Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 4 / Тадбиркор ён дафтарига

Февраль учун солиқ тўловчининг тақвими

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (соатларда):

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160

36 соатлик иш ҳафтасида – 144

 

ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида – 20

6 кунлик иш ҳафтасида – 24

 

1 ФЕВРАЛЬ9

2014 йил якунлари бўйича микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган, Солиқ кодекси 362-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермай қўйган ягона ер солиғи тўловчилари томонидан солиқ солиш тартибини танлаш тўғрисида ёзма билдириш тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 363-модда, тўртинчи қисм).

 

3 ФЕВРАЛЬ

2015 йил январь ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

5 ФЕВРАЛЬ

2015 йилнинг январь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм).

 

10 ФЕВРАЛЬ

2015 йилнинг январь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм);

2015 йилнинг январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди; Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармони, 4а-илова);

2015 йилнинг январь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар);

2015 йилнинг февраль ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи, тўртинчи қисмлар);

2015 йилнинг февраль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм);

2015 йилнинг февраль ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар).

 

13 ФЕВРАЛЬ

2015 йил февраль ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

14 ФЕВРАЛЬ9

2015 йилнинг январь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди);

2015 йилнинг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ер солиғининг ҳисоб-китобини ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 285-модда, биринчи қисм);

2015 йил I чораги учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи ва учинчи қисмлар).

 

15 ФЕВРАЛЬ9

2014 йилнинг IV чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 300-модда, олтинчи ва еттинчи қисмлар);

2014 йилнинг IV чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 187-модда);

2014 йилнинг IV чораги учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 239-модда);

2014 йилнинг IV чораги учун фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм; АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-4-бандлари);

2014 йилнинг декабрь ойи учун ҚҚСни тўлаш ва IV чорак учун ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҚҚСнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм, 226-модда, биринчи қисм);

2014 йилнинг IV чораги учун бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва декабрь ойи учун тўлашнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 3254-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар);

2014 йилнинг IV чораги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм);

2014 йилнинг IV чораги учун ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобини ҳамда чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари томонидан Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш, шунингдек қўшимча ҳисобланган тўловларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм; ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 13, 14-бандлари);

2014 йилнинг IV чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2014 йилнинг декабрь ойи учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар);

2014 йилнинг IV чораги учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2014 йилнинг декабрь ойи учун ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар);

2014 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2014 йил декабрь ойи учун тўлашнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар);

2014 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда Ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди);

2014 йилнинг IV чорагида ер участкаларининг майдони ўзгарган, ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўловни тўловчи юридик шахслар томонидан Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўловни тўловчи юридик шахслар томонидан Ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(МВ, НВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 13-бандлари); 

2014 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2014 йилнинг декабрь ойи учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар); 

2014 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни5

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди);

2014 йил учун мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи ва еттинчи қисмлар); 

2014 йил учун Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 271-модда, ўнинчи қисм);

2014 йил учун Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўлов маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда тўловни амалга оширишнинг сўнгги куни

(ИВ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10, 11-бандлари);

2014 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни6

(Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, бешинчи қисм); 

2015 йилнинг январь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида» қарорининг 2-банди).

 

23 ФЕВРАЛЬ

2014 йил февраль ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

24 ФЕВРАЛЬ

2015 йилнинг январь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари);

2015 йилнинг январь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари).

 

25 ФЕВРАЛЬ

2015 йилнинг январь ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни 

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди); 

2015 йилнинг январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни7 

(Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм);

2015 йилнинг январь ойи учун ҚҚСни тўлашнинг сўнгги куни7

(Солиқ кодекси, 226-модда, биринчи қисм); 

2015 йилнинг январь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм);

2015 йилнинг январь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни8

(Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм); 

2015 йилнинг январь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни8

(Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм); 

2015 йилнинг январь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни9

(Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм); 

2015 йилнинг январь ойи учун бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни8

(Солиқ кодекси, 3254-модда, учинчи қисм); 

2015 йилнинг январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни8

(Солиқ кодекси, 247-модда, учинчи қисм);

2015 йилнинг январь ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм);

2015 йилнинг январь ойи учун акциз солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 240-модда, учинчи қисм).

 

1Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.

2Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

3Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар ҳамда ЯСТ тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланмайди.

4Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.

5Қуйидагилар бундан мустасно:

йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни бир йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари.

6Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган (Ҳисоб-китобни 15 декабрга қадар тақдим этадиган) қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар (Ҳисоб-китобни 25 январга қадар тақдим этадилар) ва солиқни йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар тўлайдиган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

7Солиқ давридаги солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил қиладиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

8Солиқни ҳар чоракда, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган кундан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

9Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади. 

 

Солиқ тўловчининг тақвими – «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Hamkor» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 2799 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика