Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 39 / Тадбиркорга ёрдам

Бизнесга йўлчи юлдуз бўлиб

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи «Гид по формам бизнеса» («Бизнес шакллари бўйлаб гид») ноёб қўлланмасини (бундан кейин – Гид) ишлаб чиқишда давом этяпти. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланма бўлиб қолади. Гид инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.

Эътиборингизга ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бизнеснинг энг долзарб шакли бўйича сектор – «Масъулияти чекланган жамият»ни тақдим этамиз («Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси» секторини «Норма маслаҳатчи»нинг 15.04.2014 йилдаги 15 (456)-сонида, «Хусусий корхона» секторини 29.04.2014 йилдаги 17 (458) ва 6.05.2014 йилдаги 18 (459)-сонларида кўринг).

Ўз ичига ҳамма учун фойдали ахборотни олган энг тўлиқ ва амалий Гидни тайёрлаш мақсадида биз norma.uz ва ­bakertillyuz.com сайтларида қолдиришингиз мумкин бўлган шарҳ ва таклифларингизни кутамиз.

 

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ

 

Давоми. Бошланиши «Норма маслаҳатчи»нинг 23.09.2014 йилдаги 38 (479)-сонида.

 

 

МЕЗОНЛАР

 

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАЛАБЛАРИ

 

УЛУШЛАРНИ БОШҚА ШАХСЛАРГА ЎТКАЗИШ (ЮКЛАШ)

 

Улушни (унинг бир қисмини) бошқа шахсга ўтказиш (сотиш, ҳадя қилиш ёки бошқача ўтказиш):

 

Жамият, иштирокчилар ёки учинчи шахс (шахслар) фойдасига амалга оширилиши мумкин

 

жамиятга:

 

улушни (унинг бир қисмини) сотиш йўли билан

 

Фавқулодда ҳолларда йўл қўйилади12. Бунда иштирокчиларнинг миллий валютадаги пул маблағлари ҳисобига шакллантирилган улушини сотиб олиш пулсиз шаклда ёки бошқа валютадаги пул шаклида амалга оширилиши мумкин. Бироқ бир қатор ҳолларда кўрсатилган битимлар солиқ ва ҳуқуқ хатарларига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан жамият томонидан иштирокчининг улуши мулк ҳуқуқларини жамиятнинг товарлари, кўчмас мулки ёки бошқа мол-мулкига бериш йўли билан сотиб олинганда малакали аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва адвокатлик тузилмалари мутахассислари профессионал ёрдамига мурожаат қилиш тавсия этилади

 

жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирокчининг жамиятдан ўз улушини ўзи киритган ҳисса кўринишида қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи бўйича

 

Назарда тутилмаган. Жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирокчининг ўз улушини ўзи киритган ҳисса кўринишида қайтарилиши тўғрисида хўжалик судига мурожаат қилганда даъво аризасининг қаноатлантирилиши рад этилади13

 

жамият улушни харид қилишга мажбур бўлган нарх

 

У улушнинг ҳақиқий қийматига тенг бўлиши керак, нарх иштирокчининг чиқиб кетиши ёки чиқарилиши санасидан аввалги охирги ҳисобот даврида МЧЖ бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича жамият соф активларининг қийматига мутаносиб равишда белгиланади.

Агар чиқиб кетувчи иштирокчи хорижий инвестор, МЧЖ эса хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона мақомига эга бўлса, жамият томонидан улушни олиш унинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади14. Бунда мазкур ҳол амалиётда ўзига хос хусусиятлар ва хатарлар билан боғлиқ, чунки агар бозор қиймати ҳақиқий қийматдан катта бўлиб чиқса, ҳақиқий нархдан ортиғини олиб қўйиш жамият маблағлари, бошқа иштирокчилар ҳисобига ёки ҳатто МЧЖ мажбуриятлари ҳисобига юз беради. Шу сабабли қонун ҳужжатлари хорижий инвесторларга тақдим этган мазкур кафолатни қўллаш бир қатор ҳолларда ҳатто жамиятнинг банкрот бўлишига олиб келиши мумкин

қарз қийматини тўлаш

 

Жамият соф активлари қиймати билан унинг устав фонди (устав капитали) миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобига амалга оширилади. Бундай фарқ етарли бўлмаган тақдирда, жамият ўзининг устав капитали (фонди)ни етмаётган суммага камайтириши шарт

 

чиқиб кетаётган иштирокчи улушининг қиймати тўланиши керак бўлган муддат

 

Агар уставда камроқ муддат назарда тутилмаган бўлса, чиқиб кетаётган иштирокчининг улуши жамиятга ўтган санадан бошлаб 1 йил. Чиқиб кетган иштирокчида унга тегишли бўлган улушни жамиятдан суд тартибида ундириш ҳуқуқи фақат кўрсатилган муддат тугаганидан кейин вужудга келади

 

улушни (улушнинг бир қисмини) ҳадя қилиш йўли билан

 

Йўл қўйилмайди

 

улушни (улушнинг бир қисмини) жамиятга тегишли мол-мулкка алмаштириш йўли билан

 

Йўл қўйилмайди

 

улушни (улушнинг бир қисмини) бошқа шахсга ўтказиш бўйича бошқа битимларни амалга ошириш йўли билан

 

Йўл қўйилмайди

 

иштирокчиларга

 

Йўл қўйилади

 

улушни (улушнинг бир қисмини) сотиш йўли билан

 

Йўл қўйилади

 

улушга тўлиқ миқдорда ҳақ тўлаш пайтигача

 

Улушга ҳақ тўлаб бўлинган қисмдагина йўл қўйилади

 

улушни (улушнинг бир қисмини) харид қилишнинг имтиёзли ҳуқуқи

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, иштирокчининг улуши (улушнинг бир қисми) жамият бошқа иштирокчисига сотилганда МЧЖнинг бошқа иштирокчилари бошқа шахсга ўтказилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) харид қилишда имтиёзли ҳуқуққа эга эмаслар. Шу билан бирга жамият уставида иштирокчининг улушини жамиятнинг бошқа иштирокчисига таклиф қилиш нархида харид қилишда МЧЖ устав капиталида (фондида) улушнинг энг кўп (ёки энг кам) миқдорига эга бўлган МЧЖ иштирокчисининг имтиёзли ҳуқуққа эгалиги назарда тутилиши мумкин

 

иштирокчининг улушини (улушнинг бир қисмини) қарзни талаб қилиш ҳуқуқларини бериш (мисол учун қарз шартномаси, олди-сотди ва ҳоказо шартномалар бўйича) йўли билан харид қилиш

 

Агар жамият уставида бошқа қоида белгиланмаган, шартномада (берилаётган мажбурият у туфайли вужудга келган) мажбуриятдаги шахсларни ўзгартиришга тақиқ мавжуд бўлмаса, тақиқланмаган

 

улушни (улушнинг бир қисмини) ҳадя қилиш йўли билан

 

Йўл қўйилади

 

бошқа иштирокчиларнинг бир ёки бир нечта (бироқ барчаси эмас) иштирокчиларга ҳадя қилиш йўли билан улушни бошқа шахсга ўтказишга розилиги

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, талаб этилмайди

 

солиқ имтиёзлари

 

МЧЖ устав капиталига (фондига) жисмоний шахслардан текинга (беғараз) олинган улушлар тарзидаги даромадлар, агар уларнинг берилиши яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилган бўлса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади. Бунда қуйидагилар яқин қариндошлар деб эътироф этилади: эр, хотин, ота-оналар, болалар, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, боболар, бувилар, неваралар

 

улушни (улушнинг бир қисмини) айирбошлаш йўли билан

 

 

МЧЖ иштирокчисининг бошқа резидент юридик шахснинг устав капиталидаги (фондидаги) улушига ёки бундай иштирокчига тегишли бўлган бошқа ашёларга, ташқи иқтисодий битим аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда

 

Йўл қўйилмайди

 

МЧЖ иштирокчисининг норезидент юридик шахснинг устав капиталидаги (фондидаги) улушига ёки бундай иштирокчига тегишли бўлган бошқа ашёларга, ташқи иқтисодий битим доирасида

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилади

 

улушни (улушнинг бир қисмини) бошқа шахсга ўтказиш бўйича бошқа битимларни содир этиш йўли билан, бундан сотиш, ҳадя этиш, айирбошлаш мустасно

 

Йўл қўйилади. Қарзни (қарзнинг бир қисмини) бошқа шахсга ўтказиш олдидан ҳуқуқ ва солиқ хатарларига йўл қўймаслик мақсадида аудиторлик ва адвокатлик ташкилотлари профессионал мутахассисларининг қўшимча маслаҳатини олиш тавсия қилинади*

 

учинчи шахсларга

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилади

 

улушни (улушнинг бир қисмини) сотиш йўли билан

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилади

 

улушни (улушнинг бир қисмини) харид қилишнинг имтиёзли ҳуқуқи

 

Агар уставда бошқа қоида белгиланмаган бўлса, жамият иштирокчиларига уларнинг улушларига мутаносиб равишда тегишлидир

 

улушни (улушнинг бир қисмини) жамият иштирокчилари томонидан харид қилишнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга ошириш тартиб-таомили

 

Агар уставда хариднинг имтиёзли ҳуқуқини амалга оширишнинг бошқа тартиби назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчиси ўз улушини (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга сотишдан олдин жамиятнинг қолган иштирокчиларини ўз улушини (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга сотиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиб, реализация қилиш нархи ва сотишнинг бошқа шартларини (мисол учун, берилаётган қарзнинг миқдори, унга учинчи шахслар ҳуқуқини юклаш шартлари ва ҳоказолар) кўрсатиши шарт

 

хабарномада иштирокчи, бошқа иштирокчилар ва жамият улушни (улушнинг бир қисмини) харид қилиш имтиёзли ҳуқуқидан бош тортган ҳолда, МЧЖнинг устав капитали (фондидаги) ўз улушини (улушнинг бир қисмини) реализация қилиш ниятида бўлган учинчи шахс тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиши зарурати

 

Агар жамият уставида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, мавжуд эмас

 

иштирокчилар улушларининг миқдорларига номутаносиб тарзда улушни (улушнинг бир қисмини) харид қилиш имтиёзли ҳуқуқини амалга ошириш

 

Агар бу жамият уставида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, шундагина йўл қўйилади. Амалиётда – МЧЖ уставида назарда тутилган шартларга кўра:

1) улуш (улушнинг бир қисми) уни биринчи бўлиб учинчи шахсга ёзма хабарномада кўрсатилган сотиш шартларида харид қилиш хоҳишини билдирган иштирокчига сотилади; ёки

2) улуш (улушнинг бир қисми) жамият устав фондида энг кам (энг кўп) улушга эга бўлган иштирокчига сотилади ва ҳоказо

иштирокчилар бундай хариддан бош тортганда улушни (улушнинг бир қисмини) харид қилиш имтиёзли ҳуқуқи

 

Жамиятга тегишли. Бунда жамият томонидан бундай улушни (улушнинг бир қисмини) харид қилиш қиймати иштирокчи улушининг ҳақиқий қийматидан ошмаслиги керак. Шу сабабли иштирокчининг улушини (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга таклиф этилган нархда харид қилишга жамият ҳақли эмас. Агар бундай иштирокчи хорижий инвестор бўлса, жамият эса хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона мақомига эга бўлса, бундай иштирокчининг улуши учун у бозор қийматини тўлашга ҳақлидир

 

имтиёзли харид ҳуқуқининг амал қилиш муддати

 

Агар уставда бошқа қоида белгиланмаган бўлса, 1 ой

 

улушни (улушнинг бир қисмини) имтиёзли ҳуқуқни бузган ҳолда учинчи шахсга ўтказиш оқибатлари

 

Битим устидан судга шикоят қилиш15

 

улушни (улушнинг бир қисмини) иштирокчилар ва жамиятнинг улушни реализация қилиш нияти тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган реализация қилиш шартларидан фарқ қиладиган шартларда учинчи шахсга ўтказиш оқибатлари

 

Иштирокчилар ва жамият бундай улушни харид қилишнинг имтиёзли ҳуқуқидан бош тортиши муносабати билан улуш (улушнинг бир қисми) учинчи шахсга реализация қилинганда битим устидан, агар бундай реализация иштирокчилар ва жамиятга йўлланган хабарномада кўрсатилган улушни реализация қилиш шартларидан фарқ қиладиган нархда ёки бошқа шартларда амалга оширилган бўлса, судга шикоят қилиш мумкин15

 

иштирокчининг улушни (улушнинг бир қисмини) қарзни талаб қилиш ҳуқуқларини бериш йўли билан (мисол учун қарз шартномаси, олди-сотди ва бошқа шартномалар бўйича) харид қилиш

 

Агар жамият уставида бошқа қоида белгиланмаган, шартномада (берилаётган мажбурият у туфайли вужудга келган) мажбуриятдаги шахсларни ўзгартиришга тақиқ мавжуд бўлмаса, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган

 

улушни учинчи шахсга сотишга иштирокчиларнинг розилиги (иштирокчилар улушни харид қилиш имтиёзли ҳуқуқидан бош тортган тақдирда)

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, талаб қилинмайди. Жамият уставида мазкур чекловни жамиятга унинг янги иштирокчиси сифатида рақибларча ютиб юбориш, корпоратив шантаж қилиш ва ҳоказо мақсадларда «ноҳалол» мулкдорнинг кириб олиши хатарига йўл қўймаслик нуқтаи назаридан кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир

 

улушни (улушнинг бир қисмини) ҳадя этиш йўли билан

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилади

 

ҳадя шартномаси бўйича учинчи шахсга ўтказилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) олишга иштирокчиларнинг имтиёзли ҳуқуқи

 

Назарда тутилмаган

 

бошқа иштирокчиларнинг улушни учинчи шахсга ҳадя этиш йўли билан унга ўтказишга розилиги

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, талаб қилинмайди. Жамият уставида мазкур чекловни жамиятга унинг янги иштирокчиси сифатида рақибларча ютиб юбориш, корпоратив шантаж қилиш ва ҳоказо мақсадларда «ноҳалол» мулкдорнинг киритиб олиши хатарига йўл қўймаслик нуқтаи назаридан кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир

 

солиқ имтиёзлари

 

МЧЖ устав капитали (фонди)да жисмоний шахслардан текинга (беғараз) олинган улушлар тарзидаги даромадлар, агар уларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади. Бунда қуйидагилар яқин қариндошлар деб эътироф этилади: эр, хотин, ота-оналар, болалар, туғишган ва ўгай ака-ука ҳамда опа-сингиллар, боболар, бувилар, неваралар

 

улушни (улушнинг бир қисмини) айирбошлаш йўли билан

 

 

бошқа резидент юридик шахснинг устав капитали (фонди)даги улушга ёки ташқи иқтисодий битимлар тоифасига кирмайдиган битимлар бўйича бошқа ашёларга

 

Йўл қўйилмайди

 

ташқи иқтисодий битим доирасида норезидент юридик шахснинг устав капитали (фонди)даги улушга ёки фуқаролик муомаласидан олиб қўйилмаган ва чекланмаган бошқа ашёларга

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилади

 

айирбошлаш шартномаси бўйича бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга шахснинг улушига (улушнинг бир қисмига) иштирокчиларнинг имтиёзли ҳуқуқи

 

Назарда тутилмаган

 

учинчи шахс билан бартер тизимини тузиш йўли билан улушни учинчи шахсга ўтказишга иштирокчиларнинг розилиги

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, талаб қилинмайди. Жамият уставида мазкур чекловни жамиятга унинг янги иштирокчиси сифатида рақибларча ютиб юбориш, корпоратив шантаж қилиш ва ҳоказо мақсадларда «ноҳалол» мулкдорнинг киритиб олиши хатарига йўл қўймаслик нуқтаи назаридан кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир

 

сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлашдан ташқари улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга ўтказиш бўйича бошқа битимларни тузиш йўли билан

 

Йўл қўйилади. Улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга ўтказиш олдидан ҳуқуқ ва солиқ хатарларига йўл қўймаслик мақсадида аудиторлик ва адвокатлик ташкилотлари профессионал мутахассисларининг қўшимча маслаҳатини олиш тавсия қилинади*

 

учинчи шахс билан бошқа битимлар тузиш йўли билан улушни учинчи шахсларга ўтказишга иштирокчиларнинг розилиги

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, талаб қилинмайди. Жамият уставида мазкур чекловни жамиятга унинг янги иштирокчиси сифатида рақибларча ютиб юбориш, корпоратив шантаж қилиш ва ҳоказо мақсадларда «ноҳалол» мулкдорнинг киритиб олиши хатарига йўл қўймаслик нуқтаи назаридан кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир

 

Учинчи шахсларга улушни (улушнинг бир қисмини) ўтказишга жамият иштирокчиларининг розилигини олиш тартиби

 

Устав билан белгиланади. Амалиётда, одатда, бундай тартиб МЧЖ уставида кўрсатилган муддат мобайнида барча иштирокчиларнинг улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга ўтказишга ёзма розилиги ёки рад жавобини олиш-олмасликларини назарда тутади

 

Умумий мулкда бўлган мол-мулк ҳисобига шакллантирилган улушни (улушнинг бир қисмини) бериш (сотиш, ҳадя қилиш ёки бошқача ўтказиш)

 

Йўл қўйилади. Бунда бошқа мулкдорларнинг ёзма розилигини олиш мақсадга мувофиқдир. Бир қатор ҳолларда қонун ҳужжатлари бундай розиликни нотариал тасдиқлашни тавсия этади (агар устав капитали (фонди)га ҳисса бўлиб кўчмас мулк ёки биргаликдаги мулкда бўлган автотранспорт воситалари киритилган бўлса)

 

Норезидент (юридик ёки жисмоний шахс) улушини (улушнинг бир қисмини) бошқа норезидентга (юридик ёки жисмоний шахсга) бериш (сотиш, ҳадя қилиш ёки бошқача ўтказиш)

 

Йўл қўйилади. Бунда бундай битимларни тузиш ҳуқуқ ва солиқ жиҳатлари ҳамда хатарлари билан боғлиқлигини эътиборда тутиш керак*

 

солиқ жиҳатлари

 

Юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахсларнинг фойда солиғини ушлаш ва тўлаш мажбурияти солиқ агенти деб эътироф этиладиган даромадни тўлаш манбаи (мол-мулк харидори) зиммасига юкланади. Ўзбекистон ҳудудида бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мазкур мол-мулкни сотиш суммасининг ҳужжат билан тасдиқланадиган унинг харид қийматидан ошиши сифатида белгиланади. Мол-мулкни харид қилиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлмаганда тўлов манбаида юридик шахсларнинг фойда солиғини ушлаш мол-мулкни реализация қилишдан олинадиган даромадлар қийматидан келиб чиқиб амалга оширилади16

 

Норезидент (юридик ёки жисмоний шахс)нинг улушини (улушнинг бир қисмини) резидентга (юридик ёки жисмоний шахсга) бериш (сотиш, ҳадя қилиш, бошқача ўтказиш):

 

Йўл қўйилади. Бунда бундай битимларни тузиш ҳуқуқ ва солиқ жиҳатлари ҳамда хатарлари билан боғлиқлигини эътиборда тутиш керак*

 

солиқ жиҳатлари

 

Улуш (улушнинг бир қисми) харидори – юридик шахс – Ўзбекистон резиденти норезидентга улуш (улушнинг бир қисми) тўланган санадан кечиктирмай бюджетга, солиқ солинадиган базанинг 20%и ставкасида, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган мол-мулкни реализация қилишдан норезидентнинг даромад солиғи суммасини ўтказиши шарт17. Солиқ солинадиган база улушни (улушнинг бир қисмини) реализация қилиш суммасининг уни харид қилишнинг ҳужжат билан тасдиқланадиган қийматидан ошишига тенг. Мол-мулкни харид қилиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлмаганда тўлов манбаида юридик шахсларнинг фойда солиғини ушлаш мол-мулкни реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб амалга оширилади16.

Норезидентнинг улуши (улушнинг бир қисми) резидент жисмоний шахсга берилган тақдирда, юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезиденти мол-мулкни реализация қилишдан олган даромадлар бўйича юридик шахсларнинг фойда солиғини ушлаш ва тўлаш мажбурияти солиқ агенти деб эътироф этиладиган даромад тўлаш манбаи (мол-мулк харидори) зиммасига юкланади.

Юридик шахснинг устав капиталидаги улушни (пайни) реализация қилишда солиқ агенти харид қилинаётган мол-мулкка мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга (расмийлаштиришга) қадар мазкур юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон ДСҚ ва МВ тасдиқлаган шаклда Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китобини мустақил равишда ёки ваколатли шахс орқали тақдим этиши шарт. Мазкур солиқ мажбуриятлари жисмоний ёки юридик шахс харидор ҳисобланишидан, мол-мулк харидори бўлган юридик шахсга солиқ солиш тизимидан қатъи назар вужудга келади

Резидент (юридик ёки жисмоний шахс)нинг улушини (улушнинг бир қисмини) бошқа резидентга (юридик ёки жисмоний шахсга) бериш (сотиш, ҳадя қилиш, бошқача ўтказиш):

 

Йўл қўйилади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, бундай битимларни тузиш ҳуқуқ ва солиқ жиҳатлари ҳамда хатарлари билан боғлиқ, шу сабабли бундай операцияларни амалга ошираётганда профессионал аудиторлик ва адвокатлик ташкилотларининг ёрдамига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир*

 

резидент (юридик шахс)нинг улушини (улушнинг бир қисмини) бошқа резидентга (юридик ёки жисмоний шахсга) беришнинг солиқ жиҳатлари

 

Кўрсатилган ҳолда даромад деб харажатлар чегирилган ҳолда сотишдан олинган тушум билан баланс қиймати ўртасидаги фарқ эътироф этилади18. Кўрсатилган даромад солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади, солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида бошқа даромадлар таркибида ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби бўйича солиқ солинадиган базага киритилади

 

резидент улуши (улушнинг бир қисми) бошқа резидентга (юридик шахсга) берилганда солиқ жиҳатлари

 

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларига киради19. Кўрсатилган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг уни харид қилишнинг ҳужжат билан тасдиқланган қийматидан ошиши сифатида белгиланади. Мол-мулкни харид қилиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлмаганда даромад деб реализация қилинган мол-мулкнинг қиймати эътироф этилади.

Мулкий даромадларга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади: солиқ агентлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисобланган суммасини улар амалда тўланган пайтида ушлашлари шарт. Солиқ ставкаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан белгиланади

 

резидент (жисмоний шахс)нинг улуши (улушнинг бир қисми) бошқа резидентга (жисмоний шахсга) берилганда солиқ жиҳатлари

 

Ўзбекистон резидентларининг мулкий даромадлари, агар уларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киради. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади

 

Резидент (юридик ёки жисмоний
шахс)нинг улушини норезидент (юридик ёки жисмоний шахс)га бериш (сотиш, ҳадя қилиш, бошқача ўтказиш)

 

Йўл қўйилади*

 

резидент (юридик шахс)нинг улушини (улушнинг бир қисмини) норезидент (юридик ёки жисмоний шахс)га берганда солиқ жиҳатлари

 

Даромад деб харажатлар чегирилган ҳолда сотишдан олинган тушум билан баланс қиймати ўртасидаги фарқ эътироф этилади18. Кўрсатилган даромад бошқа даромадлар таркибида солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (тегишинча, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида солиқ солинадган базага таъсир кўрсатади), солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби бўйича солиқ солинадиган базага киритилади

 

резидент (жисмоний шахс)нинг улуши (улушнинг бир қисми) норезидент (юридик ёки жисмоний шахс)га берилганда солиқ жиҳатлари

 

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларига киради19. Кўрсатилган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг уни харид қилишнинг ҳужжат билан тасдиқланган қийматидан ошиши сифатида белгиланади. Мол-мулкни харид қилиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлмаганда даромад деб реализация қилинган мол-мулкнинг қиймати эътироф этилади. Солиқ ставкаси ҳар йили Ўзбекистон Президентининг Қарори билан белгиланади.

Ўзбекистон резидентларининг мулкий даромадлари, агар уларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киритилади. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади

Иштирокчи улушининг бир қисмини резидент (юридик ёки жисмоний шахс)га, қолган қисмини эса норезидент (юридик ёки жисмоний шахс)га бериш

 

Йўл қўйилади*

 

МЧЖ устав капитали (фонди)даги улушни (улушнинг бир қисмини) бериш (сотиш, ҳадя қилиш ёки бошқача ўтказиш) бўйича битим тузиш шакли

 

Агар уставда улушни учинчи шахсга ўтказиш бўйича битимнинг нотариал шакли назарда тутилмаган бўлса, оддий ёзма шакл

 

Улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга ўтказишга монополияга қарши талаблар:

 

Умумий ва махсус шартларга жавоб берадиган битимларга қўйилади ҳамда улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга ўтказиш (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш) битимини тузишга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олишдан иборат20

 

умумий шартлар, улар мавжуд бўлганда махсус шартларга жавоб берадиган битимларга олдиндан маъқуллаш талаби қўйилади

 

1. Агар товар бозорида21 фаолиятни амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларда битимларни тузиш пайтида активларнинг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йил учун товарларни реализация қилишдан жами тушум ЭКИҲнинг 100 000 бараваридан ошса ёки битим иштирокчиларидан бири товар бозорида устувор (устун) мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъект бўлса22.

2. Агар молия бозорида23 ўз фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларда активларнинг жами баланс қиймати белгиланган миқдордан24 ошса ёки битим иштирокчиларининг бири молия бозорида устувор (устун) мавқени эгаллаган бўлса22

махсус шартлар

 

Агар умумий шартлардан бирига жавоб берадиган битим иштирокчиси (харидор):

1) жамиятнинг бошқа иштирокчиси – юридик шахс бўлиб, бундай битим натижасида қуйидагиларни тасарруф этиш ҳуқуқини олса:

МЧЖ устав капитали (фонди)да улушларнинг 50%идан кўпини, агар бунгача мазкур иштирокчи ушбу жамиятнинг устав капитали (фонди)да улушларнинг 50%идан камини тасарруф этган бўлса;

улушларнинг 2/3 қисмидан кўпни, агар буни олгунга қадар бундай иштирокчи мазкур жамият устав капитали (фонди)да улушларнинг 50%идан камни ва улушларнинг 2/3 қисмидан кўп бўлмаган миқдорини тасарруф этган бўлса;

2) жисмоний шахс, агар ариза билан мурожаат этиш пайтида бундай шахс бирор-бир хўжалик юритувчи субъектнинг устав капитали (фонди)даги акциялар (улушлар)нинг камида 35%ига эгалик қилган бўлса

улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга ўтказишга доир монополияга қарши талабларга риоя этмаслик оқибатлари

 

Юқорида айтилган умумий ва махсус шартларга жавоб берадиган битимларни маъқуллаш талабларига риоя этилмаган тақдирда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатилади. Кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиш ҳолатларини кўриш якунлари бўйича монополияга қарши орган шундай қарор қабул қилиши мумкинки, унинг натижасида улушни учинчи шахсга ўтказиш бўйича битим ҳақиқий эмас деб эътироф этилади. Бунда охирги мулкдор ким бўлишидан қатъи назар олдиндан розилик олмасдан МЧЖ устав капитали (фонди)даги улушни (улушнинг бир қисмини) харид қилганлик учун янги мулкдор (юридик шахслар учун – раҳбар) маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси; Жиноят кодексининг 183-моддаси)

 

МЧЖ устав фондига улушни (улушнинг бир қисмини) харид қилган жамиятга ёки юридик шахсга нисбатан улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга ўтказишга оид монополияга қарши талабларга риоя этмаганлик учун молиявий санкциялар қўллаш

 

Назарда тутилмаган

 

Иштирокчининг жамият иштирокчилари таркибидан чиқиши учун бошқа иштирокчилар ёки жамиятнинг розилиги:

 

Талаб қилинмайди

 

жамият иштирокчисининг ўзини жамиятдан чиқариш талаби билан даъво аризаси бериши

 

Талаб қилинмайди. Иштирокчининг жамиятдан чиқиши унинг ҳуқуқидир

 

МЧЖдан чиқувчининг устав капиталига (фондига) ҳисса сифатида жамиятга фойдаланиш учун берган мол-мулкни у берилган муддат тугашига қадар олишни талаб қилиши

 

Йўл қўйилмайди, чиқиб кетаётган иштирокчига таъсис ҳужжатларига мувофиқ бундай ҳуқуқ берилган ҳоллар бундан мустасно. Агар бундай ҳужжатларда чиқиб кетаётган иштирокчининг бундай ҳуқуқи назарда тутилмаган бўлса, унинг устав капитали (фонди)га ҳисса сифатида жамиятга фойдаланиш учун берилган мол-мулкни қайтариш талаби мол-мулкдан фойдаланиш муддати тугагандан кейин қондирилади

 

чиқиб кетаётган иштирокчининг жамиятдан ўз улушини ҳисса қилинган шаклда қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи

 

Назарда тутилмаган. Иштирокчи хўжалик судига қарзни ҳисса қилинган шаклда қайтариш тўғрисидаги талаб билан мурожаат этганда даъво талабларининг қондирилишидан бош тортилиши керак13

 

Ундиришни кредиторлар олдидаги қарзлари бўйича иштирокчининг улушига (улушнинг бир қисмига) қаратиш:

 

Қарзларни қоплаш учун жамият иштирокчисининг бошқа мол-мулки етарли бўлмаганда суднинг ҳал қилув қарори асосидагина йўл қўйилади. Агар талабларнинг ижро ҳужжатида қайд этилган талаблар иштирокчи томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган бўлса, муддат ўтиши билан ижро этиш органининг ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади

 

алоҳида шартлар

 

Кредиторлар олдидаги қарзларни сўндириш учун ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган кўчар мулкни (қимматли қоғозлар, қарздорнинг депозит ва бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағлари, валюта қимматликлари, енгил автотранспорт, офислар дизайни учун предметлар, тайёр маҳсулот (товарлар), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмлар, бундай буюмларнинг синиқлари ва бошқа ашёлар реализация қилишдан олинган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда ундиришни иштирокчининг улушига қаратишга йўл қўйилади

 

жамиятнинг мажбуриятлари

 

Қонун ҳужжатларига кўра кредиторларга иштирокчи улуши (улуши бир қисми)нинг ҳақиқий қийматини тўлаш. Агар уставда ёки умумий йиғилишнинг қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинган қарорига кўра ундириш мол-мулкига қаратилган иштирокчи улуши (улуши бир қисми)нинг ҳақиқий қиймати кредиторларга қолган иштирокчилар томонидан уларнинг жамият устав капитали (фонди)даги улушларига мутаносиб равишда тўланиши мумкин*

 

жамият иштирокчилари улушининг ҳақиқий қиймати

 

Иштирокчи улушининг жамият соф активлари қийматига нисбатан миқдорига мутаносиб тарзда белгиланади. Жамият соф активлари ундиришни иштирокчининг улуши (улушининг бир қисми)га қаратиш талабини жамиятга қўйиш изҳор этилган санадан аввалги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида белгиланади

 

иштирокчи улуши (улуши бир
қисми)нинг ҳақиқий қийматини тўлаш бўйича жамият мажбуриятларини бажариш муддати

 

Кредиторлар томонидан талаб қўйилган санадан бошлаб 3 ой

 

жамият мажбуриятларини бажариш муддатини бузиш

 

Ундиришни кимошди савдосида жамият иштирокчисининг улуши (улуши бир қисми)га қаратиш

 

Қарзни хатлаш:

 

1) Қарздор иштирокчи мол-мулкининг бут сақланишини таъминлаш чораси сифатида;

2) ундиришни қарздорнинг улушига қаратиш доирасида амалга оширилади

асос

 

Суд ижрочисининг қарори. Унда:

ижро ишини юритишни қўзғаш учун асос бўлган ижро ҳужжати;

хатлов қўйилган улуш миқдори;

қарздор иштирокчи томонидан улуш олинган сана ва асос ҳамда бошқа ҳолатлар кўрсатилиши керак

оқибатлар

 

Қарздорга тегишли бўлган улушни хатлаш қарздор учун уни тасарруф этиш (учинчи шахсга ўтказиш, гаров мажбуриятлари солиш ва ҳоказо) тақиқланишини билдиради. Бошқа чекловлар, шу жумладан даромад олиш ҳуқуқини, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқини чеклаш ва бошқа чекловлар белгиланганда суд ижрочиси хатлов белгилаш тўғрисидаги қарорда ўрнатилган чекловларни санаши шарт. Бундай чекловларнинг мавжуд эмаслиги қарздор иштирокчининг унга қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари тақдим этган кўрсатилган ҳуқуқларни реализация қилишига тақиқнинг мавжуд эмаслигидан далолат беради. Шу тариқа, ҳатто улуш хатланганда жамият иштирокчиси даромад (дивидендлар) олиш, иштирокчиларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ва бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин

 

МЧЖни мулкий мажмуа сифатида сотиш:

 

Йўл қўйилади

 

олди-сотди шартномасига кўра бериладиган мол-мулк

 

Агар олди-сотди шартномасида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, барча мол-мулк, шу жумладан номоддий активлар (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва бошқалардан фойдаланиш ҳуқуқи)

 

харидорга берилмайдиган ҳуқуқлар

 

Тегишли фаолият билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) асосида олган сотувчининг ҳуқуқлари.

Корхонанинг сотиш шартномасига кўра берилаётган мажбуриятлар таркибига унда бунга махсус рухсатнома (лицензия) бўлмаган ҳолда харидор бажара олмайдиган мажбуриятларни киритиш сотувчини кредиторлар олдидаги тегишли мажбуриятлардан озод қилмайди. Бундай мажбуриятларни бажармаганлик учун сотувчи ва харидор кредиторлар олдида солидар жавобгар бўладилар

монополияга қарши талаблар

 

Мулкий мажмуа сифатида корхонанинг олди-сотди битимларига қўйилади:

1) агар товар бозорида21 фаолиятни амалга оширувчи битим иштирокчилари – хўжалик юритувчи субъектларда битимларни тузиш пайтида активларнинг жами баланс қиймати ёки товарларни реализация қилишдан жами тушум охирги календарь йилда ЭКИҲнинг 100 000 бараваридан ошса ёки битим иштирокчиларидан бири товар бозорида устувор (устун) мавқени22 эгаллаган хўжалик юритувчи субъект бўлса;

2) агар ўз фаолиятини молия бозорида23 амалга ошираётган битим иштирокчилари – хўжалик юритувчи субъектларда активларнинг жами баланс қиймати белгиланган миқдордан24 ошса ёки битим иштирокчиларидан бири молия бозорида устувор (устун) мавқени22 эгалласа.

Юқоридаги шартларга жавоб берадиган корхонанинг олди-сотди битимлари фақат монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олган ҳолда тузилиши керак

битим тузиш олдидан аудиторлик текширувини ўтказиш ва аудиторлик хулосаси олиш зарурати

 

Қонун ҳужжатларига кўра талаб қилинади25

 

битим қиймати

 

Жамият барча активларини тўлиқ инвентаризациялаш асосида белгиланади ва реализация қилинаётган мулкий комплекснинг бозор, тугатиш, утиллаштириш ёки инвестиция қийматларига тенглашиши мумкин*

 

сотувчининг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари

 

Сотувчи кредиторларни олди-сотди шартномасини тузиш олдидан МЧЖни бўлғуси сотиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Мазкур мажбуриятни бажармаслик кредиторларнинг жамият томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишини тугатиш ёки муддатидан аввал бажариш ҳамда сотувчи етказган зарарларни қоплаш тўғрисида судга мурожаат этишлари хатарига олиб келади

 

жамият кредиторларининг ҳуқуқлари

 

Сотувчининг хабарномаси олинган санадан бошлаб 3 ой мобайнида қарзни харидорга ўтказиш тўғрисида ёзма розилик бермаган кредитор мажбуриятларнинг бажарилишини тугатиш ёки муддатдан аввал бажариш ҳамда унга бу билан етказилган зарарлар қоплашни талаб қилишга ҳақли. Кўрсатилган талаблар бўйича корхона (МЧЖ) сотувчиси ва харидори солидар жавобгарликка эгалар

 

битим шаклига қўйиладиган талаблар

 

Битимнинг ёзма шакли албатта нотариал тасдиқланиши шарт. Бунда:

агар олди-сотди шартномасига кўра берилаётган мол-мулк жумласида кўчмас мулк (ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи) бўлса, шартнома кўчмас мулк кадастри органларида рўйхатдан ўтказилиши керак;

агар олди-сотди шартномасига кўра берилаётган мол-мулк жумласида автомототранспорт (ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи) бўлса, шартнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши керак

Иштирокчининг ўз улуши ёки улушининг бир қисмини 100% гаровга қўйиши

 

Агар овозларнинг катта қисми зарурлиги уставда назарда тутилмаган бўлса, кўпчилик овоз билан қабул қилинган жамиятнинг бошқа иштирокчилари қарорига кўра йўл қўйилади

 

Улушни (улушнинг бир қисмини) гаровга бериш бўйича битимларга қўйиладиган монополияга қарши талаблар:

 

Умумий ва махсус шартларга жавоб берадиган, шунингдек уларга кўра жамият томонидан фойдани тақсимлаш натижасида олинган улуш (улушнинг бир қисми)дан барча даромадлар гаров тутувчига тегишли бўлган гаров шартномаларига қўйилади20

 

умумий шартлар, улар мавжуд бўлганда махсус шартларга жавоб берадиган гаров шартномаларига олдиндан маъқуллаш талаби қўйилади

 

1. Агар товар бозорида21 фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларда битимларни тузиш пайтида активларнинг жами баланс қиймати ёки товарларни реализация қилишдан жами тушум охирги календарь йилда ЭКИҲнинг 100 000 бараваридан ошса ёки битим иштирокчиларидан бири товар бозорида устувор (устун) мавқени22 эгаллаган хўжалик юритувчи субъект бўлса.

2. Агар молия бозорида23 ўз фаолиятини амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларда активларнинг жами баланс қиймати белгиланган миқдордан24 ошса ёки битим иштирокчиларининг бири молия бозорида устувор (устун) мавқени22 эгаллаган бўлса

махсус шартлар

 

Агар битим иштирокчиси (харидор) қуйидаги умумий шартлардан бирига жавоб берса:

1) жамиятнинг бошқа иштирокчиси – бундай битим натижасида қуйидагиларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга юридик шахс бўлса:

МЧЖ устав капитали (фонди)да улушларнинг 50%идан кўпига, агар бунгача мазкур иштирокчи ушбу жамиятнинг устав капитали (фонди)да улушларнинг 50%идан камига эга бўлган бўлса;

улушларнинг 2/3 қисмидан кўпга, агар бундай харидгача бундай иштирокчи мазкур жамият устав капитали (фонди)да улушларнинг камида 50% ва кўпи билан 2/3 қисмига эгалик қилган бўлса;

2) жисмоний шахс, агар ариза билан мурожаат қилиш пайтида бундай шахс бирор-бир хўжалик юритувчи субъектнинг устав капитали (фонди)да акциялар (улушлар)нинг камида 35%ига эгалик қилган бўлса

улушни (улушнинг бир қисмини) гаровга беришда монополияга қарши талабларга риоя этмаганлик оқибатлари

 

Юқорида айтилган умумий ва махсус шартларга жавоб берадиган, МЧЖ устав капитали (фонди)даги улушни (улушнинг бир қисмини) бериш бўйича битимларни маъқуллашга доир талабга риоя этилмаган тақдирда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатилади. Кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиш ҳолатларини кўриш якунлари бўйича монополияга қарши орган улушни учинчи шахсга ўтказиш битимини ҳақиқий эмас деб топиш хусусида қарор қабул қилиши мумкин. Бунда охирги мулкдор ким бўлганлигидан қатъи назар, кўрсатилган битимни монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан тузганлик учун гаров тутувчи (юридик шахслар учун – унинг раҳбари тимсолида) маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

 

Жамиятнинг устав капитали (фонди)даги давлат улушини харид қилиш ва реализация қилиш

 

Давлат улушини харид қилиш усуллари

 

Биржа ва биржадан ташқари олди-сотди битимларини тузиш йўли билан

 

Давлат мулкини реализация қиладиган тараф

 

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи

 

Давлат улуши харидори:

 

Юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари)

 

МЧЖ устав капитали (фонди)даги давлат улушини харид қилишга жамият бошқа иштирокчиларининг имтиёзли ҳуқуқи

 

Назарда тутилган

 

Давлат улушини реализация қилиш учун асос

 

Давлат рақобат қўмитаси раисининг буйруғи, фармойиши ёки топшириғи. Кўрсатилган ҳужжатларнинг бири асосида Давлат рақобат қўмитаси (унинг ҳудудий органи) билан биржада сотувчи номидан битим тузиш ҳуқуқига эга бўлган биржа аъзоси ўртасида шартнома-топшириқ тузилади

 

Реализациянинг бошланғич баҳоси

 

Профессионал баҳолаш ташкилоти томонидан тузилган баҳолаш ҳисоботи асосида белгиланадиган улушнинг баҳолаш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас. Реализациянинг бошланғич баҳоси миллий валютада белгиланади*

 

МЧЖ устав капитали (фонди)даги давлат улушини биржа битимини тузиш йўли билан реализация қилиш

 

Биржа томонидан қайд қилинган савдолар натижаси якунлари бўйича амалга ошириладиган давлат активлари реализацияси

 

Савдолар тўғрисидаги ахборотни очиш

 

Савдолар ўтказиладиган санага камида 30 календарь кун қолганда ОАВда амалга оширилади

 

МЧЖ устав капитали (фонди)даги давлат улушини харид қилиш:

 

 

миллий валютада

 

Ушбу мақсадда харидор (унинг вакили ёки воситачи) савдолар бошланишига қадар давлат активларини реализация қилиш бўйича савдоларга хизмат кўрсатувчи ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотида депонентлаш санасидаги давлат улушини қўйиш нархининг камида 15%и миқдорида пул маблағларини депонентлаши шарт. Савдолар ғолибига кўрсатилган маблағлар тўлов ҳисобига қайд этилади*

 

Ўзбекистон Республикаси резидентининг давлат улушини хорижий валютада харид қилиши

 

Тақиқланади

 

эркин алмаштириладиган валютада

 

МЧЖ устав капитали (фонди)даги давлат улушини хорижий валютага фақат Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари харид қилишлари мумкин. Ана шу мақсадда харидор сотувчининг ҳисобварағига депонентлаш санасидаги МБ курси бўйича қайта ҳисобланган, давлат улушини қўйиш нархининг камида 15%ини ЭАВдаги маблағларни ўтказади. Савдолар ғолибига кўрсатилган маблағлар тўлов ҳисобига қайд этилади*

 

Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан давлат улушининг миллий валютага харид қилиниши

 

Йўл қўйилади

 

Биржа битимини тузиш тартиби

 

Биржа савдоси қоидалари билан белгиланади*

 

Биржа битимини рўйхатдан ўтказиш

 

Биржа томонидан битим тузилган кунда амалга оширилади

 

Олди-сотди шартномаси бўйича тўлов муддатлари:

 

Биржа савдолари қоидалари билан белгиланади

 

муддатларни бузиш

 

Битим суммасининг 12%и миқдорида жарима жазоларини қўллаган ҳолда битимни бекор қилишга олиб келади

 

МЧЖ устав капитали (фонди)даги давлат улушини биржадан ташқари битим тузиш йўли билан реализация қилиш

 

Ёпиқ (очиқ) аукцион, танлов (тендер) савдоларида ёки тўғридан-тўғри сотиш йўли билан амалга ошириладиган, МЧЖ устав капитали (фонди)даги давлат улушини реализация қилиш

 

Аукционда давлат улушини реализация қилиш:

 

Давлат активлари билан савдоларни ташкил этишга доир хизматлар кўрсатишга Давлат рақобат қўмитаси (унинг ҳудудий органи) билан тузилган шартнома асосида савдолар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади

 

савдолар тўғрисидаги ахборотни очиш

 

Очиқ аукцион савдоларини ўтказиш санасига камида 30 календарь кун қолганда ОАВда амалга оширилади. Ёпиқ аукцион ўтказиш чоғида ахборотни очиш амалга оширилмайди

 

ёпиқ аукцион ўтказиш

 

Ёпиқ аукционни ўтказишда сотувчи олдиндан унинг талабларига мувофиқ келадиган юридик ва жисмоний шахслар доирасини белгилайди, уларга савдолар ташкилотчиси аукцион бошланишидан 30 кун олдин бўлғуси аукционда иштирок этиш таклиф қилинган таклифнома юборади*

 

аукцион савдоларида иштирок этишнинг мажбурий шартлари

 

1. Талабгор томонидан МЧЖ устав капитали (фонди)даги улушни харид қилишга банк тўлов ҳужжати билан тасдиқланган кўрсатилган улуш бошланғич қийматининг камида 15%и миқдорида закалат киритилиши.

2. Савдоларда иштирок этишга буюртманома бериш.

3. Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этиш.

 Савдолар ўтказиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган уларни қабул қилиш муддати тугаганидан кейин савдоларда иштирок этишга ҳужжатларни қабул қилиш-бериш тақиқланади*

аукционни ўтказиш тартиби

 

Аукцион савдоларини ўтказиш қоидалари  билан белгиланади*

 

Давлат улушини танлов савдоларида реализация қилиш:

 

Савдолар ташкилотчиси томонидан давлат активларининг танлов савдоларини ташкил этиш хизматларини кўрсатишга Давлат рақобат қўмитаси (унинг ҳудудий органи) билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади

 

савдолар тўғрисидаги ахборотни очиш

 

Танлов савдоларини ўтказиш санасига камида 30 календарь кун қолганда ОАВда амалга оширилади

 

танлов савдоларида иштирок этишнинг мажбурий шартлари

 

1. Талабгор томонидан МЧЖ устав капитали (фонди)даги улушни харид қилишга банк тўлов ҳужжати билан тасдиқланган кўрсатилган улуш бошланғич қийматининг камида 15%и миқдорида закалат киритилиши.

2. Қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатлар рўйхати илова қилинган ҳолда танловда иштирок этишга буюртманома бериш. Савдолар ўтказиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган уларни қабул қилиш муддати тугаганидан кейин савдоларда иштирок этишга ҳужжатларни қабул қилиш-бериш тақиқланади*

танлов савдоларини ўтказиш тартиби

 

Давлат активларининг танлов савдоларини ўтказиш қоидалари билан белгиланади*

 

Биржадан ташқари бозорда аукцион ва танлов савдоларини ўтказиш натижалари

 

Аукцион ва танлов савдолари натижалари тўғрисидаги баённома билан расмийлаштирилади. Кўрсатилган баённома, агар савдоларни ўтказиш хабарномасида бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, 20 календарь кун мобайнида жамиятдаги давлат улушининг олди-сотди битимини тузиш учун асос ҳисобланади

 

Олди-сотди шартномасини рўйхатдан ўтказиш

 

Давлат рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилади

 

МЧЖ устав капитали (фонди)даги давлат улушини тўғридан-тўғри сотиш йўли билан реализация қилиш

 

Қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

танлов (тендер)ни ўтказилмаган деб 4 маротаба эътироф этиш;

Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра;

жамият иштирокчилари томонидан улушни харид қилишга имтиёзли ҳуқуқ реализация қилинганда*

Сотиш тартиби

 

Харидорлар билан давлат улушини реализация қилиш ҳақидаги тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади, унга асосан сотувчи тегишли буйруқни чиқаради ва 20 кунлик муддат ичида харидор билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат активининг олди-сотди шартномасини тузади*

 

МЧЖ устав капитали (фонди)даги давлат улушига ҳуқуқ белгилайдиган ҳужжат

 

Харид қилинган улушга мулк ҳуқуқига сертификат.

Кўрсатилган сертификатнинг мавжудлиги харидорга МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради

Инвестициявий мажбуриятлар:

 

Харидор давлат активларини харид қилишда, биржадан ташқари савдоларда иштирок этиш натижасида олинган объектларга инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган мажбуриятлар

 

турлари

 

1. Пул маблағларини қўйиш, шунингдек инвесторнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан унинг улушига ҳисобланган дивидендларни такрор инвестициялаш.

2. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни етказиб бериш.

3. Таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

4. Ишлаб чиқаришни реконструкция қилишни амалга ошириш.

5. МЧЖнинг бюджет, давлат мақсадли жамғармалари олдидаги, кредит шартномалари ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзини тўлиқ ёки қисман сўндириш.

6. Муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни, ишлар ва хизматларни ўзлаштириш.

7. Ноу-хау, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш.

8. Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга пул маблағларини қўйиш.

9. МЧЖнинг кредиторлик қарзини сўндириш.

10. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш.

11. Қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллар

солиқ имтиёзлари

 

Агар МЧЖ умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса, инвестициявий мажбуриятларни бажариш сифатида киритиладиган мол-мулк жами даромад таркибига киритилмайди ва унга фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғи солинмайди (СКнинг 129-моддаси учинчи қисми 16-банди, 208-моддасининг 34-банди ва 209-моддаси). Кўрсатилган мол-мулк жамият ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган ҳолда ҳам солиқ солиш объекти сифатида қаралмаслиги керак (СКнинг 355-моддаси тўртинчи қисми 15-банди).

Бироқ шунга эътибор бериш лозимки, инвестициявий мажбуриятларни бажариш сифатида киритиладиган мол-мулкка юқорида кўрсатилган солиқлар солинмайди. Инвестициялашнинг қолган шакллари ҳолати эса қатъий белгиланган эмас, шу сабабли амалиётда кўрсатилган имтиёзларни қўллаш жиддий хатолар, солиқларни қўшимча ҳисоблаш хатари ҳамда молиявий ва бошқа санкциялар қўлланишига олиб келади*

инвестициявий мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик

 

Қуйидагиларга боғлиқ бўлган жуда жиддий солиқ ва ҳуқуққа оид хатарлар билан боғлиқ:

инвестициявий мажбуриятларни бажаришнинг тур ва шакллари хилма-хиллиги;

инвестициявий мажбуриятнинг, шунингдек фуқаролик, валюта, божхона, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ шакли бажарилишини тартибга соладиган қонун ҳужжатлари меъёрлари;

шартнома шартлари;

инвестициявий мажбуриятлар бажарилишининг танланган модели;

инвестициявий мажбуриятларни бажаришнинг пулсиз шаклларини баҳолаш;

бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғрилиги;

активлар (хизматлар, ишлар)ни идентификациялаш ва уларнинг асосланганлиги ва бошқалар*

Давлат активларини харид қилиш бўйича битимларни кузатиш учун малакали аудиторлик ва (ёки) адвокатлик ташкилотини жалб этиш

 

Инвестициявий мажбуриятларни бажармаслик, тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат мулкига улушни қайтариш ва бошқалар билан боғлиқ салмоқли солиқ ва ҳуқуққа оид хатарларга йўл қўймаслик мақсадида қатъият билан тавсия этилади*

 

Давлат активларини хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриш ва бекор қилиш

 

Қонун ҳужжатлари билан фақат 2012 йил 25 сентябргача, яъни «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорларнинг ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги Қонун (24.09.2012 йилдаги ЎРҚ-336-сон) кучга кирган санагача хусусийлаштирилган мол-мулк объектлари бўйича йўл қўйилади. Давлат органлари, шу жумладан  назорат қилувчи органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек судлар томонидан 2012 йил 25 сентябрдан амалга оширилган давлат мулки объектларини хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриш ва бекор қилиш масалаларини кўриб чиқишга киритишга йўл қўйилмайди

 

 

Давоми бор.

 

*Алоҳида маслаҳатлар олиш учун ишлаб чиқувчига мурожаат қилинг (www.bakertillyur.com).

 

12Агар:

жамият уставида улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсларга ўтказиш тақиқланган, жамият бошқа иштирокчилари эса уни харид қилишдан бош тортаётган бўлсалар;

жамият иштирокчилари улушни (улушнинг бир қисмини) иштирокчи ёки учинчи шахсга беришга рози бўлишмаса, жамият устави эса фақат бошқа иштирокчилар розилиги асосидагина бундай беришга йўл қўйса;

иштирокчи жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетаётган бўлса.

Улушнинг жамият иштирокчисидан МЧЖга ўтиши қуйидаги ҳолларда ҳам юз беради:

агар жамият иштирокчиси жамият устав фондига ўз ҳиссасини муддатида тўлиқ миқдорда киритмаса;

агар жамият иштирокчиси бундай иштирокчи устав фондидаги ҳисса сифатида берган мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи жамиятда муддатидан аввал бекор қилинганда пул компенсациясини ўз муддатида киритмаса;

агар жамият уставида улушнинг бир қисми ҳиссанинг тўланмаган қисмига мутаносиб равишда жамиятга ўтиши назарда тутилган бўлса.

13Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги 262-сон Қарори 22-банди иккинчи хатбошиси.

14“Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонуннинг (30.04.1998 йилдаги 609-I-сон) 18-моддаси тўртинчи қисми ва 22-моддаси; Президентнинг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг (10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон) 5-банди.

15Жамият иштирокчилари (жамиятнинг ўзи ҳам) улар бундай ҳуқуқбузарлик ҳақида билган ёки билишлари керак бўлган пайтдан бошлаб 3 ой мобайнида ушбу ҳуқуқдан фойдаланишлари мумкин.

16СКнинг 155-моддаси учинчи қисмининг 3-банди.

17СКнинг 165-моддаси.

1812-сон БҲМС “Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш” (МВнинг АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 22-банди.

19СКнинг 176-моддаси 4-банди.

20Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 230-сон Қарорига 5-илова) 1-банди бешинчи хатбошиси.

21Товарнинг (шу жумладан бир-бирининг ўрнини босадиган товарнинг) Ўзбекистон Республикаси ёки унинг бир қисми ҳудудидаги, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлиниши билан мос тушмаслиги, чегараларида товарни харид қилиш ёки реализация қилиш имконияти бўлиши мумкин.

22Товар ёки молия бозорида устувор (устун) мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект. Хўжалик юритувчи субъект кўрсатилган Давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектни Товар ёки молия бозорида устувор (устун) мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритганлик тўғрисида Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (унинг ҳудудий органлари)нинг хабарномаси асосида олиш мумкин.

23Кредит, суғурта ва бошқа молия ташкилотлари кўрсатадиган молиявий хизматларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мос тушмаслиги мумкин бўлган, чегараларида уни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган қисмида қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг муомала соҳаси.

24Суғурта компанияларига нисбатан бундай миқдор 25 млн АҚШ долларини ташкил этади, лизинг компанияларига нисбатан – 3 млн АҚШ доллари, нобанк кредит ташкилотлари ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига нисбатан – 400 минг АҚШ доллари.

25Чунончи, Фуқаролик кодекси 490-моддасининг биринчи қисми ва 491-моддасининг иккинчи қисмига кўра аудиторлик хулосаси корхонанинг олди-сотди шартномасига мажбурий илова ҳисобланади.

 

Олег ДАМИНОВ,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи бошқарувчи шериги,

Екатерина АДЕЕВА, юридик амалиёт раҳбари ўринбосари.

Прочитано: 2444 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика