Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 37 / Парламентда

Бюджет ижроси парламент назоратида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида депутатлар вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар, ОАВ вакиллари иштирокида Давлат бюджетининг 2014 йил биринчи ярим йиллиги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан жорий йил 17 январда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифа ва устувор йўналишларини амалга ошириш, шунингдек, иқтисодиётимиз тармоқ ва соҳаларини ўрта муддатли ривожлантириш дастурларини давом эттириш шу йилнинг биринчи ярмида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш, иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини янада мувозанатли ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратиш имконини берди.  

 

Жумладан, 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот ҳажми 8,1 фоизга ўсди, инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади. Иқтисодий ўсиш саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ҳажмининг 6,9 фоизга, қурилиш ишлари ҳажмининг – 17,4 фоизга кўпайиши ҳисобига таъминланди.

Иқтисодиётнинг мустаҳкам ўсиш суръатлари мамлакат ташқи савдо айланмасининг 482,1 млн АҚШ долл. ижобий сальдосини ифода этадиган макроиқтисодий барқарорлик билан таъминланди.

2014 йилда янги иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш дастури амалга оширилмоқда, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш ишларининг натижадорлигига алоҳида эътибор берилмоқда. 2014 йилнинг I ярим йиллигида 506,4 мингтадан ортиқ янги иш ўрни, шу жумладан қишлоқ жойларда 303,2 мингта (59,9 фоиз) янги иш ўрни яратилиши таъминланди.

2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети даромадлари ялпи ички маҳсулотга нисбаттан 24,1 фоизни, харажатлари 24,0 фоизни ташкил этди ва Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан ижро этилди.

Йиғилишда ҳисобот даврида Давлат бюджетининг харажат қисмида асосий эътибор унинг ижтимоий йўналтирилганлигига, яъни таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлашга, бюджетдан маблағ олувчиларнинг иш хақи, пенсия, стипендия ва нафақалар ҳамда биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштиришга, бюджет маблағларининг ғазна ижросини таъминлашга, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда ҳисобот даврида айрим бюджет муассасаларида маблағларнинг мақсадсиз сарфланишига, уларнинг ноқонуний ишлатилиши билан боғлиқ молиявий ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилаётганлиги муҳокамаларда депутатлар томонидан танқид остига олинди.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси мутасадди вакилларининг бюджетга тушумлар бўйича ахборотлари ҳамда «Ўзкимёсаноат» компанияси ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг бюджет олдидаги қарздорлиги масаласи бўйича тегишли раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди. Бунда асосий эътибор Давлат бюджетига тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқ туширилишига қаратилди.

Қизғин кечган баҳс-мунозараларда депутатлар бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда жойларда қонунлар ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича амалий таклифларни билдирдилар.

Тадбирда депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни ва таклифларни муҳокама қилиб, кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

parliament.gov.uz маълумоти асосида тайёрланди.

Прочитано: 2340 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика