Norma.uz

Акт соҳасида илғорлар аниқланди

Тошкентда «InfoCOM-2014» АКТ ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида ўтказиладиган тадбирлар орасида «Uz-2014 миллий домени интернет–фестивали» анъанавий бўлиб қолди.


Интернет-фестиваль ғолибларини тақдирлаш маросими Ёшлар ижод саройида ўтказилди. Фестивалда тақдим этилган сайтлар 10 мавзувий ва 2 махсус номинацияларда мусобақалашди. Жами 400 дан ортиқ сайт иштирок этди, унинг энг кўпи – 71 та сайт «Энг яхши мавзувий сайт» номинациясида иштирок этиб, унда bank.uz сайти ғолибликни қўлга киритди.

«Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасида энг яхши сайт» номинациясининг 33 иштирокчиси орасидан apteka.uz соғлиқ тўғрисида ва саломатлик учун ресурси www.uz версияси бўйича ғолиб бўлди. Бунда ресурснинг оммавийлиги баҳоланди. аpteka.uz ушбу мукофотга биринчи маротаба лойиқ топилмаганлигини эслатамиз – худди шундай ютуқ унга 2013 йилда ҳам насиб этган эди.

24 ресурс иштирок этган «Энг яхши ОАВ сайти» номинациясида norma.uz ҳуқуқий портали лауреат бўлди. Ушбу номинацияда www.anhor.uz, www.daryo.uz, www.ilike.uz ва www.24.uz сайтлари етакчи бўлишди.

Интернет-фестиваль Интернет тармоғини аҳолининг кенг қатламлари орасида тарғиб қилиш, миллий контентни ривожлантириш ва жаҳон тармоғида ўзбек тилини қўллаш соҳасини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди. Фестиваль ташкилотчилари: InfoCOM.UZ журнали, UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази. Давлат номидан уни Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қўллаб-қувватлади.

* * *

АКТ ҳафталиги саммитининг муҳим мавзуларидан бири электрон ҳукуматни жорий этиш, яъни давлат хизматлари кўрсатилишини бирхиллаштириш зарурати бўлди. БМТРД самарали бошқариш бўлимининг раҳбари Азиза УМАРОВА ўзининг «Электрон ҳукуматни самарали бошқариш учун маъмурий ислоҳот» мавзусидаги нутқида ушбу йўналишдаги ишни янада сифатли даражага кўтариш имконини берадиган механизмларни жорий этиш зарурати тўғрисида сўзлади. У ҳозирги пайтда ишни бирхиллаштириш ва давлат органлари томонидан интерфаол хизматлар кўрсатишда сифатни таъминлаш учун зарур бўлган давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона регламенти ишлаб чиқилмаганлигини қайд этди.

Хизматлар тақдим этадиган давлат органларининг ҳам, фойдаланувчиларнинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустаҳкамлайдиган маъмурий хизматлар тўғрисидаги Қонунни ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг зарурлиги хусусида айтилди. Давлат хизматларини ислоҳ қилиш учун масъул бўлган ишчи органни ташкил этиш ҳам таклиф этилди.

Қоғоз шаклидаги ҳужжатлар айланишини электрон тусга ўтказиш масаласига келганда, уни жорий этиш электрон ҳужжатлар қоғоз ҳужжатларга нисбатан камроқ юридик кучга эга эканлиги боис бирмунча мушкуллашган. Масалан, тармоқда фойдаланиш мумкин бўлган ҳўл муҳр аналоги ҳозирга қадар ишланмаган. Бунинг учун уни QR коди билан алмаштириш таклиф этилди. У ноёб матрица кодидан иборат бўлиб, уни жиҳоз, шу жумладан мобил телефон камераси билан ҳам осон аниқлаб олиш мумкин.

Бундан ташқари саммитда турли тизимлар билан, шу жумладан электрон ҳукуматда ҳам ишлашда фойдаланиладиган ЭРИ калитларини бирхиллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Ҳозирги пайтда республикамизда бир нечта ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази ишлаяпти, улар калитларни турлича генерация қилади. Бунда бир сервис калитлари бошқа калитларга мос тушмайди ва фойдаланувчига уларнинг ҳар бирини тегишли идорада олишга тўғри келади. Саммитда фойдаланувчининг вақтини тежаш ва турли сервислар ҳамда имкониятларга киришни соддалаштириш мақсадида калитларни бирхиллаштириш зарурлиги айтилди.

ЭРИни қўллашни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш масаласи ҳамда ЭРИдан юридик шахснинг имзоси сифатида фойдаланиш имкониятларини қонун билан мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилди.

Мамлакатда электрон тижоратни ривожлантириш истиқболи ҳам муҳокама қилинди. Ҳозирги пайтда у мобил банкинг ёки Интернет сингари иловалар ва тизимлар воситасида турли товарлар ҳамда хизматларга ҳақ тўлаш имкониятини беради. Бироқ ҳанузгача фойдаланувчилар ҳали пулни ҳисобварақдан ҳисобвараққа ёки депозитдан депозитга ўтказиб, ўз ҳисобварақларини олисдан туриб ўзлари бошқара олмайдилар. Мазкур имкониятни БУНАТ (банклараро универсал неттинг ахборот тизими) тизими базасида амалга ошириш режалаштирилаётир, у республикамиз банкларини ўзаро боғлаб, реал вақт режимида куну-тун ишлайдиган ягона банклараро клиринг тизимини барпо этади.

Саммит якунлари бўйича резолюция қабул қилинди.

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 1382 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика