Етказилган зарар, брак, корхона берган қарз ва ҳоказоларни сўндириш ҳисобига амалга ошириладиган иш ҳақидан ушланмалар Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасининг (Маълумотларга 1-илова)нинг 6 ва 7-устунларида қандай санада акс эттирилади – бухгалтерия ҳисобида ушланмани акс эттириш санасидами ёки ушбу ой учун иш ҳақи бериш санасидами?
– Корхона томонидан ходимлар иш ҳақидан касаба уюшмасига, мазкур юридик шахсдан олинган қарзлар, моддий зарарни қоплаш бўйича қарз, брак, жарималар ва ҳоказоларни сўндириш ҳисобига амалга оширадиган ушланмалар суммалари тўланган даромадлар таркибида (1-сон Расшифровканинг 6 ва 7-устунлари) мазкур ой учун иш ҳақи тўловлари (кассадан тўловлар, пластик карточкаларга ўтказмалар) санасида акс эттирилади.