Корхонамизда меҳнат низолари бўйича комиссия йўқ. Иш берувчи уни тузиши шарт эмасми ахир?
Ш.Раҳмонов.
Тошкент
вилояти.
– Меҳнат кодексида меҳнат низолари бўйича комиссияни албатта тузиш назарда тутилмаган. МК 262-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат низолари бўйича комиссияни тузиш назарда тутилиши мумкин.
Шу тариқа, ташкилотда бундай комиссиянинг тузилмаганлиги учун иш берувчининг ҳам, ходимларнинг ҳам жавобгарлиги назарда тутилмаган.
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.