Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 50 / Бу борада фақат суд ёрдам беради

Емаган сомсага...

Коммунал соҳадаги муносабатлар ҳамиша ўта мураккаблиги ва кескинлиги билан ажралиб туради. Ҳажвчиларимиздан бири квартира масаласида ота-онамни ҳам танимайман, деб лутф қилгани бежиз эмас, албатта. Шу соҳада юзага келувчи келишмовчилик, манфаатлар зиддияти ва бошқа чигалликларни баъзан фақат суд ҳал этиб бериши мумкин.

 

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги квартира мулкдори Шуҳрат Ҳасанов* бурноғи йили қайта ҳисоб-китоб қилиш, моддий зарар ва маънавий зиённи ундириб бериш талаби билан пойтахтдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга «Тошиссиқликқуввати» идораси устидан даъво аризаси берган эди. Унинг аризасида тавсиф этилган воқеалар қарийб 2 йил муқаддам бошланган. Кейинчалик маълум бўлдики, бу ишнинг илдизлари анча узоқроққа бориб тақалар экан.

Тўловларни вақтида тўлаб келувчи бу мулкдор кунлардан бирида «Тошиссиқликқуввати»га каттагина миқдорда қарз эканлигидан хабар топди. У яшайдиган кўп қаватли уйга иссиқлик ва иссиқ сув етказиб берувчи бу идора илгари кўрсатган хизматларига тўлов тўлаш борасида Шуҳратда бирон-бир қарз борлиги ҳақида оғиз ҳам очмаган бўлиб, Ш.Ҳасановдан қарзни ундириб олиш ҳақида 2011 йили дабдурустдан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ариза киритган. Суд тегишли суд буйруғини чиқарган. Бундай буйруқ борлигидан квартира эгаси роппа-роса 1 ойдан кейин воқиф бўлган. Шуҳрат мазкур буйруқ устидан судга шикоят берган, тўлов тўланганлиги ҳақидаги квитанцияларни ҳамда жавобгар аризаси кўриб чиқилаётган пайтда қарзи йўқлигига оид ҳужжатни ҳам тақдим этган. Суд «Тошиссиқликқуввати»нинг даъвоси ғайриқонуний эканлигига ишонч ҳосил қилгач, Шуҳрат Ҳасановдан қарзни ундириш тўғрисидаги суд буйруғини бекор қилган.

Бундай қараганда, шу билан ҳаммаси хотима топиши керак эди. Лекин бундай бўлмади. «Тошиссиқликқуввати» суднинг ажримини менсимай, Шуҳратга қарзини узиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш, шунингдек уни қарздор деб атаган ҳамда қарзни тўлаш учун суд ижрочилари бўлимига келиб учрашиш мажбуриятини юклайдиган суд чақирув қоғозларини юборишда давом этган. Ижро ишини юритиш ўрни тагида бўлмагани ҳолда суд ижрочисининг имзоси бўлган бу ҳужжат қайдан пайдо бўлганлиги ўй ўйлаб тагига етолмайди киши.

Бу воқеанинг авж нуқтаси коммунал қарзни ундириш тўғрисида Шуҳрат Ҳасановнинг манзилига, аммо бошқа фамилияли шахсга юборилган суднинг иккинчи буйруғи бўлди. Квартира эгаси буйруқни бекор қилиш учун яна судга мурожаат этишга мажбур бўлди, табиийки, бунда у тегишли ҳужжатларни тақдим этди, буйруқда кўрсатилган фамилияда эмаслигини, аслида ким эканлигини исботлаб кўрсатди. Барча ҳолатларни аниқлаш, қонунийликни тиклаш ва йўқотган вақти ҳамда соғлиғи учун товон олиш мақсадида судга қарши даъво аризаси берди.

Аризани кўриб чиқиш асносида кўпгина қизиқарли нарсалар аниқланди. Маълум бўлишича, «коммунал соҳасидаги азаматлар»нинг ғайриқонуний ҳаракатлари қалбакилаштирилган хатлар юбориш билан чекланиб қолмаган. Бунақа «қарздорликлар»нинг илдизи анча чуқур бўлиб, ўз ибтидосини бошқа бир воқеадан олган экан. 2002–2004 йилларда, яъни Ш.Ҳасановда «Тошиссиқликқуввати»дан «қарздорлик» юзага келган пайтда квартира эгаси коммунал хизматлар тўловини ўзи яшаб турган уй қайси ХУМШ таркибига кирган бўлса, шу ХУМШга тўлаб келган. Ширкатнинг ижрочи директори, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ҳукмида қайд этиб ўтилганидек, алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан квартира соҳибларидан нақд пулларни олиб, уларга ўзи имзо қўйган ва ХУМШ муҳри босилган квитанциялар берган. Аммо тўлов пулларини коммунал соҳадагилар ҳисобига ўтказмай чўнтакка ураверган. Суднинг ҳукми билан у Жиноят кодексининг 167-моддаси учинчи қисмининг «а» кичик банди ва 168-моддаси учинчи қисмининг «а» кичик бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Ундан етказилган зарарни қоплаш маъносида «Тошиссиқликқуввати» ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонаси фойдасига пул маблағлари ундириб олинмоғи керак эди. Бироқ иссиқлик идораси қандайдир сабабга кўра, ҳукм этилган мансабдор шахсдан бу пулларни ундириб олиш юзасидан ҳеч қандай чора кўрмаган ва... кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини шундоққина турар жой мулкдорлари гарданига юклаб қўйишни маъқул топган. Шуҳрат Ҳасанов ҳам шундай мулкдорлар қаторига тушиб қолган экан. «Тошиссиқликқуввати» шу зайил ўз даъвосини қарз юзага келганидан кейин 8 йил ўтгач, қилган.

Даъво қилиш муддати тўғрисидаги муаммо ҳам бор. Кўндаланг бўлган бошқа масалалар ҳам кўп. Шуҳратнинг даъво аризаси суд тартибида кўриб чиқилаётганда шу нарса маълум бўлдики, «Тошиссиқликқуввати» 5 ой мобайнида иссиқлик етказиб бергани ҳолда (унинг вакиллари томонидан имзоланган далолатнома шундан гувоҳлик беради) ундан, яъни квартира эгасидан 5,5 ой учун ҳақ тўлашни талаб қилишган – иссиқлик етказиб бериш шартномасида шу муддат назарда тутилган эмиш.

Суд муҳокамаси мобайнида коммунал соҳа вакиллари жавобгар тариқасида суд мажлислари бир неча бор барбод этиб, суд муҳокамаси кейинга сурилишига сабабчи бўлдилар. Судья ишни кўришда ҳозир бўлиш шартлиги ҳақида «Тошиссиқликқуввати»га бир неча марта хабарнома жўнатишга мажбур бўлди. Ваколатли шахслар хабарномага жимжимадор имзо қўйиб бердилар-у, шу заҳоти унутдилар. Шу сабабли ҳам Ҳасановнинг даъво аризасини кўриш нақд ярим йилга чўзилди. Ниҳоят процесс тугалланди. Фуқаролик ишлари бўйича суд Шуҳрат Ҳасанов фойдасига ҳал қилув қарори чиқарди, унинг қарзни (аслида у йўқ) қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳақидаги талабини ҳамда йўқотган вақти учун зарарнинг ўрнини қоплаб бериш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантирди. «Тошиссиқликқуввати» бу қарорни бекор қилиш ҳамда ўрни тагида йўқ қарзни ундириш ҳақидаги олдинги талаблар ижросини таъминлаш хусусида апелляция шикояти тақдим этди. Тегишли суд инстанцияси апелляцияни қаноатлантиришни рад этди ҳамда аввалги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

Бу кечмиш воқеа Шуҳрат Ҳасанов бундай қилмишларнинг ягона қурбони бўлмаса керак, деган фикрга ундайди одамни. Яна қанчадан-қанча кишилар, шу жумладан пенсионерлар, ёлғиз аёллар, ногиронлар ана шундай ҳавойи қарз учун тўқима, ўйлаб топилган фактлар бўйича тўлов жабрини тортмадийкин? Буни аниқлаш қийин. Энг муҳими, бунақа ҳол такрорланмаслиги учун ўзинг ва киссангдаги жамғарманг устидан лўттибозлик қилишларига айни Шуҳрат Ҳасанов қилганидек йўл қўймаслик борасида журъатли бўлиш кераклигини тушуниб олиш ва англаб етишдадир. Шуҳрат мен билан суҳбатда нуқул қонун ҳужжатларига таяниш, ўз мажбуриятларини аниқ ижро этиш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя этиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя этиш зарурлигини таъкидларди.

 

*Исм ва фамилияси ўзгартирилган.

Наталья АВЕРЬЯНОВА.

Прочитано: 2400 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика