Norma.uz

Расмийлаштирилмаса — олмайсиз

Мен 54 ёшда пенсияга чиқишим керак эди, бироқ ишлашда давом этиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмадим. Ҳозир, 2 йил ўтгач, ўша вақт учун пенсия олишга даъво қилишим мумкинми, ушбу йиллар умумий меҳнат стажига кирадими?

 

– Пенсия тайинланганидан кейин ишланган вақт стажга киритилмайди. Ёшга доир пенсия, агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 3 ой ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 47-моддаси, бундан кейин – 938-XII-сон Қонун). Ушбу давр тугашига қадар ижтимоий таъминот бўлимига мурожаат этганда пенсионер пенсия ёшига етган пайтидан ҳисоблаб ёзилган пенсиянинг бутун суммасини олиши мумкин.

Сизнинг вазиятингизга келсак, пенсия мурожаат этилган кундан бошлаб тайинланади. Бунда пенсия ёшига етгандан кейин ишланган 2 йил умумий меҳнат стажига ҳисобланади.

Бироқ сиз пенсияни 2 йил аввал пенсия ёшига етганда расмийлаштирмаганингиз сабабли, ушбу давр учун пенсия тўланиши даъво қилиш учун асосга эга эмассиз. 938-XII-сон Қонуннинг 59-моддаси ҳамда Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова) 169-бандига кўра, пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсия миқдорлари ошишини ҳисобга олиб, бироқ пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 3 йилдан ошмаган давр учун тўланади. Агар сиз пенсияни ўз вақтида расмийлаштирган, бироқ қандайдир сабабларга кўра уни олмаган бўлганингизда, бугун сизга у 2 йил учун тўланган бўларди.

Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Прочитано: 1486 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика