Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Мутахассис жавоб беради

Норезидент дивидендларни устав фондига йўналтирса

Компаниямиз устав фонди 100 фоиз миқдорида чет эллик инвестор ҳисобидан шакллантирилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ҳисобланади. 2013 йил якунларига кўра муассисга (Германия) 120 млн сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган, улар конвертация учун блок-ҳисобвараққа йўналтирилган. Кейинчалик муассис мазкур суммани корхонанинг устав фондини кўпайтиришга йўналтиришга қарор қилди ва пул блок-ҳисобварақдан чиқариб олинди.

Мазкур ҳолда корхонада даромадлар – дивидендларни тўлаш манбаида фойдага солиқ солиш тарзида солиқ оқибатлари вужудга келадими? Семинарда солиқ бюджетга тўланиши керак дейишди. Шу тўғрими?

Хорижий корхона бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодекси (СК)нинг 155-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига мазкур даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар чегириб ташланмаган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинади. Бундай даромадларга, хусусан, дивидендлар тарзидаги даромадлар киради.

Мазкур моддада назарда тутилишича, Ўзбекистон Республикасининг норезидентига дивидендлар тарзида даромадларни тўлаш тўлов манбаида Ўзбекистон норезиденти томонидан тақдим этилган, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, Ўзбекистон Республикаси қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлса, ўша давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки унинг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини камайтириш ёки уни тўлашдан озод этиш тўғрисида солиқ органига ариза бериш талаб этилмайди.

СКнинг 165-моддасига кўра юридик шахслардан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи Ўзбекистон Республикаси норезидентларига даромадларни, шу жумладан дивидендларни тўлаш пайтида ушланиши керак.

Блок-ҳисобвараққа маблағларни ўтказиш дивиденд тўлаш ҳисобланмаслигини эътиборга олганда, пул ўтказиш пайтида тўлов манбаида мажбуриятлар вужудга келмайди.

СКнинг 156-моддасига кўра юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмайди.

Мазкур меъёр ушбу маблағларни олувчиларнинг тоифасидан – республика резидентлари ёки норезидентлари, юридик ёки жисмоний шахслар бўлишидан қатъи назар, дивидендлар тарзидаги даромадларга қўлланади.

Шу тариқа, агар муассис дивидендларни капиталлаштириш, яъни ундан олинган юридик шахснинг устав фондини кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилса, ушбу ҳолда мазкур даромадларга тўлов манбаида фойда солиғи солинмайди.

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

эксперт.

Прочитано: 1902 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика