Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 50 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚаРоРи

ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги
асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида

(«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 15.12.2014 йилдаги 50 (654)-сон, 590-модда)

(Кўчирма)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида» 2014 йил 22 октябрдаги 991–II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида» 2014 йил 13 ноябрдаги СҚ–453–II-сонли қарорларини бажариш юзасидан:

3. 2015 йил учун:

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 9-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 10-1, 10-2 ва 10-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 12-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 13-1 ва 13-2-иловаларда келтирилган рўйхатга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 15-иловага мувофиқ;

имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари 16-1 ва 16-2-иловаларга мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 17-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 18 ва 19-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 21-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 22-иловага мувофиқ;

23-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 24-иловага мувофиқ;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкалари 25-иловадаги нормативларга мувофиқ;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7,0 фоиз миқдорида тасдиқлансин.

4. Белгилансинки, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:

юридик шахслар учун — давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун — 26-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

5. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб:

«Ўзтрансгаз» АК томонидан автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига (балансида автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари мавжуд юридик шахсларни ўз ичига олган ҳолда) сотадиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига солиққа тортилмайдиган махсус инвестициявий қўшимча ҳақи бир кубометрига 400 сўм миқдорида;

мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи ойига 750 сўм миқдорида белгилансин.

7. Қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 28-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

14. Минтақаларнинг ўзини ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар бўйича тушумлар:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

11-иловада назарда тутилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

12-иловада назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;

чакана савдо тармоқларида сотиладиган олтиндан ясалган заргарлик буюмларига акциз солиғи;

29-иловага мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари даромадларига ўтказилсин.

Белгилансинки, мобил алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

19. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг туман (шаҳар) марказий шифохоналарида хизмат кўрсатилаётган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда, касалликлар йўналиши бўйича профиль ўринлар диапазонини белгилашни назарда тутувчи ўринлар фондини аниқлашнинг норматив усулига босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2015 йилнинг 1 апрелидан бошлаб туман (шаҳар) марказий шифохоналарида ўринлар фондини аниқлашнинг норматив усулига босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқиб, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

20. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Молия вазирлиги билан биргаликда республикада замонавий ахборот–коммуникация технологияларининг ривожланишини ҳисобга олиб, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг намунавий штатларини янада такомиллаштириш ишларини давом эттирсин, унда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига информатика хонаси мудирлиги учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида устама ҳақ белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришни кучайтиришни ҳамда дастурчи муҳандис лавозимини мақбуллаштиришни назарда тутсин.

21. Ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари қуйидагича белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун тўлов миқдорлари 34-иловага мувофиқ;

болаларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқитиш учун тўлов миқдорлари 35-иловага мувофиқ.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2016 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.

23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тадбиркорлик субъектларидан Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдолар ёрдамида энг зарур товар (иш, хизмат)лар давлат харидини амалга ошириш тартибини соддалаштириш бўйича 2015 йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

24. Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган доимий муассасаларни ташкил этиб, фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларига тузилган шартномаларни амалга ошириш доирасида товарлар олиб кириш ҳуқуқи берилсин.

26. 2015 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 36-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

28. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

И.КАРИМОВ.

Тошкент ш.,
2014 йил 4 декабрь
ПҚ–2270-сон.

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

8-ИЛОВА

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ*

N

 

Тўловчилар

 

Солиқ ставкалари, солиқ  солинадиган базага  нисбатан %да

 

1

 

Юридик шахслар (2–3-бандларда назарда тутилганларидан ташқари)

 

7,5

 

2

 

Тижорат банклари

 

15

 

3

 

Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар

 

35

 

4

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги улуши қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё маҳсулотлари бундан мустасно:

 

 

сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача

 

белгиланган ставка 30%га пасайтирилади

 

сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори

 

белгиланган ставка 50%га пасайтирилади

 

5

 

1-бандда кўрсатилган хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари учун, пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича

 

белгиланган ставка 5%га пасайтирилади

 

 

 

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

9-ИЛОВА 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ*

Солиқ солинадиган даромад

 

Солиқ ставкаси

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда

 

даромад суммасининг 0 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (+1 сўм) беш бараваригача миқдорда

 

энг кам иш ҳақи миқдорининг бир бараваридан ошадиган сумманинг 8,5 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан  (+1 сўм) ўн бараваригача миқдорда

 

беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 17 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан  (+1 сўм) ва ундан юқори миқдорда

 

ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 23 фоизи

 

 

Изоҳлар:

1. Солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига – 2015 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (118 400 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва энг кам иш ҳақи миқдорининг йил давомидаги ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилмайди.

2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш мақсадида энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинади (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси).

3. Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан «0» ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (энг кам иш ҳақининг бир баравари) чегирилган ҳолда 1% миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг алоҳида даромадларига солиқ солиш мақсади учун энг кам ставка 8,5 фоиз миқдорида қабул қилинади.

 

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

10-1-ИЛОВА

МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАР УЧУН (САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИДАН ТАШҚАРИ) ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ СТАВКАЛАРИ*

N

 

Тўловчилар

 

Солиқ ставкалари, солиқ солинадиган базага нисбатан %да

 

1

 

Иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари, 2-11-бандларда кўрсатиб ўтилганларидан ташқари

 

6**

 

2

 

Cаноат соҳасидаги корхоналар

 

5

 

3

 

Қурилиш ташкилотлари

 

5

 

4

 

Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, матбаа ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари

 

5

 

5

 

Компьютер дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси умумий ҳажмининг камида 80 фоизини ташкил этадиган корхоналар

 

5

 

6

 

Божхона расмийлаштируви бўйича хизматларни кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари)

 

6

 

7

 

Ломбардлар

 

30

 

8

 

Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар

 

30

 

9

 

Тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (10-бандда кўрсатилганларидан ташқари), шунингдек воситачилик, топшириқ ва бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган корхоналар

 

33***

 

10

 

Қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган корхоналар

 

13***

 

11

 

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар (ижарага беришдан олинган даромадлар 60%дан кўпни ташкил этади)

 

30

 

12

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги улуши қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган корхоналар учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё товарлари бундан мустасно:

 

 

сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача

 

белгиланган ставка 30%га пасайтирилади

 

сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп

 

белгиланган ставка 50%га пасайтирилади

 

13

 

Хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари учун пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича

 

белгиланган ставка 5%га пасайтирилади

 

**Мол-мулкини молиявий ижара (лизинг)га берадиган корхоналар учун – молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси.

***Ҳақ суммаси (ялпи даромад).

 

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

10-2-ИЛОВА

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАР УЧУН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ СТАВКАЛАРИ*

 N

 

Тўловчилар

 

Солиқ ставкалари, солиқ солинадиган базага нисбатан %да

 

1

 

Умумий овқатланиш корхоналари

 

10

 

улардан:

 

 

умумий таълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари

 

8

 

2

 

Чакана савдо корхоналари (5-бандда кўрсатилганларидан ташқари), қуйидаги жойларда жойлашган:

 

 

аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

 

4

 

бошқа аҳоли пунктларида

 

2

 

бориш қийин бўлган ва тоғли ерларда 

 

1

 

3

 

 Улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар (5-бандда кўрсатилганларидан ташқари)

 

5

 

4

 

Чакана ва улгуржи товар обороти бўйича «Шаробсавдо» ихтисослашган ҳудудий базалари

 

5

 

5

 

Улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари, қуйидаги жойларда жойлашган:

 

 

аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

 

3

 

бошқа аҳоли пунктларида

 

2

 

бориш қийин бўлган ва тоғли ерларда 

 

1

 

6

 

1-5-бандларда кўрсатилган корхоналар учун пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича

 

белгиланган ставка 5%га пасайтирилади

 

 

Изоҳ:

Агар чакана савдо корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган, улар бўйича ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчаларига эга бўлса, улар ҳар бир савдо шохобчаси бўйича товар оборотининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари ҳамда мазкур аҳоли пунктлари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлашлари лозим.

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

10-3-ИЛОВА

Айрим тоифадаги корхоналар учун ягона солиқ тўлови СТАВКАСИ*

Тўловчилар

 

Солиқ ставкаси, солиқ солинадиган базага нисбатан %да

 

Лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи корхоналар (мазкур фаолият тури доирасида)

 

33

 

 

 

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

11-ИЛОВА

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ АЙРИМ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИНАДИГАН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГА СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ*

N

 

Фаолият тури

 

Тўловчилар

 

Мазкур фаолият  турини характерловчи  физик кўрсаткичлар

 

Физик кўрсаткич бирлигига ҳар  ойда қатъий белгиланган солиқ  ставкаси (бирлик учун энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда)

 

Тошкент ш.

 

Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

 

бошқа аҳоли  пунктлари

 

1

 

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш 

 

юридик шахслар

 

Эгаллаган майдон
(1 кв.метр)

 

0,1

 

0,06

 

0,04

 

2

 

Болалар ўйин автоматлари

 

юридик ва жисмоний шахслар

 

Жиҳозланган  ўринлар сони (бирликда)

 

3,0

 

2,0

 

1,0

 

 

Изоҳлар:

1. Қатъий белгиланган солиқ ставкаси йил бошига – 2015 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи (118 400 сўм) миқдоридан келиб чиқиб белгиланади ва энг кам иш ҳақи миқдорининг йил давомидаги ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилмайди.

2. Тақдим этилган қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобида ҳисобга олинмаган физик кўрсаткичлар аниқланган тақдирда бундай ҳолатларга солиқларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралади.

 

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

12-ИЛОВА

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ*

N

 

Фаолият тури

 

Қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги  ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда)

 

Тошкент шаҳри

 

Нукус ш. ва вилоят  бўйсунувидаги  шаҳарлар

 

бошқа аҳоли  пунктлари

 

1

 

Чакана савдо:

 

 

 

 

озиқ-овқат товарлари билан

 

9,0

 

6,0

 

3,0

 

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан**

 

5,0

 

4,0

 

2,0

 

ноозиқ-овқат товарлари билан

 

10,0

 

6,5

 

3,0

 

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

 

5,0

 

3,0

 

0,5

 

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан (турғун шохобчалардаги аралаш савдо)

 

10,0

 

6,5

 

3,0

 

2

 

Маиший хизматлар

 

3,5

 

1,5

 

0,5

 

3

 

Ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, шу жумладан миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш жойлари ташкил қилмасдан доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш

 

2,0

 

1,5

 

1,0

 

4

 

Бошқа фаолият турлари

 

2,0

 

1,5

 

1,0

 

5

 

Автомобиль транспортида юк ташишга оид хизматлар:

 

 

 

 

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

2,0

 

 

8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

3,0

 

 

8 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

4,0

 

**Уй хўжалиги, шу жумладан, деҳқон хўжалигида парваришланган тирик ҳайвонларни (чорва моллари, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқлар ва бошқалар) ҳамда уларни сўйиб, хом ёки қайта ишланган кўринишдаги маҳсулотларни, саноатда қайта ишлашдан ташқари, чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган кўринишда (манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотларидан ташқари) сотиш бундан мустасно.

Солиқ солишдан озод этиш солиқ тўловчи томонидан давлат ҳокимиятининг жойлардаги тегишли органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкати бошқаруви томонидан берилган, сотилган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёхуд унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этиш шарти билан амалга оширилади.

 

Изоҳлар:

1. Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошига – 2015 йил 1 январига белгиланган энг кам иш ҳақидан (118 400 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

2. Жисмоний шахс:

а) бир нечта фаолият тури билан шуғулланса, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида солиқ тўлайди;

б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширса, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этиши керак;

в) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, солиқни рўйхатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юқори ставка бўйича рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тўлайди.

3. Жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият турлари амалга оширилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда йиллик ҳажмда тегишли фаолият тури бўйича бир йўла қатъий белгиланган солиқни ундирадилар, бундан жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётганлиги далили аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун мобайнида унинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги аниқланган ҳолатлар мустасно. Бундай жисмоний шахсга ҳисоблаб ёзилган йиллик қатъий белгиланган солиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгусидаги солиқ мажбуриятлари ҳисобига ўн икки ой мобайнида тўлаш ҳуқуқи тақдим этилади.

4. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига 8-иловада кўрсатилган солиқ солиш шкаласининг энг кам ставкаси бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. 

 

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

13-1-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН,  АКЦИЗ СОЛИҒИ СОЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРГА НИСБАТАН АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ*

Товарлар номи

 

Солиқ ставкаси

 

акциз солиғи ва ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда сотилган  товарлар қийматига нисбатан  фоизларда

 

бир ўлчов бирлигига сўмда

 

1. Этил спирти (1 дал учун)

 

 

4 183

 

2. Вино (1 дал тайёр маҳсулот учун)1:

 

 

 

 

табиий равишда ачитилган натурал винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

 

 

5 767

 

бошқа винолар

 

 

7 246

 

3. Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр маҳсулот учун)1

 

 

37 605**

 

4. Пиво (1 дал тайёр маҳсулот учун)1

 

 

4 106

 

5. Ўсимлик (пахта) ёғи (1 тонна учун)1:

 

 

 

озиқ-овқат ёғи (саломаc ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғ ва «Ўзбекистон» ёғидан ташқари)

 

 

875 665

 

техник мой (кислота миқдори 0,3 мг КОН/г дан юқори, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшишга яроқсиз бўлган)

 

 

481 689

 

6. Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар (1 минг дона учун)1

 

 

19 196

 

7. Заргарлик буюмлари

 

25

 

 

8. «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ ишлаб чиқарган автомобиллар2

 

29

 

 

9. Кумушдан ишланган ошхона анжомлари

 

11

 

 

10. Қимматбаҳо металлар2

 

 

 

11. Нефть маҳсулотлари1:

 

 

 

Аи-80 бензини

 

 

321 430 сўм/тонна

 

Аи-91, Аи-92, Аи-93 бензини

 

 

 

353 430 сўм/тонна

 

Аи-95 бензини

 

 

408 890 сўм/тонна

 

дизель ёқилғиси

 

 

 

273 400 сўм/тонна

 

ЭКО дизель ёқилғиси

 

 

 

284 250 сўм/тонна

 

авиакеросин

 

 

 

50 580 сўм/тонна

 

дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

 

 

 

207 000 сўм/тонна

 

12. Табиий газ, шу жумладан экспорт2

 

25

 

 

13. Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ («Ўзтрансгаз» АК минтақалараро унитар корхоналари томонидан аҳолига сотиладиган газ ҳажми бундан мустасно), шу жумладан экспорт2

 

26

 

 

14. Пахта толаси3

 

 

 

**Ҳажмий улушда этил спирти 40 фоиздан кўп бўлган коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 61 963 сўм миқдорида белгиланади.

 

Изоҳлар:

1. Қатъий миқдорларда белгиланган акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан нархларнинг динамикаси ҳамда маҳсулотнинг сотилиш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда йил мобайнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

2. «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ автомобиллари, табиий ва суюлтирилган газ, қимматбаҳо металлар, шунингдек чакана савдо тармоғида сотиладиган тилладан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўловчилар ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади. Бунда аҳолига реализация қилинадиган табиий газдан олинадиган табиий газ нархида назарда тутилган акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланган суммаси инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда «Ўзтрансгаз» АК тасарруфида қолади.

3. Пахта толасининг ички нархлари (реализация бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва уни реализация қилишнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги ижобий фарқ пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисобрақамида жамланади ва 50 фоизи пахтачилик фермер хўжаликларига уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзини сўндиришга ёки ушбу хўжаликларнинг хизмат кўрсатувчи корхоналардан қарзини сўндиришга (кейинчалик тегишли маблағларни ушбу корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги кредиторлик қарзини сўндиришга йўналтирган ҳолда), 25 фоизи миқдорида – «Ўзпахтасаноат» уюшмаси корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ҳисоб-китоби жамғармаси кредитлари бўйича қарзини сўндиришга, қолган қисми эса – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ҳисоб-китоби жамғармасининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.

 

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

14-ИЛОВА

СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ*

N

 

Тўловчилар

 

1 куб метр учун ставка (сўм)

 

Ер усти сув  ресурслари  манбалари

 

Ер ости сув  ресурслари манбалари

 

1

 

Иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари (2–4-бандларда кўрсатилганларидан ташқари), деҳқон хўжаликлари (юридик ва жисмоний шахслар), шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар

 

61,9

 

78,6

 

2

 

Электр станциялари

 

17,9

 

26,6

 

3

 

Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

 

34,0

 

43,9

 

4

 

Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар**:

 

 

 

 

алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича

 

10 000

 

10 000

 

 

бошқа мақсадларда

 

61,9

 

78,6

 

**Мазкур корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар тўлайдилар.

 

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

18-ИЛОВА

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ*

N

 

Тўловчилар

 

Солиқ ставкаси, солиқ солинадиган базага нисбатан %да

 

1

 

Юридик шахслар

 

4

 

2

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги улуши қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган корхоналар учун, бундан рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарлари мустасно**:

 

 

 

сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача

 

белгиланган ставка 30%га  пасайтирилади

 

 

сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори

 

белгиланган ставка 50%га пасайтирилади

 

 

**Белгиланган (меъёрий) муддатларда ишга туширилмаган ускуналар ва тугалланмаган қурилиш қийматига пасайтирилган ставкалар қўлланилмайди.

 

Изоҳ:

Меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуналар учун мол-мулк солиғи икки баравар ставкада тўланади.

 

 

ЎзР Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорига

19-ИЛОВА

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ*

 N

 

 Солиқ солинадиган объектларнинг номи

 

Солиқ ставкаси, мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан %да

 

1

 

Турар жойлар, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар  

 

1,3

 

2

 

Шаҳарларда жойлашган умумий майдони қуйидагича бўлган турар жойлар ва квартиралар:

 

 

200 кв.м дан ошиқ ва 500 кв.м гача бўлган

 

1,6

 

500 кв.м дан ошиқ бўлган

 

2,2

 

 

Изоҳлар:

1. Жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш бўйича органлар белгилаган инвентаризация қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20 328,0 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 8 833,0 минг сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган янги қурилган турар жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулк шартли қийматининг икки баравари миқдоридан келиб чиқиб ундирилади.

2. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 кв.м ҳажмида белгиланади.

3. Жисмоний шахслар томонидан солиқ солинадиган объектлардан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилганда ёхуд улар юридик шахсларга ёки якка тартибдаги тадбиркорларга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахслар томонидан турар жой фонди объектлари нотурар жой фонд тоифасига ўтказилганда ёки улар томонидан нотурар жой фонди объектлари (бинолар, бинодаги хоналар) мулк сифатида харид қилинганда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади. 

 

*Мазкур иловалар таҳририят томонидан ўзбек тилига ўгирилган. Маълумотнома тусига эга.

Прочитано: 8618 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-04-13 16:06:10, Гость_:
иловаларни тўлиқ киритинглар илтимос!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика