Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 36 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

АҲОЛИНИНГ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

26 августда «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги ЎРҚ-393-сон Қонунга имзо чекилди.

Ҳужжатда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Ҳукуматнинг ваколатлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)нинг ҳуқуқлари белгилаб берилган.

Бундан ташқари қуйидагиларга қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар аниқлаштирилди:

техник тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчиларга қурилиш учун ер участкаларини танлаш, объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш пайтида;

ҳудудларни, иншоотларни, биноларни сақлашда;

кимёвий ва биологик материалларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш ҳамда кўмиб ташлаш пайтида;

озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш, ташишда;

меҳнат шароитларига;

касалликлар пайдо бўлишининг ҳамда тарқалишининг олдини олишга ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб бермайдиган турар жойларда фуқароларнинг яшашига йўл қўйилмайди.

Юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг, улар ўринбосарларининг тақдимномасига кўра тегишли ҳудудларда ёки объектларда қуйидаги чора-тадбирларни ўтказишади:

карантин;

юқумли ва паразитар касалликлар ўчоқларида тадбирлар ўтказишади, яъни юқумли ва паразитар касал деб гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш, ажратиб қўйиш ва касалхонага ётқизишга, шунингдек улар билан мулоқотда бўлган шахсларни лаборатория текширувидан ўтказишга ва уларнинг тиббий кузатувини олиб боришга, бу касалликларнинг юқиш йўллари ва омилларини аниқлаш ҳамда уларнинг инсонга таъсир кўрсатишининг олдини олиш;

Профилактик эмлашларнинг миллий тақвимига мувофиқ, шунингдек эпидемик кўрсаткичлар бўйича профилактик эмлаш;

дезинфекция тадбирлари;

ишга кириш пайтида дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ҳамда кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўтиб бориш.

таълим муассасаларида, фаолияти озиқ-овқат хом ашёсини, озиқ-овқат маҳсулотларини ва ичимлик сувини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш, болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган кадрларга ишлашга ижозат бериш олдидан, ушбу кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш пайтида фуқароларни гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш ўтказилади.

Қонунда давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг фаолиятига аралашиш, давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишни тақиқлайди.

Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2015 йил 27 августдаги 168 (6351)-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди (Қонуннинг 3-боби 1.07.2017 йилдан кучга киради).

 

«ИНВЕСТИЦИЯ ВА ПАЙ ФОНДЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ги Қонун Қабул Қилинди

Мамлакатимиз Президенти томонидан 2015 йил 25 августда имзоланган «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонун мамлакатимизда аҳолининг бўш маблағларини жалб этиш йўли билан миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларини молиялаш учун жамоавий инвестициялаш тизимини барпо этишга йўналтирилган.

Инвестиция фонди

Қонунга мувофиқ инвесторларнинг пул маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс – акциядорлик жамияти инвестиция фондидир.

Инвестиция фонди ўз фаолиятини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади.

Инвестиция фонди қуйидаги турда бўлиши мумкин:

ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятига эга бўлган;

ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятига эга бўлмаган.

Инвестиция фондининг муассислари (акциядорлари) юридик ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин. Инвестиция фондини давлат рўйхатидан ўтказиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Инвестиция фондининг устав фонди пул маблағлари, қимматли қоғозлар, улушлар, шунингдек кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар билан шакллантирилиши мумкин. Бунда унинг устав капиталининг камида 75 фоизи пул шаклида тўланиши керак.

Пай фонди 

Пай фонди юридик шахс ҳисобланмайди, у инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2 ва ундан ортиқ шахсларнинг – инвесторларнинг ўзи ишончли бошқарувга берган пул маблағлари йиғиндисидир.

Инвестиция пайларини жойлаштириш барча инвесторлар учун ягона нарх бўйича амалга оширилади.

Пай фонди у Пай фондларининг ягона реестрига киритилган ва тегишли ахборот қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ҳамда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг расмий веб-сайтларида эълон қилинган пайтдан эътиборан ташкил этилган деб ҳисобланади.

Пул маблағларидан ҳамда бошқа инвестиция активларидан фойдаланишнинг мақсади ва йўналишлари ишончли бошқариш шартномаси шартларига мувофиқ бўлиши керак.

Инвестиция активлари бўйича олинган даромадлар пай фондининг инвестиция пайлари эгалари ўртасида йилда 1 марта тақсимланади ёхуд инвестиция пайларининг барча эгалари розилигига кўра қайта инвестиция қилинади.

Пай фондининг пул маблағлари:

фонд инвестиция активларининг 10%дан ортиқ миқдорда бир эмитентнинг қимматли қоғозларига ёки МЧЖнинг улушларига инвестиция қилиниши;

ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз иштирокчиларининг қўшимча жавобгарлигини назарда тутадиган хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларига ва улушларига инвестиция қилиниши;

ишончли бошқарувчи, аудиторлик ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга, шунингдек уларнинг устав капиталидаги улушларини олишга инвестиция қилиниши;

инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йўналишлар бўйича фойдаланилиши;

фонд инвестиция активлари умумий суммасининг 10% дан ортиқ миқдорда инвестиция қилиниши (бундан қимматли қоғозларга қўйиш мустасно) мумкин эмас.

Қонунга мувофиқ пай фонди тугатилганда инвестиция пайини муомаладан чиқариш инвестиция пайининг қийматини ишончли бошқарувчи томонидан пай фонди маблағлари ҳисобидан пул маблағлари билан тўлаш, инвестиция пайини пай фонди негизида тузилган инвестиция фондининг акцияларига айирбошлаш йўллари билан амалга оширилади.

Ишончли бошқарувчи ўзи бошқарадиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 % миқдорида ўз капиталига (устав капиталига қўйилган номоддий активларни чегириб ташлаган ҳолда) эга бўлиши керак.

Ишончли бошқарувчи ўз бошқарувида бўлган инвестиция фондларининг акцияларини ва пай фондларининг инвестиция пайларини олишга ҳақли эмас.

Ишончли бошқарувчи инвестиция фонди акцияларининг ва пай фонди инвестиция пайларининг эгалари олдида етказилган ҳақиқий зарар миқдорида жавобгар бўлади.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
«Norma Profi» эксперти Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

Прочитано: 2115 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика