Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 36 / Мен истеъмолчиман

Тўрт йилда бир марта текширилади

Яқинда ота-онамнинг уйига газчилар келиб, текширув 2 йилда бир марта ўтказилади деб айтишибди. Бироқ илгари бизга уни 4 йилда бир марта ўтказиш керак дейишган эди. Газ ҳисоблагич текширувдан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган сертификат қанча муддатга берилади: 2 йилгами ёки 4 йилга?

Н.Журавлёва.

 

– Газ таъминоти хизматининг ходимлари сизни чалғитишган. Сертификатни истеъмолчига метрология хизмати ходимлари ҳисоблагич давлат текширувидан ўтказилганидан кейин берадилар. У сиздаги ҳисобга олиш асбоби белгиланган техник талабларга мувофиқ келишини тасдиқлайди. Мажбурий давлат текширувидан ўтказиладиган ўлчов воситаларининг номенклатура рўйхатида («Ўзстандарт» агентлиги томонидан 1.02.2007 йилда тасдиқланган) назарда тутилишича, аҳоли учун барча турдаги маиший газ ҳисоблагичларини текширишлар оралиғи 4 йилда бир мартани ташкил қилади, ташкилотлар учун эса у 2 йилга тенг.

Худди шу тартиб Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда («Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Ўздавнефтгазинспекциянинг АВ томонидан 30.07.2014 йилда 2604-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) ҳам белгиланган. Ушбу ҳужжатнинг 3-бандида назарда тутилишича, газни ҳисобга олиш приборлари жисмоний шахслар учун 4 йилда 1 марта, юридик шахслар учун – 2 йилда 1 марта даврий текширувдан ўтказилади.

Чакана истеъмолчига табиий газ етказиб бериш шартномасининг 4.2-бандида ҳам истеъмолчи ҳисобга олиш асбобини ҳар 4 йилда текширувдан ўтказиши шартлиги қайд этилган.

 

Ирина ГРЕБЕНЮК, махсус мухбиримиз.

Прочитано: 1482 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика