Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 45 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ҒОЛИБЛАР УЧУН МУКОФОТЛАР 

Президентнинг 27.10.2014 йилдаги ПФ-4665-сон Фармони билан Президентнинг «Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига (20.12.2006 йилдаги ПФ–3832-сон) қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ Ўзбекистонда паралимпия ўйинларини янада ривожлантириш мақсадида Осиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларини олган Ўзбекистон спортчиларига пул мукофотлари тўлаш тартиби Параосиё ўйинларининг ғолиблари ва совриндорларига ҳам татбиқ этилади.

Шуни эслатиб ўтамизки, Осиё ўйинларида ғолибликни қўлга киритган спортчиларга қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотлари топширилар эди:

олтин медали учун – 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медали учун – 3 000 АҚШ доллари;

бронза медали учун – 2 000 АҚШ доллари.

 

ЧИҚИНДИЛАР ДАВЛАТ НАЗОРАТИГА ОЛИНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2014 йилдаги 295-сон Қарори билан Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомнинг амал қилиши фаолияти чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаш, сақлаш, ташиш, кўмиш, қайта ишлаш, утиллаштириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат субъектлари қуйидагиларга мажбур:

токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳисобини юритиш, белгиланган тартибда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш;

чиқиндиларни тўлиқ утиллаштириш, уларни бошқа ихтисослаштирилган корхоналарга сотиш ёки бериш чора-тадбирларини кўриш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш борасида ушбу Низом талабларига мувофиқ ички тартибни ўрнатиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг идоравий ва ҳудудий дастурлари бажарилишини таъминлаш.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назоратни олиб бориш субъектлари ҳисобот йили якунига кўра, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, жойлаштирилиши, улардан фойдаланилиши ёки уларни ихтисослаштирилган корхоналарга қайта ишлаш, утиллаштириш, кўмиш учун берилиши ҳақидаги давлат статистика ҳисоботини электрон шаклда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишилгандан сўнг, ҳудудий статистика органларига тақдим этадилар. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишув 3 кун муддатда амалга оширилади.

Ҳужжат билан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат ҳисоби ва назорати механизми белгиланди.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилиши мониторинги Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишилмаган ҳолда амалга оширилади.

Низом билан махсус ваколатли давлат органларининг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати бўйича вазифалари ҳам тартибга солинади.

 

БЎЛҒУСИ ОНАЛАР УЧУН ПОЛИВИТАМИНЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2014 йилдаги 297-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига (22.07.2010 йилдаги 156-сон) ўзгартиришлар киритилди.

Республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёлларни таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси ҳам мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплекслари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар муддати 2017 йилга қадар узайтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун олиб кириладиган мазкур поливитаминлар 2017 йил 1 январгача божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилинади.

 

ҚИШЛОҚ ЕРЛАРИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛИДА

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2014 йилдаги 301-сон Қарори билан Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қишлоқ аҳоли пунктининг ерлари деганда мазкур пунктларнинг чегараси (чизиғи) доирасидаги барча ерлар ҳисобга олинади.

Қишлоқ аҳоли пункти чегараси (чизиғи)ни белгилаш ва ўзгартириш туман давлат ҳокимияти органлари томонидан, уларнинг планлаштирилиши, қурилиши ҳамда хўжалик ичидаги ер тузилиши лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилади.

Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларига қишлоқлар ва овуллар ҳудудида жойлашган ерлар ва қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида жойлашган ерлар киради.

Улар қуйидаги турларга бўлинади:

посёлканинг қурилиш ерлари;

умумий фойдаланиладиган ерлар;

қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар ва бошқа ер турлари;

ўрмон экинлари билан банд бўлган ерлар;

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, мазкур мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар.

Қишлоқ аҳоли пунктларида посёлка қуриш тартиби посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудларини меъморий-режавий ташкил этиш лойиҳаларида, бош режада, батафсил режалаштириш лойиҳасида ва аҳоли пунктини қуриш лойиҳаларида белгиланади.

Ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги пунктлари чизиғига киритилиши ушбу участкаларга бўлган мулк ҳуқуқи, бу ерларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ҳамда ижара ҳуқуқининг тугатилишига олиб келмайди.

Қишлоқ аҳоли пункти ерлари таркибига киритилган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерлари, зарур ҳолларда, қишлоқ аҳоли пунктларининг эҳтиёжлари учун посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудини архитектура-режавий жиҳатдан ташкил қилувчи лойиҳа, бош план ёки аҳоли пунктини қуриш лойиҳасига мувофиқ улардан олиб қўйилиши мумкин.

Ерларни олиб қўйиш ва бериш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қишлоқ аҳоли пунктларида посёлка қурилиши учун берилган ерлардан (кейинги ўринларда посёлка қурилиши учун берилган ерлар деб аталади) тураржой, коммунал-маиший, маданий-маърифий, саноат, ишлаб чиқариш, савдо, маъмурий, диний иншоотлар, омборлар ва бошқа бино ҳамда иморатлар қуриш учун фойдаланилади.

Ер участкасининг у ёки бу қисмида ёки қурилишлар жойлашган ер майдонида, агар коммунал хизмат кўрсатиш (ёритиш, канализация, қувурлар ўтказиш, суғориш қурилмалари ва бошқалар), уларнинг эгалари ёки фойдаланувчиларга эса — мустақил равишда ўтишдан маҳрум қилинса, бу ҳолда мазкур ер участкасини бўлишга йўл қўйилмайди.

Агар ер участкасида қўшимча биноларни (гараж, отхона, молхона, омборхоналар, ертўлалар ва бошқалар) қуриш ушбу ер участкасида жойлашган юридик шахслар ёки ёнидаги турар жойларда истиқомат қиладиган жисмоний шахслар манфаатларини чекласа, бунга рухсат берилмайди.

Табиий офатлар ёки бошқа сабаблар натижасида бинолар вайрон бўлган ҳолларда, агар бузилган иморатларнинг мулкдорлари бузилган кундан бошлаб икки йилдан кам бўлмаган муддат ичида ушбу ер майдонида иморатни тиклаш ёки янги иморат барпо этишни бошласа, агар посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги меъморий-режалаштириш ташкилотларининг лойиҳалари, бош режа, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва аҳоли пунктларини қуриш лойиҳаларида ушбу ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилмаган бўлса, ер участкасидан фойдаланиш ва унга эгалик қилиш ҳуқуқи ўша иморатларнинг мулкдорларида сақланиб қолади. Бундай ҳолатларда вайрон бўлган бинолар мулкдорларига белгиланган тартибда ушбу посёлка чегарасида жойлашган бошқа ер участкаси ёки бошқа шинам уй-жой иморати берилади.

Ҳужжат билан умумий фойдаланишдаги ерлардан фойдаланилган ҳолда қуриладиган объектлар белгиланди.

Умумий фойдаланишдаги ерларда турар жойларни қуриш тартиби посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги меъморий-режалаштириш ташкилотларининг лойиҳаларида, бош режасида, батафсил режалаштириш лойиҳаларида ва аҳоли пунктларини қуриш лойиҳаларида белгиланади.

Умумий фойдаланишдаги ерлар муайян юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга бириктирилмайди, улар туман давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлади, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудларида жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларида эса — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тасарруфида бўлади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ихтиёридаги қишлоқ хўжалиги ерларидан экинзорлар, боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мевазорлар, полизлар, кўчатхоналар, яйловлар, пичанзорлар, суғориш, захни йўқотиш ва йўл тармоқлари билан банд ерлар, қурилиш, хонадонлар, майдонлар ва шу кабилар учун фойдаланилади.

Қишлоқ аҳоли пунктларидаги ўрмон ерларидан аҳоли дам олишини ташкил этиш, микроиқлим, атмосфера ҳавоси ҳолати ва аҳоли пунктларининг санитария-гигиена шароитларини яхшилаш, аҳолининг маданий-эстетик эҳтиёжларини қондириш, аҳоли пунктлари ҳудудларини сув ва шамол емиришидан ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.

Ўрмон ерлари таркибига кирувчи, лекин дарахтсиз ерлардан спорт майдонлари ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланилади.

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлардан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан тегишли вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2235 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика