Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар: етти фазилатин айлай баён

1UZ дастуридан фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини доимо диққат билан кузатиб бораман. Негаки, бу дастурдан бепул фойдаланиладиган муддатим тугамоқда.

Дарвоқе, Интернетдан дастурни кўчириб олиш ва ўз қўлларинг билан унда ишлаб кўриш имконияти берилганлиги заб иш бўлди-да.

Назаримда, 1UZ дастурининг барча афзалликлари ҳақида ёзиб бўлинди. Дастурни шахсан синаб кўргач, 1UZ ҳақида ўз мулоҳазалари, ўй-фикрларини ўртоқлашишга қарор қилганларнинг ҳамма гапига қўшилдим.

Лекин бир нарса мени таажжубга солди. Дастурнинг етти модулидан бири – «Банк, касса»дек муҳим ва керакли модуль ҳақида ҳеч ким фикр билдирмабди. Бу модуль банк, касса билан иш олиб боришга, корхоналарнинг ҳисоб-китоб варақлари бўйича барча операцияларни юритишга мўлжалланган бўлиб, унинг ёрдамида нақд пул билан боғлиқ касса операцияларини ўтказиш мумкин.

Мана қарийб бир ойдирки, 1UZ дастурида корхонанинг барча ҳисоб-китоб варақлари бўйича пул тушуми ва сарфиёти ҳисобини олиб бормоқдаман. Дастурни ишлаб чиқувчилар барча касса операцияларини ҳам миллий валютада, ҳам чет эл валютасида олиб бориш имкониятини назарда тутишибди. Барча ҳужжатларни қоғозга чиқариш мумкинлигини айтмайсизми?!

Пул ҳаракатланувининг барча турлари кўрсатилган «Пул маблағлари ҳаракати» маълумотномаси ишда беназир кўмакчидир. Рўйхатдан керакли тартиб-таомилни, айтайлик «Маҳсулот етказиб берувчиларга ҳақ тўлаш»ни танлаб, «сичқонча» ёрдамида компьютер экранидаги дарчада контрагентни кўрсатиб, керакли суммани киритиш кифоя. Шахсан мен маҳсулот етказиб берувчини «Контрагентлар» маълумотномасига киритишни тавсия этган бўлур эдим. Ана шунда пул маблағлари ҳаракатига доир ҳужжатларни шакллантиришда маҳсулот етказиб берувчининг тартиб рақамини кўрсатиш билан кифояланиш мумкин – у ҳақдаги керакли барча маълумотларни дастурнинг ўзи киритаверади.

1UZ ёрдамида тўлов топшириқномасини тузиш ҳам осон. «Ҳужжатлар» деган бўлимда тўлов топшириқномалари мужассам топганлигидан ташқари худди шу ерда тўлов талабномасини, валюта ва сўмларда кирим ва чиқим касса ордерларини тайёрлаш ҳам мумкин.

1UZ дастурининг банк бўйича ҳисобот тайёрлаш ва касса китобини юритиш имкониятини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим.

Пировардида шуни айтиш керакки, «Банк, касса» модули бошқа модулларга қиёслаганда унча катта эмас, лекин у жуда қулай, керакли ва ишлатишга осондир.

Альфия ХАЛИУЛИНА,

МЧЖ бухгалтери.

 

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақида муфассал ахборотни 1uz.uz сайтидан, 230-21-12 бевосита мулоқот телефон рақами орқали ёки e-mail: info@1uz.uz га сўров йўллаш орқали олиш мумкин.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 1906 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика