Norma.uz

Нафимиз тегаётганидан хурсандмиз

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сурхондарё вилояти ҳудудий бирлашмасининг Сариосиё тумани жамияти ходимлари томонидан аҳоли ўртасида истеъмол маданиятини юксалтириш, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида турли тадбирлар уюштирилмоқда.  

 

Мунтазам равишда ташкилот, корхона, тиббиёт муассасалари ҳамда ўқув юртларида давра суҳбатлари ташкил этиляпти. Бу каби юзма-юз суҳбатлар натижаси ўлароқ ўз истеъмолчилик ҳуқуқларини таниб бораётган аҳоли вакиллари турли соҳаларга оид масалалар юзасидан жамиятимизга мурожаат этиб туришибди.

Тумандаги Сариосиё қишлоғида яшовчи Гулжаҳон Бекмуродова ҳамда Ҳуррият Тўраева ўз мурожаатларида фарзандлари учун 2 ёшгача болалар нафақасини 2012 йил октябрь ойидан буён олиб келишаётгани, ўтган йилнинг сентябрь ойидан эса болалар нафақаси бирданига тўхтатиб қўйилганини баён этишган. Ушбу икки ариза ҳам жамиятимиз, алоқадор ташкилотлар ҳамда маҳалла маъмурияти билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Мазкур ҳолат «Эркин» маҳалласи раиси ва котибининг эътиборсизлиги туфайли содир бўлганлиги аниқланди. Г.Бекмуродова ҳамда Ҳ.Тўраевага давлат томонидан бериладиган болалар нафақаси (ҳар бирига 159 180 сўмдан) банк пластик карточкасига тушириб берилиши таъминланди. «Эркин» маҳалласи раиси К.Раҳимов ҳамда маҳалла котиби З.Худойқулова қаттиқ огоҳлантирилди.

Шунингдек, Шарғун шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 1-уй, 15-хонадонда истиқомат қилаётган Мақсадой Олимова жамиятимизнинг «Ишонч телефони» орқали мурожаат қилиб, ногиронлик бўйича 500 000 сўм нафақасининг 50 фоизи унинг рухсатисиз банк пластик карточкасига ўтказиб юборилганлигини айтиб, ёрдам сўради. Ушбу мурожаат ҳам масалага алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилди. Маълум бўлишича, ҳақиқатан ҳам М.Олимова ўз нафақасини ўтган йилнинг сентябрь ойига қадар туман почта алоқа бўлими орқали олиб келган. Сентябрь ойидан эса фуқаро нафақа пулининг 50 фоизи банк пластик карточкасига номаълум шахслар томонидан ўтказиб юборилган.

Ўрганиш жараёнида юқоридаги қонунбузилиш ҳолати туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва ОАТБ «Агробанк» туман бўлимининг ўз ишига совуққонлик билан қараган ходимлари томонидан содир этилгани аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан фуқаронинг оилавий яшаш шароити маҳалла масъуллари иштирокида ўрганилиб, унинг ногиронлик бўйича оладиган нафақаси ўтган йилнинг 1 декабридан бошлаб 100 фоиз нақд пул шаклида туман почта алоқа бўлимига қайтарилди.

Истеъмолчиларга нафимиз тегаётганидан, ҳамюртларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланиши ва ҳимоя этилишида кўмак бериб келаётганимиздан мамнунмиз.

 

М.АБДУРАҲИМОВ,

Сариосиё туман ИҲҲҚ жамияти ижро этувчи аппарати мутахассиси.

 istemolchi.uz сайти материали асосида.

Прочитано: 2206 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика