Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 34 / Божхона

Меъёрга амал қилинг

Қизим Францияда шахсий фойдаланиш учун лок-бўёқ қопламлар зичлигини ўлчагич ва гараж учун TROTEC русумли мини-видеоскоп сотиб олди, уларнинг умумий қиймати ҚҚС билан 228,01 евро. Иккала аппаратнинг умумий оғирлиги тахминан 2–3 кг ни ташкил этади. Харид ҳужжатлари бор. Қизим Ўзбекистонга келиши билан божхона божини тўлаши ёки қўшимча ҳужжатларни расмийлаштириши керакми?

 

Р.Миргород.

 

– Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига1 кўра чегарадош бўлмаган давлатларнинг ҳудудидан ўз эҳтиёжлари учун, ­яъни тижорат мақсадларини кўзламасдан олиб кириладиган, умумий қиймати эквивалент ифодада 1 000 АҚШ долларидан ошмайдиган товарларга божхона божлари солинмайди. Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган, акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг энг юқори меъёрлари2 эса жисмоний шахсга товарларни уларда кўрсатилган миқдорда акциз солиғини тўламасдан олиб киришга рухсат беради. Хусусан, ҳар бир номда 1 бирликда, бироқ жами 3 бирликдан кўп бўлмаган миқдорда видео- ва аудиоаппаратурани олиб кириш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга3 кўра божхоначилар мақсадни аниқлашда, хусусан, товарларнинг истеъмол хоссалари, уларни қўллаш ва фойдаланиш амалиёти, миқдори ва сафар ҳолатларини ҳисобга оладилар.

Агар товарлар олиб кирувчи шахс ва унинг оила аъзолари томонидан фақат рўзғорда фойдаланиш учун олиб кирилса, улар ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган деб қаралади. Ўйлаймизки, қизингиз олиб кираётган лок-бўёқ қопламлар зичлигини ўлчагич ва мини-видеоскоп фақат шахсий фойдаланиш учун кераклигини божхона ходимларига бемалол исботлаб бера олади. Уларнинг харид ҳужжатларини сақлаб жуда тўғри иш қилибди. Улар товарларнинг қиймати бож олинмасдан олиб кириш меъёрларидан ошмаслигидан гувоҳлик беради.

 

1МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2037 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика