Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 16 / Амалий бухгалтерия

Мажбурий аудит: ким, қачон, агар ўтказилмаса-чи?..

Аудиторлик текширувини (аудитни) аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва у билан боғлиқ молиявий ахборотни текшириш мақсадида уларнинг ишончлилигини ва қонун ҳужжатларига мувофиқлигини аниқлаш учун ўтказади. У мажбурий ва ташаббус тарзида бўлиши мумкин.

Ташаббус тарзидаги аудит қайси ҳолларда ўтказилиши тушунарли – у хўжалик юритувчи субъектнинг (текширув буюртмачисининг) ташаббусига кўра ўтказилади, уни ўтказиш предмети, муддатлари ва бошқа шартлари буюртмачи билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланади.

Хўжалик юритувчи субъектлардаги мажбурий аудит хусусида кўпинча саволлар туғилади: қандай юридик шахслар йиллик аудиторлик текширувини ўтказишлари шарт; қайси муддатларда; барча аудиторлик ташкилотлари ҳам уни ўтказишга ҳақлими; аудит ўтказилмаган тақдирда унинг оқибатлари қандай бўлади ва ҳоказо. Бугунги мақолада биз уларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

 

КИМ УЧУН АУДИТ МАЖБУРИЙ?

Мажбурий аудитдан ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг1 (бундан кейин – 734-XII-сон Қонун) 10-моддасида белгиланган. Қуйидагилар учун аудит мажбурий:

1) акциядорлик жамиятлари;

2) банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари;

3) суғурта ташкилотлари;

4) инвестиция фондлари ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ёхуд уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар;

5) манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш хайрия фондлари ёки бошқа ижтимоий фондлар;

6) маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар;

7) фонд ёки товар биржалари;

8) устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ёки давлат унитар корхоналари.

Кўпинча хўжалик юритувчи субъектларнинг охирги тоифаси – устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналарида саволлар юзага келади.

Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга2 мувофиқ давлат улушидавлат акциялари пакети (улуши), шу жумладан давлат активи – давлатга тегишли бўлган мулкий ҳуқуқлар (мол-мулк) жамидир.

Шу тариқа, устав фондида акциялар (улушлар) тарзида, шу жумладан давлат активлари тарзида давлатга тегишли улушга (унинг миқдоридан қатъи назар) эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий йиллик аудиторлик текширувига тортилади. Бунда давлат улуши миқдори арзимас ёки 100 фоизгача бўлиши мумкин.

Ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин барпо этилган, улар учун биринчи ҳисобот йили фақат кейинги йилнинг 31 декабрида якунланадиган ташкилотлар нима қилишлари керак? Жавобни саволнинг ўзидан топиш мумкин: агар ҳисобот йили фақат кейинги йилда якунланиб, унинг якунлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этилса, мажбурий аудитни ўтказишга зарурат бўлмайди. Бошқача айтганда, ҳисобот топширилмаса – текширув ҳам ўтказилмайди.

 

МАЖБУРИЙ АУДИТНИ ЎТКАЗИШГА КИМ ҲАҚЛИ

Мажбурий текширувнинг буюртмачиси хўжалик юритувчи субъектнинг ўзидир. Кўпгина ҳолларда у аудиторлик ташкилотини мустақил равишда танлашга ҳақли бўлади. Бироқ у ўзининг танлаш ҳуқуқини мулкдор ва иштирокчилар (акциядорлар)нинг умумий йиғилиши билан келишиб олиши керак.

Бироқ устав капиталида давлат акциялари (улушлари) пакети 50%дан кўп бўлган корхоналар аудиторлик ташкилотини танлов асосида ва фақат Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги белгилайдиган, ҳар йили тасдиқланадиган ҳамда ОАВ ва ушбу идораларнинг расмий интернет-сайтларида эълон қилинадиган рўйхатдан танлайдилар.

 

МУДДАТ – 1 МАЙГАЧА

Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида низомда3 (бундан кейин – 365-сон Низом) мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган муддат олдинги йил учун йиллик молиявий ҳисобот бўйича ҳисобот йилининг 1 майигача деб белгиланган. Аудиторлик текшируви тамом бўлгандан кейин 15 кун мобайнида, бироқ 15 майдан кечиктирмай тегишли солиқ органига аудиторлик хулосасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этиш лозим.

У белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект солиқ органига ­аудиторлик хулосаси мавжуд эмаслигининг сабабини акс эттирувчи тушунтиришни ёзма шаклда тақдим этиши керак.

 

АГАР ЎТКАЗИЛМАСА, БИЗ НИМА ҚИЛАМИЗ

Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиши мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 179-1-моддаси).

У тўланганидан кейин календарь йил тугагунига қадар мажбурий ­аудиторлик текшируви ўтказилмаса, хўжалик юритувчи субъектдан маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализациясидан ялпи тушумнинг йиллик ҳажмига боғлиқ ҳолда ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ундирилади. Бунда жарима суммаси уни қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган санада белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб белгиланади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами ­20%идан ортиқ миқдордаги жарима ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда ундирилади.

Бироқ жариманинг тўланиши ҳам хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан озод қилмайди (734-XII-сон Қонуннинг 10-моддаси; 365-сон Низомнинг 7-банди).

 

МАЖБУРИЙГИНА ЭМАС, ФОЙДАЛИ ҲАМ

Ўтказишнинг мажбурийлиги ва ушбу шартни бажармаганлик учун жарима санкциялари қўлланишига қарамай, аудиторлик текшируви (шу жумладан мажбурий текширув ҳам) – керакли ва фойдали таомил. У якунланганидан кейин аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси расмийлаштирилади, улар раҳбар (мулкдор, иштирокчилар, акциядорлар) учун бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан четга чиқиш ҳоллари, молиявий ҳисоботдаги ҳуқуқбузарликлар, шунингдек уларни бартараф этиш, молия-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир тавсиялар тўғрисидаги ахборотнинг муҳим манбалари ҳисобланади.

 

19.12.1992 йилдаги 734-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 78-II-сон Қонун таҳририда.

2МВ ва Давлат мулки қўмитасининг АВ томонидан 27.04.2005 йилда 1473-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ВМнинг 22.09.2000 йилдаги 365-сон Қарорига 2-илова.

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 6618 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика