Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 34 / vopros.norma.uz

Қайтариладиган тиркама

Модул уйсозлик заводимиз транспорт хизматларини кўрсатишга лицензияга эга бўлмаса-да, модулларни ташиш учун тиркамамиз борлиги боис транспорт компанияси билан 5 йилга молиявий ижара шартномаси туздик. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан унга тиркамани топширдик, ҳар чоракда ижара ҳақини ҳисобладик. Лицензиянинг амал қилиши тугаши билан контракт бекор қилинди. Ижарачи тиркамани қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қайтарди.

Ижарачи лизинг объектини муддатидан аввал қайтарган тақдирда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қандай бўлади?

 

– Ижара операцияларининг бухгалтерия ҳисоби Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низом (Молия вазирининг АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) билан белгиланади. Ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ижарачи (лизингга олувчи)нинг молиявий ижара объектини муддатидан олдин қайтариши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Молиявий ижара тўхтатилган санадаги молиявий ижара шартномасига мувофиқ молиявий ижара объектининг қопланмаган қиймати суммаси акс эттирилган

 

0800

 

4810, 0920

 

Ижарачи (лизингга олувчи) амалга оширган молиявий ижара объектини яхшилаш харажатлари қопланиши ижарага берувчи (лизингга олувчи) томонидан тан олинди

 

0800

 

6900

 

молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг
берилиши натижасида вужудга келган кечиктирилган даромаднинг қолган
суммаси молиявий натижаларга чиқарилди

 

6230, 7230

 

9390

 

Молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида вужудга келган кечиктирилган харажатнинг қолган суммаси молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

9430

 

3290, 0990

 

Молиявий ижара шартномасига мувофиқ ижарага берувчи (лизингга берувчи) амалга оширган молиявий ижара объектини қайтариш бўйича харажатлар
(қисмларга ажратиш, ташиш ва ҳ.к.) суммаси акс эттирилди

 

9430

 

6700, 6500 ва бошқа
тегишли ҳисобварақлар

 

Ижарачи (лизингга олувчи) амалга оширган молиявий ижара объектини яхшилаш бўйича харажатларини қоплаш учун пул маблағлари ўтказилди

 

6900

 

Пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

 

Ольга ГАИПОВА, экспертимиз.

Прочитано: 1990 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика