Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 50 / Шаҳар хўжалиги ва УКХ

Ободонлаштириш – ҳаммамизнинг ишимиз

● болалар майдончалари қачон таъмирланади

● электр энергияси ўчганлиги сабабли маиший техника ишдан чиқса нима қилиш керак

 

Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш учун масъул бошқармаларнинг раҳбарлари билан ноябрьдекабрь учун режалаштирилган учрашувлар доирасида пойтахт ҳокимлиги ташкил этган матбуот анжуманида коммунал хизматларнинг муаммолари, уларнинг ютуқ ва камчиликлари, шунингдек соҳани ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Журналистларнинг саволларига Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал бирлашма директори Илҳом МАҲКАМОВ жавоб берди.

 

Коммунал соҳа ҳар бир фуқарога тааллуқли: биз қишда уйимиз иссиқ, ёзда эса салқин жойларни излаймиз. Биз қулайликларга ва шинамликка кўникканмиз. Пойтахт аҳолисини ҳовлилар, уйга туташган ҳудудларни ободонлаштириш масалалари ҳам қизиқтиради.

Аввало коммунал хизматлар ходимлари жорий йилнинг 10 ойи ичидаги ўз фаолиятларига якун ясадилар. Хусусан, пойтахтда кўп қаватли уйларда 1 800 та лифт кабинаси, йўлаклардаги кириш эшикларида 14 688 та кодли қулф, йўлакларга киришларда 1 400 та янги темир эшик ўрнатилди, 17 701 кв. метр дераза алмаштирилди. Бундан ташқари, Тошкентда 600 дан ортиқ янги болалар спорт майдончалари барпо этилди ва 1 300 дан кўпи таъмирланди. Илҳом Маҳкамовнинг тушунтиришича, болалар майдончаларининг хизмат қилиш муддати белгиланмаган, шу сабабли улардаги анжомлар заруратга қараб таъмирланади, уларни тоза ва батартиб тутиш учун аҳолининг ўзи ёрдам бериши лозим.

– Катта ёшдаги болаларга келсак, уларни жисмонан ривожлантириш учун футбол, стол тенниси, катта теннис, баскетбол ва спортнинг бошқа жамоа турлари билан шуғулланиш учун пойтахт ҳовлиларида мўъжаз стадионлар қурилади. Агар кўрган бўлсангиз, ҳозир бундай мўъжаз стадионлар (баланд тўрлар билан ўралган – таҳр. изоҳи) асосан йўллар ёқалаб барпо этилган, – деб таъкидлади Илҳом Маҳкамов. – Истиқболда биз уларни ҳовлиларда қуришни режалаштиряпмиз. Яқин орада уларни барпо этиш имкониятини аниқлаш учун ҳовли майдонларини инвентаризациялаймиз (танланган майдонларда ер ости коммуникациялари ўтмаган бўлиши лозимтаҳр. изоҳи). Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорларни жалб этмоқчимиз.

Матбуот анжуманида пойтахтда электр вақти-вақти билан ўчириб қўйилиши масаласи ҳам кўтарилди.

– Агар электр энергиясини ўчириб қўйиш натижасида техника шикастланган: совуткич, кондиционер ёки телевизор сингари анжомлар ишдан чиққан бўлса, мулкдор судга мурожаат қилишга ҳақли, – деб қайд этди Илҳом Маҳкамов. – Электр қувватининг ошиб кетиши ёки унинг ўчириб қўйилиши туфайли мол-мулкнинг шикастланганлиги далилини қайд этиш учун ХУМШ (ширкат)дан электрчи, маҳалла қўмитаси вакилларини чақириш, улар билан биргаликда электр асбоблари айни ушбу даврда ишдан чиққанлиги тўғрисида далолатнома тузиш лозим.

Бундан ташқари, у электр қувватининг ошиб кетганлигини тасдиқлаш учун туман электр таъминоти корхонасига мурожаат қилишни тавсия этди. Шу билан бирга мулкдор билан таъминотчи ўртасида тузилган, коммунал хизматлар сифати тўғрисидаги маълумотлар ва тарафларнинг жавобгарлиги кўрсатилган коммунал хизматларни етказиб бериш шартномасини ўрганиш ортиқчалик қилмайди.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 2623 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика