Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 34 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар: Ҳамкор деганлари шундай бўлса-да!

Мамлакатимизда шундай ажойиб бухгалтерия дастури яратилганидан беҳад қувончдаман. Хорижда ишлаб чиқилиб, бизда ишлатишга мослаштирилган дастурлар баъзан солиқ тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларимиздаги янгиликлар муносабати билан ҳар хил ўзгартишлар киритишни талаб этади, бунинг устига улар тез-тез бузилиб туради ҳам. 1UZ дастури эса унинг ишлаб чиқувчилари айтгандек, зарурати бўлганда интернет орқали янгиланиб борар экан. 1UZ лицензияланган дастурнинг баҳоси менга маъқул, негаки у бозорларимиздаги шунга ўхшаш хорижий маҳсулотлар нархидан анчагина арзон.

Мавриди келган экан, айтиб қўя қолай: дастурни ўзлаштириб олгандан кейин унда ишлашнинг сира мураккаблиги йўқ. Муайян бир корхонанинг бир нечта бўлинмаси ёки солиқ тўловчиларини бирйўла киритиш мумкин экан. Дастурда барча банкларимизнинг рўйхати бор. Дастур ёрдамида керакли ҳамма ҳисоботларни тузиш мумкин. Зарур маълумотлар киритилгач, ҳисоб-китоб ўз-ўзидан, автомат тарзда бажарилади.

«Умумий объектлар», «Банк, касса», «АВ/НМА ҳисоби», «ТМЗ ҳисоби», «Олди-сотди», «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар», «Солиқлар» сингари энг зарур модуллар назарда тутилган. Уларнинг ҳар бирида тўлақонли маълумотномалар, ҳужжатлар, китоблар ва дафтарлар қамраб олинган.

1UZ дастури қарийб барча соҳадаги, хусусан чакана ва улгуржи савдо, умумий овқатланиш, хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқариш соҳасидаги кичик бизнес корхоналари ҳисобини юритишнинг зўр имкониятини яратиб беради.

Дастурга «Таҳлил» деб аталган бағоят қулай опция ўрнатилган. Унинг ёрдамида 1UZ дастури киритилган барча маълумотларни таҳлил этади ва ҳамма маълумотлар батамом мос келган тақдирда сизга керакли ҳисоб-китобни чиқариб беради.

Дастурни компьютерга ўрнатдим ва у кўнгилдагидек ишламоқда. Тўғри, ҳозирча ундан тўлиқ фойдаланмаётирман, негаки маълумотлар киритиш билан кифояланиб турибман, турли опцияларни ўзлаштирмоқдаман... Рости, бухгалтериядан, дебет ва кредитдан йироқ одамлар бухгалтерия ҳисоби назариясини ўзлаштиришдан ишни бошлаганлари маъқул. «NORMA» профессионал ривожланиш маркази, бизнинг бахтимизга, шу йўналишда махсус курслар ва семинарлар ўтказиб келмоқда. Бордию, бухгалтерия ҳисоби борасида таянч билимингиз бўлса ва компью­тер дастурларига озми-кўпми тушунсангиз, 1UZ дастурини ўзлаштириш осон. Кўп йиллик стажга эга бўлган бухгалтерлар ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

1UZ кўп функцияли дастурдир. Даставвал нимани қаерга киритиш ва қайси нарсаларни қайсилари билан боғлаш керак эканлигини билиб олиш жоиз. Оқибат натижада бир-бири билан боғлиқ етти жадвалнинг яхлит тизими ҳосил бўлади. Улардан биридаги маълумотларни ўзгартириш билан бутун тизимда қайта ҳисоб-китоб содир этилади. Хуллас, дастур жуда қулай. EXCELда жадваллар ва бланкаларни тезгина очиш амалиёти ҳам жуда фойдали. У дастурга ана шу электрон жадвалнинг жамики имкониятларини автомат тарзда қўшиб қўяди. Бирон нарсани ҳисоблашингизга ҳожат қолмайди, натижаларни таҳлил қилсангиз кифоя. Тўғри, сиздан эътиборли, сабр-чидамли бўлиш талаб этилади. Бу нарса ҳамма ишда кераклиги эса ҳеч кимга сир эмас, ахир.

Бошқа ҳар қандай дастурий маҳсулотларда бўлгани каби бу дастурни билиб олишим, у билан тиллашишим осон бўлмади. Лекин 1Uzга тез орада ўрганиб қолдим ва у менга ёқиб қолди. Яширишнинг ҳожати йўқ, баъзан бевосита мулоқот орқали мурожаат қилиб ёрдам сўраган пайтларим ҳам бўлди. Умуман олганда дастур қулай. Тўғри, у пуллик, лекин яхши нарсадан пулни аямайди киши.

Бухгалтерия учун 1UZ беназир, бебаҳо дастурдир. Унда ҳамма операциялар, айтайлик, иш ҳақини, солиқларни ҳисоблаб чиқиш, ҳисоботлар тузиш, зарур бланкаларни босиб чиқариш сингари операциялар назарда тутилган.

Дастурда ҳамма нарса автомат тарзда амалга оширилади. 1UZ дастури ўзлаштиришга осон ва фойдаланишга қулай деган якуний хулосага келдим. Ишлатиш асносида энг кўп мурожаат қилганим «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар» модули бўлди. Унинг ёрдамида бўнак ва иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш, пластик карточкаларга ажратмалар фоизини аниқлаш, касаллик варақаси, ЖШДС, таътил пулларини ҳисоблаш жуда осон. Дастур ҳамма операцияларни автомат тарзда бажариши ишингни осонлаштириб, вақтингни тежайди.

Дастур ёрдамида шахсан мен:

бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирдим;

ҳар хил турдаги ҳисоботларни туздим;

товар-моддий қимматликлар ҳаракатининг самарали ҳисобини йўлга қўйдим;

иш ҳақи ҳисоб-китоби ва кадрлар ҳисобини пухта олиб бормоқдаман.

1UZ янги бухгалтерия дастурини ишлатиш жуда осон, фойдаси бисёр. Ана шу маҳсулотдан фойдаланувчиларнинг билдираётган фикрлари шу.

 

Алишер ТОШПЎЛАТОВ, ишлаб чиқариш корхонаси бухгалтери.

 

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақида муфассал ахборотни 1uz.uz сайтидан, 230-21-12 бевосита мулоқот телефон рақами орқали ёки e-mail: info@1uz.uz га сўров йўллаш орқали олиш мумкин.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 1945 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика