Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 40 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Кераксиз маълумотнома

Тошкентда ҳисобга қўйиш учун участка инспекторига ҳужжатларни топшираётганда манзиллар бюросидан пойтахтда прописка қилинган-қилинмаганлигим тўғрисида маълумотнома олиб келишимни сўрашди. Агар Навоий вилоятида пропискадан ўтган бўлсам, бу ҳақда паспортда белги бор, Тошкентда ҳисобга қўйишларини сўраб мурожаат қилаётган бўлсам, бундай маълумотнома нима учун керак?

М.Қодирова,

Хатирчи тумани фуқароси. 

 

– Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2012 йилдаги 41-сон Қарорига 1-илова) кўра фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига (МТП) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

● ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

● паспорт;

● контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

● 16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли 2 та фотосурат;

● уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

● турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

● ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ушбу ҳужжатларнинг рўйхати аниқ қилиб белгиланган ва кенгайтириб талқин этилмайди. Унда манзиллар бюросидан олинадиган маълумотнома келтирилмаган.

Шу муносабат билан профилактика инспекторининг манзиллар бюросидан маълумотнома тақдим этиш талаби ноқонуний ва унинг устидан шикоят қилиш лозим.

Юқоридаги Низомнинг талабларига риоя этиш устидан назорат қилишни ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширадилар.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 2170 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика