Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 52 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

МАДАНИЙ МЕРОС ГАРОВГА ҚЎЙИЛМАЙДИ 

Президентнинг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» Қарорининг (15.07.2013 йилдаги ПҚ–2003-сон) бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2014 йилдаги 335-сон қарори билан тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга 3 846 та археологик объектлар, 2 055 та архитектура ва маданий бойликлар, 572 та ёдгорлик ва монумент, 14 та Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида эътиборга сазовор бўлган жойлар (номи, ташкил этилган даври ва жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда) киритилган.

 

БОЛАЛАР УЧУН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ РЕКЛАМА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2014 йилдаги 341-сон Қарори билан Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Профилактика, диагностика қилиш ва касалликларни даволаш учун фойдаланиладиган, шу жумладан тиббий жиҳатдан қўллаш йўриқномасига мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар томонидан фойдаланиладиган дори воситаси вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаси ҳисобланади.

Дори воситаларини реклама қилиш учун рухсатнома Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан реклама қилиш мўлжалланаётган дори воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатига берилади. Рухсатнома реклама қилинадиган ҳар бир дори воситасига алоҳида берилади. Фақат шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларини реклама қилишга рухсат этилади.

Реклама қилишга рухсатнома бериш учун ариза билан ваколатли органга реклама берувчи, реклама яратувчи ёки рекламани тарқатувчи юридик ва жисмоний шахслар мурожаат қилишлари мумкин. Амалдаги рухсатнома ўрнига янги рухсатнома реклама матни ўзгарган тақдирда олиниши зарур.

Рухсатнома бериш учун рекламада қуйидагилар мавжуд бўлиши лозим:

дори воситасининг тўлиқ (шу жумладан халқаро фармокологик) номи ва ишлаб чиқарувчининг номи, дори воситасидан фойдаланиш ёки уни қўлланиш тўғрисида ахборот, шу жумладан қўлланишга доир асосий кўрсатмалар, сертификатлар мавжудлиги ҳақидаги маълумот;

дори воситасидан фойдаланиш ёки уни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, фойдаланиш ёки қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёхуд мутахассисларнинг маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш. Бунда огоҳлантиришга телевидениеда реклама учун жами мўлжалланган майдоннинг камида 10%и, шунингдек радиода дори воситасининг овозли рекламаси ролигига эфир вақтининг камида 5 секунди ажратилиши лозим;

қонун ҳужжатларида рекламага қўйиладиган бошқа талабларга жавоб бериши зарур.

Реклама:

дори воситасини ноёб, энг самарали, қўшимча таъсирларнинг мавжуд эмаслиги жиҳатидан энг хавфсиз восита сифатида ифодаламаслиги;

дори воситасининг таркиби, ишлаб чиқарилиши, янгилиги ёки патентланганлиги хусусида янглиш тасаввур бермаслиги;

ишлаб чиқарувчи — рақобатчиларнинг обрўсига ёки товар белгисига (хизмат кўрсатиш белгисига), фирма номига, маҳсулотига, фаолиятига путур етказмаслиги;

ўзларининг машҳурлиги туфайли дори воситаларини қўллашни рағбатлантириши мумкин бўлган олимлар, соғлиқни сақлаш ходимлари, шунингдек давлат органлари мансабдор шахслари ёки бошқа шахсларнинг тавсияларини далил қилиб келтирмаслиги;

дори воситасининг фақат ёки асосан болалар учун мўлжалланганлигини кўрсатмаслиги;

дори воситасининг вояга етмаганлар томонидан қабул қилинаётганлиги ҳолатини ифодаламаслиги;

мазкур дори воситасининг хавфсизлиги ва самараси унинг табиий келиб чиқиши билан боғлиқ эканлигини тасдиқламаслиги;

рекламанинг таъсирини кучайтириш мақсадида бошқа дори воситалари билан муболағали таққослашга йўл қўймаслиги;

тиббий маслаҳатлар ёки жарроҳлик операцияларининг кераксизлиги тўғрисида тасаввур пайдо қилмаслиги;

мазкур дори воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисидаги фикрни тасдиқламаслиги;

дори воситасини қўлламаслик одам соғлиғини ёмонлаштириши тўғрисидаги фикрни истеъмолчининг онгига сингдирмаслиги керак.

Рухсатнома бериш учун дори воситасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, врач рецептисиз бериладиган дори воситалари рўйхатида мавжудлиги, дори воситаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган ва унинг амалдаги рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бўлиши мажбурий шартлар ҳисобланади.

Низомда рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Ариза берувчидан рўйхатда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар барча ҳолларда, токи ваколатли орган уларнинг ишончсизлигини исботламагунгача ишончли ҳисобланади.

Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза берувчи берилган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Ваколатли орган, тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечикмай, ариза берувчига рухсатномани бериши (юбориши) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТАСДИҚЛАНДИ 

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 2.12.2014 йилда 2629-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ–4672-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб энг кам:

иш ҳақи — ойига 118 400 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 231 575 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 231 575 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 142 100 сўм белгиланди.

Тасдиқланган Низомга мувофиқ 2014 йил 15 декабрдан кейин иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасида келтирилган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.

2014 йилнинг декабрь ойи учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан пенсиялар ва нафақалар ҳамда почта пул ўтказмалари бўйича тўлаш қайдномалари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда пенсиялар ва нафақалар миқдорлари 1,05 бараварга оширишни инобатга олган ҳолда тузилади.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ЭКИҲнинг 8 бараваридан (118 400 сўм х 8 = 947 200 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти қўлланилган янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 947 200 сўм (118 400 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган фоизларга кўпайтирилади.

Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.

Барча ҳолларда пенсияларга устама Президентнинг ПҚ–4672-сон Фармонига мувофиқ 2014 йил 15 декабрдан республика ҳудудида белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўмдан келиб чиқиб аниқланади.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 9.12.2014 йилдаги 49 (653)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

2015 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР НАРХИ ЎЗГАРАДИ 

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 9.12.2014 йилда 2632-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2015 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.

Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қуйидагича белгиланди:

 

Сотилаётган товарнинг номи

 

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи (сўм)

 

Энг кам чакана нарх (сўм)

 

 

31.12.2014 йилгача

 

1.01.2015 йилдан

 

31.12.2014 йилгача

 

1.01.2015 йилдан

 

Вино (1 литр)

 

3 300

 

3 800

 

4 000

 

4 600

 

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар

(1 литр)

7 800

 

9 000

 

9 500

 

10 900

 

Коньяк (1 литр)

 

9 400

 

11 100

 

11 400

 

13 400

 

 

Эслатиб ўтамизки, алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархдан паст нархлар бўйича сотиш тақиқланади (Президентнинг 16.03.2007 йилдаги ПҚ–605-сон Қарори билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларининг 15-банди ўн учинчи хатбошиси; ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 60-банди ўн бешинчи банди).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1861-моддасида мазкур қоидаларни бузганлик учун ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

ДАВЛАТ НОМИДАН КИМЛАР ФОЙДАЛАНИШИ МУМКИН?

Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг қарори (АВ томонидан 10.12.2014 йилда 2633-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (11.11.2014 йилдаги 286-сон) асосан «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» – давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан1 қуйидагилар ўз номларида фойдаланиш ҳуқуқига эга:

Қонунларга, Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;

давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;

юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари2;

республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларининг ташаббусига асосан ёки ушбу органлар ва уларнинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг муассислигида ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш юзасидан адлия органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Юқорида айтиб ўтилган бошқа юридик шахслар учун бундай мурожаат талаб этилмайди.

Қонунларда, Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида назарга тутилмаган бўлса, давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахснинг захирага олинадиган фирма номига қўшилади. Фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган қулай фирма номларини захирага олиш рўйхатга олувчи органлар томонидан Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома3 талабларига мувофиқ амалга оширилади. Фирма номларини захирага олишга талаблар банкларга, кредит бюроларига, давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасаларига, юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмаларига ва республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмаларига ҳамда бошқа тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ҳужжатда рўйхатга олувчи органларга мурожаат этиш ҳамда улар томонидан давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан ўз номларида фойдаланиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари батафсил баён этилган.

Номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган юридик шахсларнинг номини ўзгартириш тартиби назарда тутилган. Бу ваколатли органларнинг (муассисларнинг) қарорига асосан амалга оширилади.

Белгиланишича, қуйидаги ҳолларда давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш асосида ташкил этилган юридик шахсларнинг номидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ва ушбу ном ўзгартирилиши лозим:

давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда;

хўжалик жамиятларининг устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50%дан камайганда;

юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмаси аъзолари жойлашган ҳудуд битта маъмурий-ҳудудий тузилмага тўғри келиб қолганда;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар Президентнинг 30.11.1996 йилдаги ПФ–1652-сон ва 11.06.2002 йилдаги ПФ–3090-сон фармонлари талабларига жавоб бермай қолганда.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 15.12.2014 йилдаги 50 (654)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИНИНГ ЯНГИ ШАКЛЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Давлат статистика қўмитасининг қарори (АВ томонидан 18.12.2014 йилда 2636-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2015 йилги давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди.

Қарор кучга кирган кундан бошлаб Давлат статистика қўмитасининг «2014 йилга давлат ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 15.11.2013 йилда 2523-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотади.

Қарор 2015 йил 1 январдан кучга киради.

 

1«Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» расмий номларидан ҳосила сўзлар — давлатнинг расмий номини билдирувчи «Ўз» аффикси ва «Ўзбек» сўзи орқали ясалган сўзлар (масалан, «Ўзэкспорт», «Ўзбек-Туркман Капитал», «Uz-Ros Import», «Uzbekwest» ва шу кабилар).

 2Юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари — қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмаларда (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятларда) жойлашган тижорат ташкилотларининг нотижорат ҳисобланувчи юридик шахс бирлашмалари.

3Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 2.08.2011 йилдаги 2251-сон қарори билан тасдиқланган.


Ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристларимиз Елена ЕРМОХИНА ва Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 2940 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика