Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 34 / Хўжалик юритиш қоидалари

Шуъба корхонага рухсатнома керак эмас

Корхонамиз акциядорлик жамияти ҳисобланади. Унинг устав фондида давлат улуши мавжуд эмас. АЖ кузатув кенгашининг розилиги билан жамият таркибига кирадиган шуъба корхонага даромад келтирмайдиган кўчмас мулк ва ускуналарнинг бозор баҳоси чиқарилди. Жамиятнинг бундай мол-мулки биржа савдоларига қўйилди. 3 ой мобайнида сотиш тўғрисида бир неча марта эълон чиқарилганига қарамай у сотилмай қолди. Кузатув кенгашининг кўчмас мулк ва ускуналарни ҳисоботга кўра қолдиқ қиймати бўйича сотишга рухсатнома бериш ваколатларини тушунтириб берсангиз.

Шунингдек АЖ таркибига кирувчи корхона ихтиёрий тугатилганда кўчмас мулк ва ускуналарни биржа савдолари орқали бозор ва тугатиш нархлари бўйича сотиш тартибини ҳамда ушбу нархларда сотилмаган тақдирда нархларни қайта кўриб чиқиш тартибини тушунтириб берсангиз.

Р.Каримқулиев,

АЖ бош бухгалтери.

Хоразм вилояти.

 

– Унитар шуъба корхонага (бундан кейин – ШК) тезкор бошқарувга берилган мол-мулкнинг қиймати бўлинманинг мустақил балансида акс эттирилади. Асосий воситалар реализация қилинаётганида уларни шуъба корхона раҳбари акциядорлик жамияти билан келишиб тасарруф этади.

Агар ШКнинг таъсис ҳужжатларида унинг мол-мулкини реализация қилишнинг ушбу ваколатларни жамият кузатув кенгашига берадиган махсус тартиби назарда тутилган тақдирдагина АЖ кузатув кенгашининг розилиги зарур.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун1 АЖ кузатув кенгашига жамиятнинг ўз балансида бўлмаган шуъба жамиятларнинг мол-мулкини тасарруф этиш ваколатларини бермайди. Шу сабабли шуъба корхона раҳбари даромад келтирмаётган мол-мулкни реализация қилишга акциядорлик жамияти директори (бошқаруви) розилигини олади. Бунда унинг бозор нархини белгилаш мажбурий эмас. Кўчмас мулк ва ускуналарни, шу жумладан кимошди савдоси орқали реализация қилишнинг мақбул усули ва уларни сотиш учун мақбул нархларни ШК раҳбари АЖ директори (бошқаруви) билан келишган ҳолда белгилайди.

Унитар шуъба корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин унинг ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатувчига (тугатиш комиссиясига) ўтади (Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомнинг2 4-банди). Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади. Унинг ўзи АЖ раҳбариятининг розилигини олмасдан мол-мулкни очиқ савдоларда сотишни ташкил этади (кўрсатилган Низомнинг 25-банди).

Шуъба унитар корхонанинг мол-мулки давлат мулки ҳисобланмаслиги сабабли унинг реализацияси Ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида низомга3 кўра кимошди савдосида амалга оширилади. Мол-мулк объектларининг баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган бозор қиймати уларнинг бошлов нархи бўлади. Уни пасайтириш 1640-сон Низомнинг 5-бобида назарда тутилган пасайтириш савдоларининг қоидаларига кўра босқичма-босқич амалга оширилади.

 

126.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун таҳририда.

2Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон Қарори билан тасдиқланган.

3ДМҚ ва Монополиядан чиқариш давлат қўмитасининг АВ томонидан 14.11.2006 йилда 1640-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Сергей ГУРВИЧ,

экспертимиз. 

Прочитано: 1678 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика