Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 37 / Солиқ солиш

Хизмат мақсадида юриш

Хусусий фирма ходимлари ишнинг сайёр тусдалиги боис ўз автотранспортларидан фойдаланадилар. Фирма уларга компенсация ҳисоблайди ва пул ўтказиш йўли билан қуйилган бензин ҳақини тўлайди.

Бензин қиймати автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация ҳисобланадими ёки ходимларнинг моддий нафидан даромад дебми?

Унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадими?       

Н.Авалова, фирма бош бухгалтери.

 

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси арзномангизни кўриб чиқиб, қуйидагича тушунтириш беради:

– Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибининг (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон Қарори билан тасдиқланган) 2, 6-бандларига мувофиқ «компенсация, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш (хизмат сафарларидан ташқари) зарурияти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларига тўланади.

Компенсация ойига бир марта, календарь кунларнинг сонидан қатъи назар, ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи билан бир вақтда тўланади.

Ходим таътилда, хизмат сафарида бўлган, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли, шунингдек, у бошқа сабабларга кўра ишга чиқмаган, шахсий автомобилдан фойдаланмаган вақтлар учун компенсация тўланмайди».

Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 8-бандининг учинчи хатбошисига кўра «юридик шахслар амалга оширадиган қуйидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди:

хизмат ишлари учун ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормаларда шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан хизмат сафарлари мустасно».

Солиқ кодексининг 174-моддаси 11-бандига асосан «меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига қуйидагилар киради:

хизмат ишлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан ёки хизмат мақсадлари учун унинг бошқа мол-мулкидан қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча фойдаланганлик учун тўловлар».

Солиқ кодексининг 177-моддаси биринчи қисмининг 1-банди бешинчи хатбошисига кўра «солиқ тўловчи томонидан юридик шахсдан моддий наф тарзида олинган даромадлар, агар ушбу Кодекс 171-моддасининг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагилардир:

юридик шахснинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатлари».

Солиқ кодексининг 306-моддаси биринчи қисми биринчи жумласи ва 307-моддаси биринчи қисмига асосан «ушбу Кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объектидир.

Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база ушбу Кодекснинг 172-моддасига мувофиқ тўланадиган даромадлар суммаси сифатида белгиланади, ушбу Кодекснинг 308-моддасида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно».

Солиқ кодексининг 172-моддаси бўйича даромадларга Солиқ кодексининг 173, 174 ва 175-моддаларида назарда тутилган даромадлар киради.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқсак:

компенсация ишлаб чиқариш фаолияти хизмат сафарлари билан боғлиқ, ўзларининг шахсий мулкида бўлган енгил автомобиллардан фойдаланувчи ходимларга тўланади;

бензин қиймати моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди.

 

Ю.Насимжонов,

Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 2233 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика