Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 36 / ДБҚда тадбир

Божхоначилар қасамёди

Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда институтга қабул қилинган тингловчиларнинг «Ҳарбий ва божхоначи қасамёди»ни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Парламент аъзолари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.  

 

Давлат ҳокимияти тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлмиш божхона хизмати мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги ва иқтисодий манфаатларининг ҳимояси билан шуғулланади. Табиийки, бу жараёнда замонавий билимларни чуқур ўзлаштирган, юқори малакага ва амалий тажрибага эга бўлган ёш божхоначи кадрларнинг ўрни беқиёс.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан 2003 йилда ташкил этилган Марказий Осиё минтақасида ягона Олий ҳарбий божхона институтида ҳозирги кунда божхона иши ва юриспруденция мутахассисликлари бўйича малакали божхоначи кадрлар тайёрланмоқда. Шу пайтга қадар мазкур даргоҳда таҳсил олган 800 дан ортиқ божхоначи кадрлар ҳозирда республикамизнинг турли божхона органларида хизмат қилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Раиси Қ.Жўраев ва депутат К.Каромова, Давлат божхона қўмитаси Раиси З.Дусанов, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмаси раиси Д.Кудриддинов ва бошқалар божхона хизматининг энг муҳим мезони – адолатли бўлиш, қонунларга оғишмай амал қилиш эканлигини, божхона ходимидан нафақат ўз касбининг сирларини чуқур эгаллаш, балки халқимиз маънавияти ҳамда олижаноб ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этиши зарурлигини алоҳида таъкидлашди.

Юртимиз божхонаси – Ватанимиз остонасидир. Бу остонанинг поклиги, ундан ёвуз ниятлар ва ғаразли кимсалар ўтмаслиги кўп жиҳатдан божхоначиларга боғлиқ. Бугун қасамёд қабул қилаётган тингловчилар ҳам келажакда ана шу масъулиятни чуқур англайдиган божхона хизматининг профессионал ходимлари бўлиб етишиб чиқишади.

 

ЎзР ДБҚ Матбуот хизмати.

Прочитано: 1920 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика