Norma.uz

Санасига қадар аниқлик билан

2013 йил декабридан пенсияга чиқдим. Умумий иш стажимни ҳисоблашда Яккасарой туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси болани парваришлаш таътилининг бошланиш санаси сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган санани қабул қилди. Шу муносабат билан стажимдан 4 ой (болаларим икки нафар) тушиб қолди, айни шу ойлар ҳисобланмаганлиги туфайли иш йили тўлиқ бўлмади.

«Норма маслаҳатчи»нинг 27.05.2014 йилдаги 21 (462)-сони ва norma.uz сайтида Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2014 йилдаги 121-сон Қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида сўз юритилган материални ўқидим. Хусусан, унда айтилишича, болани парваришлаш таътилининг бошланиш санаси сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган сана қабул қилинади (илгари боланинг туғилиш санаси қабул қилинар эди).

Қандай ҳужжатда болани парваришлаш таътилининг бошланиш санаси сифатида боланинг туғилиш санаси қабул қилинганлигини кўриш мумкин? Мен Яккасарой туман ПЖга пенсия суммасини қайта ҳисоб-китоб қилишларини сўраб мурожаат эта оламанми (зеро ҳисоблаб ёзиш мавжуд қоидалар ўзгартирилгунига қадар амалга оширилган)?

 

– Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Низом) 12-бандининг «ж» кичик бандига мувофиқ ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига болани парвариш қилиш бўйича таътил берилганлиги ва таътилдан қайтилганлиги тўғрисидаги буйруқларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда аёл киши бола туғилганидан бошлаб 3 ёшга тўлгунигача бўлган даврда меҳнат муносабатларида бўлган ташкилот (ташкилотлар) томонидан берилган, бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш вақтини тасдиқлайдиган маълумотнома илова қилиниши керак. Бугунги кунда мазкур меъёр ўзининг юридик кучини йўқотмаган.

Бироқ қонун ҳужжатлари билан белгиланган муайян ҳолларда болани парваришлаш таътилининг бошланиш санаси сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган сана қабул қилинади. Чунончи, Низомнинг 66-бандига кўра, болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти болани парваришлаш таътили берилиши ва ундан қайтиш тўғрисидаги буйруқларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда ташкилот томонидан берилган, болага қаралган вақтни тасдиқлайдиган маълумотнома асосида белгиланади.

Болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти болани парваришлаш таътили берилиши ва ундан қайтиш тўғрисидаги маълумотнома ёки буйруқлар мавжуд бўлмаганда, шунингдек буйруқларда зарур ёзувлар бўлмаганда ёки болани парваришлаш таътилида бўлганлик даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар бўлганда, ушбу давр учун ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома болани парваришлаш таътилида бўлганлик даврининг тасдиғи сифатида қабул қилинади.

Архив томонидан тасдиқланган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври қуйидаги даврларни ташкил этади:

1 йил – 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун;

1,5 йил – 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун;

3 йил – 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда болани парваришлаш таътили бошланган сана сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган сана қабул қилинади (ВМнинг 13.05.2014 йилдаги 121-сон Қарори қабул қилиниши муносабати билан айни мазкур хатбошига ўзгартириш киритилган). Илгари кўрсатилган ҳолларда болани парваришлаш таътили бошланадиган сана сифатида боланинг туғилиш санаси қабул қилинар эди.

Қабул қилинган ўзгартиришлар илгари қўлланиши мумкин эмас эди, чунки «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг (14.12.2000 йилдаги 160-II-сон, 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда) 31-моддасида белгиланишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикасининг қонуни у амалга киритилишига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.

Низомнинг 141-бандига кўра, пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Низомнинг 142-бандида қуйидаги ҳолатлар қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос сифатида саналган:

а) пенсионер томонидан пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши (Низомнинг 35-бандида назарда тутилган иш стажи ва пенсия тайинлангунга қадар иш ҳақи тўғрисида);

б) ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;

г) Низомнинг 112-бандида назарда тутилган устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;

д) энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўзгариши;

е) даромадларнинг индексация қилиниши.

Сизнинг ҳолатингиз Низомнинг 142-банди билан белгиланган пенсияни қайта ҳисоблаш учун ҳолатлар рўйхатига кирмаганлиги боис, сиз «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 48-моддасига мувофиқ пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят беришингиз мумкин.

 

Элмира СИРАЗИЕВА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2266 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика