Кўп қаватли уйда яшовчиларнинг аксарияти бот-бот яхшилаб таъмирланган томни бут сақлашнинг йўли борми, деган саволни кўтарадилар. Томни таъмирлаш серчиқим иш. Бу ишга деб одамлардан йиллаб маблағ йиғадилар ёки кредит оладилар. Томга асосий таҳдид солувчи аслида шу уйда яшайдиганларнинг ўзи, шунингдек томга антенна ўрнатувчи кабель телевидениеси ходимларидир. Кўпгина ширкатлар ўз аъзоларининг бу умумий мулки бут сақланишини таъминлаш мақсадида параболик антенналарни томлардан олиб ташлашга қарор қилдилар. Бундай антенналарни уйларнинг ташқи томонидаги тиргак ва тирговучларга, йўлакларнинг соябонларига ва балконларга ўрнатмоқдалар. Кўп қаватли уйлардан бирида яшайдиганлар бу масалани айни шу тарзда ҳал этишибди.
Ҳозир бутун шаҳар бўйлаб кабель телевидениесининг уйлардаги тақсимлагич тармоқларини қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бундай тармоқлар эндиликда томдан пастга тушди ва ертўлаларга ўтказилмоқда.
Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.