Фирма фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарувчисидир. Харидор 2014 йил августида 2014 йил июнда юклаб жўнатилган товарнинг бир қисмини қайтарди.
Товарни қайтаришга қўшимча ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади? Ҳисобварақ-фактурани ким – сотувчи ёки харидор имзолайди ва қайтарилаётган товарни олишга ишончнома маълумотларини қаерда акс эттириш керак?
В.Коротченко,
ИЧФ бош бухгалтери.
– Солиқ кодексида (СК) товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга, шу жумладан, товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда, тузатиш киритиш тартиби белгиланган (СКнинг 131-моддаси 1-банди).
Товарларни реализация қилишдан олинадиган даромадга СК 131-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тузатишни киритиш бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.
СКнинг айтилган моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тузатиш киритиш учун асос ҳисобланади. Бунда товарни етказиб берувчи товарларни реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритишни СКнинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширади.
Товарларни етказиб берувчи солиқ солинадиган базага уни камайтиришга қаратилган тузатиш киритган тақдирда, мазкур товарларни олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади.
Товарларни етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:
1) қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;
2) ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда зарур бўлган, СК 222-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган реквизитлар;
3) тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;
4) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага салбий тузатиш киритиш миқдори;
5) ҚҚС суммасига салбий тузатиш киритиш миқдори;
6) ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қийматига салбий тузатиш киритиш миқдори.
Товарларни реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритиш товарларни тўлиқ ёки қисман қайтариш ҳоллари вужудга келган солиқ даврида амалга оширилади (СКнинг 131-моддаси).
Тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактурани тўлдиришнинг қуйидаги намунасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
МИСОЛ. Етказиб берувчи корхона 2014 йил 3 июнда 2 400 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 400 минг сўм, маҳсулотни юклаб жўнатди. Харидор 2014 йил 11 августда маҳсулотнинг 1 200 минг сўмлик қисмини, шу жумладан ҚҚС – 200 минг сўм қайтарди.
Қайтарилган маҳсулот суммасига етказиб берувчи корхона, 2014 йил август санасини қўйиб, қўшимча ҳисобварақ-фактурани ёзиб бериши керак, у қуйидаги тарзда бўлади:
2014 йил «____» _______ даги ___ сон юклаб жўнатилган товар ҳужжатларига
2014 йил «11» августдаги 2-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА
(2014 йил «3» июндаги 1-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)
Етказиб берувчи: «Альфа» МЧЖ. Манзил: 100000, Тошкент ш., А.Навоий кўч., 25. Телефон: 277-55-66. 20208000000356848001-сон ҳисоб-китоб рақами Тошкент ш. Азия-Альянс банкида. Етказиб берувчининг идентификация рақами (СТИР): 204055698. ХХТУТ бўйича коди 19400 |
Харидор: «Сапфир» МЧЖ. Манзили: 100000, Тошкент ш., Бухоро кўч., 18. Телефон: 365-40-55. 20208000000283999001-сон ҳисоб-китоб рақами. Тошкент ш., Пахтабанкда. Харидорнинг идентификация рақами ХХТУТ бўйича коди 71150. |
Товарлар (ишлар, хизматлар) номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Сони
|
Нархи
|
Етказиб бериш қиймати
|
Акциз солиғи
|
ҚҚС
|
ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати
|
||
ставка
|
сумма
|
ставка
|
сумма
|
||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Маҳсулот
|
дона
|
– 2 000
|
500
|
– 1 000 000
|
акциз солиғисиз
|
20
|
– 200 000
|
– 1 200 000
|
|
Қайтаришга жами: бир миллион икки юз минг сўм |
– 1 000 000
|
|
|
|
– 200 000
|
– 1 200 000
|
Раҳбар _______________________________ Бош бухгалтер ________________________ М.Ў. Товарни берди ________________________
|
Олди __________________________________ Ишончнома бўйича «___» __________ 20__ йилдаги ___сон _______________________________________ (олувчининг Ф.И.Ш.)
|
Ҳисобварақ-фактурани маҳсулот етказиб берувчи корхонанинг раҳбари ва бош бухгалтери имзолайди. Тегишинча, маҳсулот етказиб берувчи корхонанинг муҳри қўйилади.
«Товарни берди» сатрида маҳсулотни қайтараётган харидор корхона масъул шахсининг имзоси қўйилади.
«Олди» сатрида – харидор корхонадан қайтарилаётган маҳсулот олишга ишончнома берилган етказиб берувчи корхона шахсининг имзоси.
«Ишончнома бўйича» сатрида қайтарилаётган маҳсулотни олишга етказиб берувчи корхона расмийлаштирган ишончноманинг рақами ва санаси ҳамда етказиб берувчи корхона ишончли шахсининг Ф.И.Ш. кўрсатилади.
Наталья ГРИШУТИНА,
экспертимиз.