Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 1 / Божхона

Декларантнинг «ташаббуси»

Юкнинг спецификаси, оғирлиги, ҳажми ва ўлчамларидан келиб чиқиб чет эллик ҳамкорлар кўпинча етказиб берилиши битта контрактда назарда тутилган товарлар ва асбоб-ускуналарни бир нечта контейнерда жўнатадилар. Одатда улар ЎзР божхона ҳудудига бир вақтда келиб тушади. Бизнинг декларантларимиз уларни қисмлар бўйича божхонадан ўтказадилар (масалан, дастгоҳ комплектининг 0,3 қисми билан). Товарлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳар бир қисмига «Ўзбекэспертиза» АЖдан миқдорнинг мувофиқлиги бўйича экспертиза далолатномаси ва ТИФ ТН кодининг мувофиқлиги бўйича эксперт хулосасини оламиз. Декларантларнинг айтишича, буни божхона органлари талаб қилишаркан. Шу муносабат билан қуйидаги саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.

Божхона органлари битта контракт бўйича келиб тушган товарлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳар бир қисмига миқдорнинг мувофиқлиги бўйича экспертиза далолатномаси ва ТИФ ТН кодининг мувофиқлиги бўйича эксперт хулосасини талаб қилишлари тўғрими? Экспорт-импорт юкларини расмийлаштираётганда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатида (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 428-сон билан рўйхатдан ўтказилган) биз бундай талабларни кўрмадик. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкни белгилаш тартиби тўғрисидаги низомда эса ваколатли орган – «Ўзбекэкспертиза» АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган мол-мулкка сертификат олиш мажбурий ҳисобланади деб кўрсатилган. Унда миқдор мувофиқлиги бўйича экспертиза далолатномаси ва ТИФ ТН кодининг мувофиқлиги бўйича эксперт хулосасини олиш талаб этилмаган.

Товарлар ва асбоб-ускуналарни миқдорнинг мувофиқлиги бўйича экспертиза далолатномаси ва мувофиқлик бўйича эксперт хулосасисиз божхонадан ўтказса бўладими?

 

– Адлия вазирлигида 1998 йил 8 апрелда 428-сон билан рўйхатга олинган «Божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар» рўйхатида товарларнинг экспорти ва импортини амалга оширишда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар белгилаб берилган. Мазкур рўйхатдаги ҳужжатлар қаторига товарни ТИФ ТН бўйича классификациялаш тўғрисидаги хулоса ва товар миқдори тўғрисидаги далолатнома киритилмаган. Шу сабабли божхона ходимлари божхона расмийлаштирувига тақдим этилган товар учун унинг ТИФ ТН коди бўйича бирор ташкилотнинг, шу жумладан «Ўзбекэкспертиза» АЖнинг хулосасини ва товар миқдори тўғрисидаги далолатномасини талаб қилишмайди.

Адлия вазирлигида 1999 йил 3 ноябрда 834-сон билан рўйхатга олинган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома билан БЮДларни тўлдириш тартиби белгиланган. Ушбу Йўриқномага мувофиқ, БЮДнинг тегишли графалари, шу жумладан товарнинг ТИФ ТН коди ёзиладиган 33-графаси ҳамда товар миқдори кўрсатиладиган 31, 35, 38 ва бошқа графалари ҳам брокерлик идораларининг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан тўлдирилади. Бунда, улар томонидан БЮДга товарнинг ТИФ ТН коди ва товар миқдорлари аниқ ёзиб тўлдирилгандан кейин божхона органига тақдим этилади.

Амалиётда айрим ҳолатларда айнан брокерлик идораларининг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислари БЮДни тўлдиришдан олдин, бирор ташкилотдан товарнинг ТИФ ТН коди тўғрисида хулоса ва товар миқдори тўғрисидаги далолатномани олиб келишни юк эгасига буюришади. Ҳолбуки, брокерлик идораларининг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларининг ўзлари товарнинг ТИФ ТН кодини ва товарнинг миқдорини аниқлашлари ҳамда БЮДга киритишлари зарур.

Шуҳрат ХАЙРУЛЛАЕВ,

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.

11.12.2014 йилдаги 02-05/16-6277-сон.

Прочитано: 1862 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика