Norma.uz

Ҳисобот топширувчилар диққатига!

Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 декабрдаги 370-сон Қарори билан тасдиқланган 2015 йил учун Давлат статистика ишлари дастурида, ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари нусхасини давлат статистика органларига тақдим этилиши кўзда тутилмаганлигини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4609-сон Фармонини ижро этиш доирасида ҳисобот топширувчи субъектлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, давлат статистика ҳисоботи маълумотларини бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисобот маълумотлари билан таққослаш ишлари статистика органлари томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан идоралараро маълумот алмашиш йўли билан амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4453-сон Фармонининг 5-бандига мувофиқ, 2015 йилнинг январь ойидан бошлаб давлат статистика ҳисоботлари тўлиқ ҳажмда Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилган E-stat тизими орқали электрон шаклда тақдим этилаётганини инобатга олишингизни сўраймиз. Шу сабабли, хўжалик субъектларининг давлат статистика ҳисоботи шакллари бланкаларини олиш ва ҳисоботларни топшириш мақсадида статистика органларига келишлари талаб этилмайди.

Барча ахборот www.stat.uz сайтида жойлаштирилган.

Прочитано: 2325 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика