Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 37 / Профессионал ҳамжамият

Профессионаллар кўпаймоқда

Ўзбекистонда 2 300 нафарга яқин мутахассис халқаро имтиҳонларни топшириб, «Сертификатланган амалиётчи бухгалтерСАР» ва «Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер – CIPA» халқаро сертификатларини олди. 9 сентябрда Евросиё сертификатланган бухгалтерлар ва аудиторлар кенгашининг (ЕСБАК) халқаро профессионал бухгалтерлар дастурлари бўйича курсларда таълим олган ва синовдан муваффақиятли ўтган яна 50 нафар мутахассис уларнинг сафини тўлдирди.

 

Халқаро имтиҳонлар йилда фақат 3 марта (март, июль ва ноябрда) дунёнинг 12 мамлакатида бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Ўзбекистонда улар Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмасида (ЎзБАМУ) бўлиб ўтди. САР/CIPA сертификатларининг соҳиблари ЎзБАМУнинг ҳақиқий аъзолари ҳисобланадилар, CIPA сертификатларини олганлар эса бир қатор имтиёзларга эга бўлган фахрий аъзоларга айландилар. Хусусан, улар ҳар йилги аъзолик бадалларини тўлашдан озод қилиндилар.

Бундан ташқари, САР/CIPA дастурини ўзлаштирган ва олинган билимларини амалиётда муваффақият билан қўллаётган мутахассислар ишга жойлашиш бўйича жозибали таклифлар оладилар, ишда тез кўтариладилар, баъзилари эса ўз бизнесларини бошлайдилар.

Иштирокчилар имтиҳонларга паспортни тақдим этган ҳолда киритиладилар. Имтиҳон ишлари техник ходимлар томонидан шифрланади ва сканердан ўтказилади, сканердан ўтказилган нусхалар эса баҳолаш учун турли мамлакатларга жўнатилади. Бунинг устига биргина иш, ҳеч бўлмаганда, 2 марта – турли баҳоловчиларда баҳоланади. Агар баҳолаш натижасида катта фарқлар аниқланса, улар қайтадан текширилади. Бунда баҳоловчи имтиҳон иши қайси мамлакатдан келиб тушганлиги, нечанчи текширувни бажараётганлигини билмайди. Бундай таомиллар мустақиллик ва холисликни, шунингдек ишларнинг ўзи сақланишини таъминлайди.

САР/CIPA сертификатларининг яна бир ўзига хос хусусияти шундан иборатки, ўқитиш, имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолашни турли ижрочи ташкилотлар бажарадилар. Мисол учун, ЕСБАК аъзоси бўлган профессионал ташкилотларнинг ўқув марказлари таълим берсалар, имтиҳон марказлари (CIPAEN) имтиҳонларни ўтказиш билан, турли мамлакатлардаги, баҳолашнинг холислиги ва баҳолаш давомида олинган ахборотнинг махфий сақланиши хусусидаги талабларга риоя этиш тўғрисидаги шартномани имзолаган баҳолаш гуруҳлари баҳолаш билан шуғулланадилар.

2001 йилдан бошлаб 2014 йилнинг июлдаги имтиҳон сессиясигача имтиҳонга киритиш учун рўйхатга олиш ва имтиҳонларни ўтказиш масалалари билан «CIPAEN Uz» МЧЖ шуғулланган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бу ишларни «Auditreyting» МЧЖ амалга оширяпти.

Шуни эслатиб ўтамизки, 2014 йил 8 сентябрдан халқаро САР/CIPA сертификацияси бўйича ноябрдаги имтиҳонлар сессиясига рўйхатга олиш эълон қилинди. ҳар бир иштирокчи (ёки ташкилот) мустақил равишда рўйхатдан ўтиб, «Auditreyting» МЧЖга иштирокчини рўйхатга олиш карточкасини тақдим этади ва шартнома бўйича тўловни амалга оширади.

Иштирокчини имтиҳон учун рўйхатга олиш карточкасини www.auditreyting.uz сайтидан ёки Muzafar Agzamov agzamov44@mail.ru электрон почтаси орқали олиш мумкин.

«Auditreyting» МЧЖ телефони 235-26-88, факс 235-78-04.

Рўйхатдан ўтишнинг охирги куни – 2014 йил 21 октябрь.

Бир имтиҳоннинг қиймати:

эрта рўйхатдан ўтганда (2014 йил 8 сентябрь – 10 октябрь) – 200 000 сўм;

кеч рўйхатдан ўтганда (2014 йил 13–21 октябрь) – 220 000 сўм.

 

ЎзБАМУ.

Прочитано: 1936 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика