Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 34 / Солиқ солиш

Ҳамкасбим – хорижий шахс

МЧЖда хорижий фуқаро ишлаяпти.

Унинг иш ҳақидан ЯИТ ва суғурта бадаллари ушланадими? Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қандай шкала бўйича ҳисоблаш керак?

 

Ягона ижтимоий тўлов корхона томонидан меҳнат ҳақи тарзида ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммасидан, ходимлар хорижий фуқаролар ёки Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланишидан қатъи назар, ҳисобланади.

Суғурта бадаллари хорижий ходим даромадларидан, агар у Ўзбекистонда доимий яшаса, ушланади. Республика Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган, Ўзбекистонда доимий яшаш учун рухсатномага эга бўлган ва яшаш жойидаги Ўзбекистон ички ишлар органлари томонидан берилган, Ўзбекистон ҳудудида доимий пропискадан ўтиш ҳуқуқини берадиган яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар доимий яшовчилар деб ҳисобланади (Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг 2, 4-бандлари, Президентнинг 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармони билан тасдиқланган).

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш тартиби (қўлланадиган ставкалар) ходим Ўзбекистон резиденти ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигига боғлиқ:

агар у резидент бўлса, солиқ умумбелгиланган шкала бўйича ҳисобланади. Ўзбекистонда доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат унда турган жисмоний шахс резидент деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг (СК) 19-моддаси);

агар ходим норезидент бўлса, ЖШДС ҳисоб-китоби СКнинг 182-моддасида белгиланган ставкалар бўйича, мазкур ходим резиденти ҳисобланган давлат билан халқаро шартнома (битим) қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, амалга оширилади.

СКнинг 182-моддасига кўра норезидентнинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларига 20%лик ставкада солиқ солинади. Агар хорижий ходим Ўзбекистон Иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисида битимни имзолаган мамлакатнинг резиденти бўлса, унинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига солиқ солишда мазкур Битим қоидалари ҳисобга олинади. Агар унда назарда тутилган солиқ солиш тартиби Ўзбекистон Солиқ кодекси томонидан белгиланган тартибдан фарқ қилса, Битим қоидалари қўлланади (СКнинг 4-моддаси). Халқаро битим солиқнинг бошқа ставкаларини назарда тутиши ёки маълум даромадларни солиқ солишдан озод қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлмаган хорижий жисмоний шахснинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этиш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисидаги аризаси (солиқ органлари томонидан тасдиқланган, шакли МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) пасайтирилган ставка ёки имтиёзни қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Резидентликни белгилаш, норезидентларнинг даромадларидан олинадиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисоблаш тартиби бўйича батафсил тушунтиришлар «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия») электрон маълумотнома тизимининг «Оплата труда. Учет и налогообложение» («Меҳнатга ҳақ тўлаш. Ҳисоб ва солиқ солиш») бўлимида келтирилган.


Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1877 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика