Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 31-32 / Бевосита мулоқот

Савдо + умумий овқатланишга ижарага бериш ҳам қўшилганга...

Бизнинг савдо корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди - 71211) бир нечта фаолият турини амалга ошириб, улар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. Тушумнинг умумий ҳажмида чакана савдонинг улуши қишлоқда 5,97%ни, шаҳарда 84,51%ни, улгуржи оборот 6,91%ни, мактабдаги умумий овқатланиш эса 2,61%ни ташкил қилади. Бундан ташқари, биз бинони ижарага берамиз. Унинг учун ҳақни бошқа даромад сифатида ҳисобга оламиз, 100-кодга киритамиз ва 4%лик ставкада солиқ тўлаймиз. Бироқ ДСИда бизга айтишларича, ижара ҳақи доимий тусда бўлганда унга 6%лик ставкада солиқ солиниши керак экан. Ижара ҳақи қандай ҳисобга олиниши керак: 100-код бўйичами ёки 108-код (2-илованинг 010-сатри) бўйичами? Ундан солиқни қандай ставкада тўлаш лозим – 4%дами ёки 6%дами? Агар 6%да тўланса, қайта ҳисоб-китоб қандай амалга оширилади?

Х.Йўлдошева,

«Қудрат-Шайрат» МЧЖ.

 

Савдо + умумий овқатланишга ижарага бериш ҳам қўшилганга...

– Сиз томондан тақдим этилган маълумотларда амалга ошираётган фаолиятингиз турларини белгилаш чоғида реализациянинг умумий ҳажмида мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар тушумнинг қандай улушини ташкил этиши кўрсатилмаган. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш эса мол-мулкни ижарага бериш ҳисобот даври якунлари бўйича (ортиб борувчи якун билан) корхонанинг асосий фаолият тури деб ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигига боғлиқдир. Агар ижарадан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида устун турса, мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланади ва 6%лик ставкада ЯСТ солинади. Савдо шохобчаларини ижарага беришдан даромадлар реализациянинг умумий ҳажмида 60%дан кўпни ташкил қилса, ЯСТ ставкаси 30%га тенгдир. Агар бундай бўлмаса, ушбу даромадлар бошқа даромадлар ҳисобланади ва асосий фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўловининг ставкалари бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси). ЯСТ ҳисоб-китоби шакли ҳам худди шундай тарзда расмийлаштирилади. Агар мол-мулкни ижарага бериш солиқ тўловчи фаолиятининг асосий тури ҳисобланса, ундан олинган даромадлар Ҳисоб-китоб 010-сатрининг «Асосий фаолият тури» устунида кўрсатилади. Агар у бошқа даромадлар бўлса, уларнинг суммасини солиқ тўловчи ЯСТ ҳисоб-китобига 2-«Бошқа даромадлар» иловасининг 030, 010-сатрларида кўрсатади, кейин 2-илованинг 010-сатри кўрсаткичини ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатрига кўчиради.

Эслатиб ўтамиз, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин юридик шахслар учун – давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори 4-банди) келиб чиқиб амалга оширилади. Бунинг маъноси шуки, корхоналар 2014 йилда ЯСТни мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан (асосий фаолият туридан қатъи назар), шартнома бўйича ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб, бироқ шаҳар ёки туман ҳокимининг қарори билан белгиланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ставкалар бўйича ҳисобланганидан кам бўлмаган ҳолда ҳисоблайди. Агар шартномада энг кам ставкалар бўйича ҳисобланганидан кам ҳақ белгиланган бўлса, ҳисоб-китобга энг кам ставкалар қабул қилинади.

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2210 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика