Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 43 / Бевосита мулоқот

Улгуржи савдо корхонаси жисмоний шахслар билан ишлай оладими?

Ташкилотимизга жисмоний шахс пластик карточка бўйича товар беришимизни илтимос қилиб мурожаат этди.

Агар товар ҳақи банкда жойлашган терминал орқали сўмдаги пластик карта воситасида тўланган бўлса, улгуржи савдо корхонаси (ХХТУТ бўйича коди – 71150) уни жисмоний шахсга сотиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, биз қандай ҳужжатлар пакетини ёзишимиз керак?

Л.Ефремова,

бош бухгалтер.

 

Ҳа, мумкин. Қонун ҳужжатлари улгуржи савдо корхоналарининг товарларни жисмоний шахсларга Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом1 билан белгиланган талабларга мувофиқ сотишини тақиқламайди.

Улгуржи савдо – тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга2 мувофиқ банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар нақд пулсиз ҳисоб-китобларга киради.

Банк пластик карталари тўлов воситаси сифатида ишлатилади ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлар доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш имконини беради.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқилганда, улгуржи савдо корхонаси, агар ҳақ банкда жойлашган терминал орқали сўмдаги пластик карта воситасида тўланган бўлса, товарни жисмоний шахсга сотиши мумкин.

Жисмоний шахс билан битим расмийлаштирилганда ҳужжатларнинг стандарт пакети: олди-сотди шартномаси ва товар юклаб жўнатилганлиги (берилганлиги)ни тасдиқлайдиган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

Товарлар кичик туркумлар билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга сотилган тақдирда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.

 

1ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган.

2МБ бошқарувининг АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Ирина БОРИСОВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 3559 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика