Norma.uz

Баённомага 10 кун

Корхона акциядорлик компаниясининг акцияларига эгалик қилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтган 2013 йил учун дивидендларни тақсимлади. Тақсимлаш 2014 йил июнда ўтказилди, баённома эса июлда тузилди ва шу сана қўйилди.

Корхона дивидендларни ҳисоблаб ёзишни қандай сана билан амалга ошириши керак: муассислар йиғилиши ўтказилган кундами ёки унинг баённомаси тузилган кундами?

 

– «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 9-моддасига кўра ҳисоб ҳужжатининг мажбурий реквизити бўлиб, бошқалар билан бир қаторда, ҳужжатни тузиш санаси ҳисобланади. Бухгалтерия амалиётида хўжалик операцияларини уларни ҳисобга олиш учун асос бўлган ҳужжатнинг санаси бўйича акс эттириш қабул қилинган.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун таҳририда) 73-моддасига кўра баённома акциядорлар умумий йиғилиши тугаганидан кейин 10 кундан кечиктирмай тузилади. Унда йиғилиш санаси, вақти ва ўтказиш жойи кўрсатилади.

Ушбу қоидалардан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:

акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини тузиш санаси уни ўтказиш санасидан 10 кунга фарқланиши мумкин;

баённома тузилган кун билан белгиланади, бироқ унда албатта йиғилиш ўтказилган сана тўғрисидаги ахборот кўрсатилади;

дивидендлар ҳисоблаб ёзилишини баённома тузилган санада, яъни 2014 йил июлда ўтказиш зарур.

 

Ирина Борисова, экспертимиз.

Прочитано: 2293 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика