Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 36 / vopros.norma.uz

Маҳалла тасдиқлашга ваколат олмаган

Солиқ текшируви вақтида ДСИ ходимлари йил ўртасида ишга қабул қилинган ходимнинг ҳеч қаерда ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлишини талаб қилдилар. Маълумотнома бўлмаган тақдирда ушбу ходимнинг даромадига энг юқори ставкада даромад солиғи солинади, яъни қўшимча ҳисобланиб, устига пеня қўйилади.

Йил ўртасида ишга қабул қилинган, меҳнат дафтарчасига қараганда, жорий йилда ҳеч қаерда ишламаган ходимнинг даромадига қай йўсинда даромад солиғи солинади? Мазкур ҳолда қандай меъёрий ҳужжатларга амал қилиш керак?

Ф.Бобожонова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Меҳнат кодексининг 80-моддасига кўра, ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно ёки ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани, ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани тақдим этади. Ўша модданинг иккинчи қисмида белгиланишича, ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1.1-бандига кўра, меҳнат дафтарчалари ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда юритилади. Унинг 1.5-бандида кўрсатилишича, ишга кираётган вақтда ишга кираётган шахс иш берувчига меҳнат дафтарчасини (биринчи маротаба ишга кираётганлар бундан мустасно) тақдим этиши шарт. Шу тариқа, ДСИдаги баъзи ходимларнинг маҳалла қўмитасидан жорий йилда ходимнинг иш стажи йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлишини талаб қилишлари асоссиздир, чунки ишга қабул қилишни тартибга соладиган бирорта қонун ҳужжатида бу кўзда тутилмаган.

ДСИ ходимларининг талабини ходим йил бошидан меҳнат дафтарчасини расмийлаштирмасдан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлаши мумкинлиги, бу эса ҳисобот йили натижалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи кам тўланишига олиб келиши мумкинлиги билан изоҳлаш мумкин. Бироқ, Солиқ кодексининг (СК) 187-моддасига кўра, солиқ агентлари (иш берувчилар) солиқ даври тугаганидан сўнг 30 кун ичида солиқ органларига даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида, асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслар бундан мустасно, маълумотнома тақдим этишлари шарт. СКнинг 186-моддаси ўн биринчи қисмига мувофиқ эса, жисмоний шахсларнинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан ЖШДСнинг якуний суммаси жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида тақдим этилган декларациянинг маълумотлари бўйича солиқ органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади. Яъни ҳисобот йили учун тўланадиган ЖШДСнинг бутун суммаси пировард якунда ДСИ ходимлари томонидан ҳисобланади ва даромад олиш манбаларидан (меҳнат дафтарчасига кўра асосий иш жойи, ўриндошлик, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар ва бошқалар) қатъи назар ходим томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади.

 

Йил ўртасида ишга қабул қилинган ва меҳнат дафтарчасига кўра йил бошидан меҳнат стажига эга бўлмаган ходимга солинадиган ЖШДС ҳисоб-китобига мисол.

2014 йил 1 майда компанияга янги ходим қабул қилинди, меҳнат дафтарчасидаги ёзувларга қараганда, у жорий йилда ишламаган. Унга 800 000 сўм маош белгиланди.

СКнинг 186-моддаси иккинчи қисмига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда амалга оширилади. Январь–май ойлари учун энг кам иш ҳақи 480 525 сўмни (96 105 х 5) ташкил қилади. ЭКИҲ Президентнинг 2.12.2013 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4582-сон Фармони билан белгиланган.

Ҳисоб-китоб шкаласи бўйича жисмоний шахснинг май ойи учун 2 402 625 сўмгача (480 525 х 5) даромадларига ЖШДС 7,5%лик ставкада солинади. Тегишинча, солиқ солинадиган даромад йил бошидан бизнинг мисолимизда 800 000 сўмни ташкил қилади, май ойи учун ЖШДС эса:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўмга тенг.

Май ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланади:

800 000 х 1% = 8 000 сўм.

Бюджетга ЖШДСнинг қуйидаги:

60 000 – 8 000 = 52 000 сўм суммаси тўланади.

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2204 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика