Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 4 / Божхона

Буюртирган тўлайди

Юк завод омборида бўлганда, иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштирувига божхоначилар сарфлаган вақт ҳисоби қандай юритилишини айтиб берсангиз. Бу расмийлаштирув учун тўлов тўланиши чоғида қандай қилиб ҳужжатлаштирилади?

Ф.Норқобилова,

молия-иқтисод бўлими мутахассиси.

 

– Шуни эслатиш жоизки, Божхона кодексида (БК) манфаатдор шахснинг ёзма илтимосномасига биноан унинг ҳисобидан ва божхона органининг розилиги билан божхона расмийлаштируви бошқа жойларда ва божхона органининг иш вақтидан ташқари вақтда амалга оширилиши мумкинлиги (БКнинг 75-моддаси) қайд этилган. Одатда божхона органлари бундай таомилга, агар бу божхона назоратининг самарадорлигини пасайтирмаса, тўсқинлик қилмайдилар, албатта. Уни ўтказишга ҳақ тўлаш механизмини Товарлар ва транспорт воситаларини бунинг учун белгиланмаган жойларда ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларини ундириш тартиби (ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 11.05.2000 йилда 925-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейинТартиб) белгилаб беради.

Ўз юкларини божхона постларида эмас, балки ўз ҳудудларида ёки ўз жойларида божхона расмийлаштирувидан ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар божхона ходимларига хизмат ва маиший хоналар, асбоб-ускуналар ва алоқа воситаларини текинга тақдим этишлари керак. Фаолият зонасида расмийлаштирув амалга ошириладиган божхона пости бошлиғи ёки унинг ўрнини босадиган шахс уни ўтказиш учун ходимни ажратади.

 

БУЮРТМА-НАРЯД АСОСИДА

Вақт ҳисоби божхонадан ташқарида божхона расмийлаштируви бошланишидан юритила бошлайди ва буюртма-наряд имзоланиши билан тугайди (Тартибга илова), у 2 нусхада тўлдирилади. Уларнинг биттаси манфаатдор шахсга берилади, иккинчиси божхона органи вакилида қолади. Ушбу ҳужжатда товарлар ва бошқа предметларнинг божхона расмийлаштирувига сарфланган вақт миқдори қайд этилади. Кейинчалик у божхона йиғимини тўлаш учун асос ҳисобланади.

 

Маълумот учун. Тузилган буюртма-нарядларга мувофиқ, валюта курси ўзгармаган ҳолда муайян вақт даври учун товарнинг божхона расмийлаштирувига сарфланган вақтни қўшишга йўл қўйилади.

 

Буюртма-наряднинг тепа қисмини манфаатдор шахс тўлдиради. У бу ерда раҳбар ва бош бухгалтер (жисмоний шахслар учун – товар эгаси) томонидан тасдиқланган қуйидаги маълумотларни қайд этади: манфаатдор шахснинг тўлиқ номи (жисмоний шахслар учун – Ф.И.Ш.), унинг манзили, юкнинг жойлашган жойи, ўринлар сони, ҳисобрақам ва хизмат кўрсатувчи банк номи, божхона расмийлаштирувини ўтказиш муддати.

Бланканинг қуйи қисми – Маълумотнома-ҳисобварақни божхона органининг ходими тўлдиради, у қуйидагиларни кўрсатади: божхона органининг номи, унинг шахсий ғазна ҳисобварағи рақами, манфаатдор шахснинг банк реквизитлари, божхона расмийлаштирувини ўтказиш вақти, тўланадиган сумма ҳисоб-китоби.

 

НАРХ МАСАЛАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги Қарори (30.04.1999 йилдаги 204-сон) билан товарни божхона постидан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг 1 соатлик иши учун божхона йиғимининг қуйидаги ставкалари назарда тутилган: кундузги (соат 9.00–18.00) иш вақтида – 5 еврога тенг миқдорда; иш вақтидан ташқари пайтларда (соат 18.00–9.00), дам олиш, байрам кунлари – 10 еврога тенг миқдорда, «Экспорт» божхона режими бундан мустасно. «Экспорт» божхона режимига жойлаштирилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғим ЭКИҲнинг 10%ини ташкил этади.

Агар белгиланган жойлардан ташқарида ва иш вақтидан ташқарида божхона расмийлаштируви учун 1 соатдан кам вақт сарфланган бўлса, божхона йиғимлари божхона органи битта ходимининг тўлиқ бир соат иши сифатида ундирилади. Уларни буюртма-нарядлар асосида товар эгаси нақд пул билан божхона органи кассасига ёки кейинчалик қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ДБҚнинг махсус фондига ўтказган ҳолда тегишли суммаларни божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказган ҳолда тўлаши мумкин.

Божхона йиғимлари Ўзбекистон миллий валютасида тўланади. Еврони сўмга қайта ҳисоблаш товарнинг божхона расмийлаштируви кунида амал қилган Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.

 

Маълумот учун. Божхона органини ёзма равишда олдиндан огоҳлантирган ҳолда буюртирилган хизматлардан бош тортилган тақдирда божхона йиғимлари ундирилмайди. Акс ҳолда манфаатдор шахс божхона органи ходимининг 1 соат иши учун божхона йиғимларининг белгиланган миқдорини тўлайди.

 

Божхона йиғимлари тўланмаганда белгиланган тартибга мувофиқ тўланадиган суммани божхона органлари сўзсиз тартибда ундириб, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда пеня ҳисоблайдилар ва жарима соладилар.

Прочитано: 2113 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика