Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 31-32 / Мутахассис жавоб беради

Йўл чипталари – ҳаммага

Ушбу чоракда биз барча ходимларга, уларнинг иши қатновлар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигидан қатъи назар, йўл карточкалари бера бошладик. Ушбу карточкаларнинг қийматини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботга киритиш керакми? Агар киритилса, уни Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (Маълумотномаларга 1-илова) қандай акс эттириш керак– қайси санада ва қандай устунларда?

 

– Иши қатнов тусида бўлган ходимларга бериладиган йўл карточкаларининг қиймати, СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра, уларнинг даромади ҳисобланмайди ва, тегишинча, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.

Иши қатнов тусида бўлмаган ходимлар томонидан олинган йўл чипталарининг қиймати уларнинг даромади ҳисобланади (СК 174-моддасининг 13-банди). ЖШДС бўйича ҳисоботда у қуйидагиларда кўрсатилади:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда – 004, 007 ва 008-сатрларда;

Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (Маълумотларга 1-илова, бундан кейин – 1-сон Расшифровка), даромадни ҳисоблаб ёзиш (2 ва 3-устунлар) ва уни тўлаш (6 ва 7-устунлар) йўл чипталарини бериш санасида акс эттирилади. Натура шаклидаги даромадлар сифатида чипталар қиймати 8 ва 9-устунларда ҳам кўрсатилади. Бунда ушбу даромадлардан ЖШДС бюджетга улар берилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида бюджетга тўланиши керак (СКнинг 188-моддаси);

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкасида (Маълумотларга 3-илова) – 01 ва 02-сатрларда (мазкур Расшифровка йил якунлари бўйича Маълумотлар тақдим этилганда йилига 1 маротаба берилади).

 

*МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.

Прочитано: 1900 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика