўз ходимлари ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун тўланган суммаларга жисмоний шахслардан олинган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодекси 179-моддасининг 3-банди). Мазкур имтиёз қуйидаги ҳолларда қўлланади:

● ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун корхона томонидан соғлиқни сақлаш ташкилотларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда;

● соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида – унинг оила аъзоларига, ота-онасига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда.

Қонун ҳужжатларида ходим амбулатория ёки стационар даволанганлиги учун айни қандай ҳужжатларни тақдим этиши кераклиги белгиланмаган. Бироқ у пулли даволанганлигини назарда тутади. Тегишинча, тиббиёт муассасаси ходимингиз билан шартнома тузиши ёки унга даволаниш қийматини тўлашга счёт (тўловнома) тақдим этиши керак. Бунинг устига, агар даволаниш ёки тиббий кўрикдан ўтиш вақтида ходим ишламайдиган бўлса, ушбу ҳолда касаллик варақаси очиш лозим.

Ходимга даволаниш ёки тиббий хизмат кўрсатилишига нақд пул берилганда ундан нафақат тўлов счёти нусхасини, балки пул маблағларидан мақсадли фойдаланилганлигининг ҳужжатли тасдиқномасини, яъни соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган тўлов чеки нусхасини ҳам олиш лозим.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, дори-дармонларга тўланган ҳақ кўрсатилган имтиёзга кирмайди. Дори-дармонларни харид қилиш учун ходим унга моддий ёрдам кўрсатилишини сўраб ташкилот раҳбариятига (ёки мавжуд бўлса, касаба уюшмасига) мурожаат қилиши мумкин.


Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2180 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика