Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 02 / Солиқ солиш

Имтиёз ҳисобидан жамғариб, қурилиш қилинса...

 

Корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 18211) Президентнинг ­ПҚ-1047-сон Қарорига асосан ЯСТни 50%га камайтирилган ставкада тўлайди. Бўшаган солиқ суммалари 8840-бухгалтерия ҳисобварағида жамланади. Ушбу маблағларни хом ашёга доир мақсадли банк кредитини сўндиришга йўналтириш мумкинми?

Биз колбаса қобиғига сурат тушириш учун босма машина сотиб олишни ҳам мўлжаллаяпмиз. Фойдаланишга топширилганидан кейин ушбу ускуна қийматини имтиёз туфайли бўшаган маблағлар ҳисобига ҳисобдан чиқариш мумкинми?

Биз кредит олиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун янги ҳудуд сотиб олдик. Ҳозирги вақтда унда қурилиш ишлари олиб бориляпти. Пудратчилар бажарилган ишлар ҳажмларини далолатномалар ва ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштиришмоқда. Ушбу ҳисобварақ-фактуралар суммасини қайси ҳисобварақларга киритиш керак? Ушбу суммаларни мақсадли имтиёзлар ҳисобига ҳисобдан чиқариш мумкинми?

З.Йўлдошева,

бош бухгалтер.

КРЕДИТ ОЛИШ МАҚСАДИ КЎЗЛАНМАГАН

Президентнинг 26.01.2009 йилдаги ПҚ-1047-сон Қарорига (бундан кейин – ПҚ-1047-сон Қарор) кўра, асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашаётган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш шарти билан ЯСТ ставкасини 50%га камайтириш шаклида солиқ имтиёзи берилган. Улар ЯСТни ҳисоблаб ёзиш ҳисобварағи билан корреспонденцияда 8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида жамланади ва ундан ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, хом ашё базасини ривожлантиришга маблағлар сарфланганда ҳисобдан чиқарилади.

Сизнинг ҳолатингизда хом ашё базасини кенгайтириш деганда гўшт-сут маҳсулотларини тайёрлаш учун зарур хом ашёни харид қилиш назарда тутилади. Корхона мақсадли кредитдан ана шу мақсадда фойдаланган. Мақсадли имтиёзни ҳисобдан чиқариш гўшт-сут маҳсулотларини тайёрлаш учун хом ашё харид қилишга йўналтирилган пул суммасида амалга оширилиши керак. Кредитни бўшаган маблағлар ҳисобига сўндириш қуйидаги хатарларни ўз ичига олади:

  • биринчидан, кредит сўндирилаётганда нафақат асосий қарз, балки пулдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳам сўндирилади. Уларнинг суммаси сотиб олинган хом ашё қийматига кирмайди ва давр харажати ҳисобланади. ПҚ-1047-сон Қарорда бўшайдиган маблағларни давр харажатларига йўналтириш назарда тутилмайди;
  • иккинчидан, хом ашё базасини кенгайтириш гўшт-сут маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва уларнинг ассортиментини кенгайтириш имконини берувчи зарур сифатли хом ашёни харид қилишни назарда тутади. Кредит маблағларини, масалан, қурилиш материалларини харид қилишга йўналтириш ПҚ-1047-сон Қарорда белгиланган мақсадларга эришишга олиб келмайди;
  • учинчидан, агар корхона кредит бўйича олинган пул маблағларини хом ашё харид қилиш харажатларига ҳисобдан чиқариб бўлган бўлса, уларни яна бир марта ҳисобдан чиқариш мақсадсиз фойдаланишни ­эътироф этишга олиб келади.

 

БОСМА ДАСТГОҲ ИШЛАЙВЕРСИН

ПҚ-1047-сон Қарорда бўшайдиган маблағларни олинган кредитларни сўндиришга йўналтириш мумкинлиги тўғридан-тўғри кўрсатилмаганлиги боис улардан бундай фойдаланиш мақсадга номувофиқ фойдаланиш деб баҳоланиши мумкин.

Жамғарилган маблағларни босма машинани харид қилиш ва улар ҳисобига машинанинг қийматини ҳисобдан чиқаришга йўналтириш мумкинлиги масаласини кўриб чиқаётганда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:

  • биринчидан, мазкур операция ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш бўйича операция деб классификацияланади;
  • иккинчидан, ПҚ-1047-сон Қарорда маблағларни ҳисобдан чиқариш пайти белгиланмаганлиги сабабли БЮД ёки ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ускунани харид қилиш санасини ёки фойдаланишга киритиш санасини қўллаш мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолда у ПҚ-1047-сон Қарор билан белгиланган имтиёзни қўллаш мумкин бўлган санадан кейин – яъни 2016 йил 1 январгача амалга оширилиши керак эмас.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, гўшт-сут маҳсулотларини тайёрловчи корхона харид қилинган босма ускуна қийматини мақсадли имтиёзлар суммаларидан ҳисобдан чиқариши мумкин.

 

РИВОЖЛАНА БОРИБ ҚУРИНГ

Қурилиш квалификацияланадиган актив ҳисобланади. 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва 24-сон БҲМС «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»га (АВ томонидан 18.08.2009 йилда 1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра, у билан боғлиқ, шу жумладан кредит бўйича барча харажатлар 0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағида жамланади.

Солиқ ва божхона имтиёзлари ҳисоби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Унга кўра, 8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган, ЯСТ бўйича солиқ имтиёзларини бериш натижасида бўшаган маблағлар суммалари агар имтиёзли давр кўрсатилган бўлса – муддатларнинг энг ками бўйича: имтиёзли давр ёки ҳақиқатда ишлатиш тугаганда асосий воситаларни реконструкция қилиш ва замонавийлаштиришга йўналтирганда ҳисобдан чиқарилади:

8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағи дебети;

8530-«Текинга олинган мулк» ҳисобварағи кредити, бунда «Солиқлар имтиёзлари» ҳисобварағи ажратилади.

Шунга эътибор қаратиш лозимки, янги объект қурилиши мавжуд гўшт-сут маҳсулотлари тайёрлашни ўзлаштириш, кенгайтириш ёки модернизациялашга киритилиши керак. Ушбу ҳолда қурилишга йўналтирилган ва пудратчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари билан тасдиқланган маблағларни ­8840-ҳисобварақдан мақсадли фойдаланилган маблағлар сифатида ҳисобдан чиқариш мумкин.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Baker Tilly Tashkent» МЧЖ АТ бошқаруви раиси.

Прочитано: 2341 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика