Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 1 / Янги йилингиз муборак!

Тинчлик ва бағрикенглик байрам завқига завқ қўшаётир

Янги йил байрами нишонланаётган шу кунларда пойтахтимиз кўчаларида кўплаб хорижлик сайёҳларни учратиш мумкин. ЎзА мухбири уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлди. 

 

Вейлр ЛАПОРТЕ (Франция):

– Мен қадимий санъат намуналарига жуда қизиқаман. Кўп асрлик тарихга эга мамлакатингизда ҳеч ерда учрамайдиган ноёб осори-атиқалар кўп. Самарқанд ва Бухорода бўлганимда бундай буюмларни кўриб завқландим, улардан харид қилдим.

Сафарим давомида Амир Темур таваллуд топган маскан – Шаҳрисабзда ҳам бўлдим. Соҳибқирон ва унинг авлодлари томонидан бунёд этилган ёдгорликлар неча асрлардан буён ўз кўрки-тароватини йўқотмаган. Оқсарой майдони кечаю кундуз гавжум бўларкан. Шаҳардаги замонавий меҳмонхоналар, юқори сифатли хизматлар менда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистонга саёҳатим ўтаётган йилдаги энг эсда қоларли кунларим бўлди. Фотосуратларимни дўстларимга кўрсатиб, янги йилда уларни ҳам бу ерга олиб келиш ниятидаман.

 

Дон Хюк КАН (Жанубий Корея):

– Мен ҳар йили Янги йилни турли мамлакатларда кутиб олишга одатланганман. Ҳар ерда турлича нишонланадиган ушбу ажойиб байрамнинг саргузаштларга бой ўтишини хоҳлайман. Янги йилни кутиб олиш учун бу йил Ўзбекистонни танлаганимдан бахтиёрман.

Мамлакатингизга биринчи бор келган бўлсам-да, гўё аввал ҳам бу ерда бўлгандекман. Пойтахтингизнинг ҳамма жойида Янги йил байрами шукуҳи ҳукм сурмоқда. Ранг-баранг чироқлар ва ўйинчоқлар билан безатилган арчалар, сайилгоҳ ва боғларда намойиш этилаётган байрам дастурлари мезбону меҳмонлар қалбига кўтаринкилик бахш этмоқда.  

 

Жинхэй ЧЖУН (Хитой):

– Бир неча йилдан буён Тошкентда истиқомат қиламан. Пойтахтингиз ­сайёҳлар учун жозибадор шаҳарлардан бирига айланган. Музей ва галереялар, замонавий меҳмонхоналар, ресторан ва қаҳвахоналар ҳамда бошқа кўплаб дам олиш масканлари саёҳатларни мазмунли ўтказишга хизмат қилади.

Янги йилни ўзбекистонлик дўстларим билан кутиб оламан. Байрам кунлари барча ҳудудларда байрам тадбирлари ўтказилиб, чиройли безатилган дастурхонлар тузалади. Бундай анъа­налар шундоқ ҳам гўзал ва мафтункор диёрингиз кўркига янада кўрк бағишлайди.

Янги йил Ўзбекистондаги ҳар бир оилага улкан бахт ва омад, энг асосийси, хотиржамлик ва барака олиб келишини чин дилдан тилайман.

 

ЎзА мухбири
Ирода УМАРОВА ёзиб олди.

Прочитано: 1767 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика