Президентнинг 3.03.2014 йилдаги ПҚ-2137-сон Қарорининг 8-бандига ҳамда Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш бўйича республика комиссиясининг 31.03.2014 йилдаги мажлиси баённомасига кўра бир қатор корхоналарнинг ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилди.
Президентнинг 3.03.2014 йилдаги ПҚ-2137-сон Қарорига мувофиқ ҚҚС ва фойда солиғи бўйича муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзини қандай қилиб тўғри ҳисобдан чиқариш мумкин?
Проводкани 9360-ҳисобварақ орқали ўтказиш мумкинми?
Т.Чернова,
бухгалтер.
– 21-сон БҲМСга1 мувофиқ кредиторлик ва депонент қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар 9360-илова ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Кредиторлик ва депонент қарзларини ҳисобдан чиқаришда бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар вужудга келади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
21-сон БҲМС бўйича
|
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди
|
6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (турлари бўйича)»
|
9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»
|
Меъёрий ҳужжат
|
Бироқ СКнинг 136-моддасига кўра, солиқ тўловчининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммалари даромад таркибига киритилмайди.
Шу сабабли Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобини2 тўлдираётганда 014-сатрда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммаси кўрсатилади.
Кейин 140-сатрда солиқ солинадиган фойдани камайтириш кўрсатилади.
Шунингдек Ҳисоб-китобга 6-илова 040-«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган фойдани камайтириш» сатри тўлдирилади.
1Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).
2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 1-илова.
Наталья ГРИШУТИНА,
экспертимиз.