Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 1 / Солиқ тўловчилар эътиборига

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тушунтирадилар

2014 йил 4 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-379-сон Қонунга мувофиқ Солиқ кодексининг 79, 81 ва 271-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, уларда назарда тутилишича, 2015 йил 1 январдан кўчмас мулк объектлари қисмида солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва мол-мулк солиғини тўлаш мазкур кўчмас мулк жойлашган жой бўйича амалга оширилади. Мол-мулк солиғини тўловчи солиқ бўйича ҳисобга қўйиш жойида жойлашмаган кўчмас мулкка эга бўлган тақдирда, кўчмас мулк объекти жойлашган жойда объектлар бўйича ҳисобга қўйилиши лозим.

Кўчмас мулк объектларини объект жойлашган жойда ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 79 ва 81-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.

Шу муносабат билан 2015 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар 2015 йилнинг 10 январигача солиқ ҳисобига олинган жойдаги ва (ёки) кўчмас мулк объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича Маълумотномани тақдим этадилар (2013 йил 22 март, рўйхат рақами 2439, 7-илова).

Кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига Маълумотномани тақдим этишда у фақат кўчмас мулк объектлари қисмида тўлдирилади, бунда солиқ ҳисобига қўйиш жойи бўйича Маълумотнома тақдим этилганда мазкур кўчмас мулк ҳисобга олинмайди.

Эслатиб ўтамизки, объект жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органида ҳисобга туришдан бўйин товлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 113-моддасида назарда тутилган миқдорларда жарима солинади.

Давлат солиқ хизмати органлари мазкур қўшма хатни солиқ тўловчилар ­эътиборига етказсинлар.

 

М.МИРЗАЕВ,

молия вазирининг ўринбосари.

 

О.РУСТАМОВ,

ДСҚ раисининг ўринбосари.

Прочитано: 2728 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика