Norma.uz

Ўзбекистон аудиторлари янги уставга биноан ишлайдилар

У Ўзбекистон аудиторлар палатаси аъзоларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов умумий йиғилишида қабул қилинди. Унинг ишида Палата, унинг филиаллари вакиллари ҳамда ўқув марказларининг раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Палата устави янги қабул қилинган, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга соладиган меъёрий ҳужжатларнинг қоидалари билан уни мувофиқлаштириш зарурати юзага келганлиги муносабати билан ўзгартирилди. Киритилган қўшимчалар Палатанинг алоҳида бўлинмаларини барпо этиш, бошқариш ва тугатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.

Янги уставга кўра Палатанинг ижро этувчи ва вакиллик органлари ваколатлари бўлинади, вакиллик органи – кузатув кенгашининг ваколатлари кенгайтирилди. Бундан ташқари, устав матнига Палатанинг Халқаро бухгалтерлар федерациясига уюшган аъзо сифатида кириши, шунингдек унинг ички аудиторларни сертификатлаштиришни ташкил этиш билан боғлиқ вазифалари кенгайтирилиши муносабати билан ўзгартиришлар киритилди.

Тафтиш комиссиясининг функцияларига ўзгартиришлар киритилди. Тафтиш комиссиясининг функциясини аудиторлик ташкилоти бажариши мумкинлиги қайд этилди. Ҳисобот даврида Палатанинг хўжалик фаолиятини текширадиган аудиторлик ташкилоти унинг аъзоси бўлиши мумкин эмас. Янгилик аудиторлик ташкилотлари функцияларини хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари даражасида кенгайтириш муносабати билан қабул қилинган. Ушбу чора аудиторлик ташкилоти билан Палата ўртасида мустақиллик принципига риоя этилишини таъминлайди.

Палата уставига киритилган ўзгартиришлар муносабати билан Ўзбекистон аудиторлар палатасига аъзолик тўғрисида низом бандлари ҳам қайта кўрилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришларга амал қилган ҳолда Палата филиали тўғрисида низом ишлаб чиқилди.

Умумий йиғилишда кузатув кенгаши аъзолари ва Палата ижро этувчи органининг раҳбари сайланди. Йиғилишда бошқа масалалар ҳам кўрилди.

 

Равшан ҲАЙДАРОВ,

Ўзбекистон аудиторлар палатасининг ижрочи директори.

Прочитано: 1948 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика