Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар: мухтасар таълим-2

Таниш тадбиркорларнинг қўнғироқларига қараганда ишбилармонлар даврасида бу бухгалтерия дастурига қизиқиш дуруст кўринади. Айни шу сабабли яна мазкур дастур бўйича иш тажрибамни ўртоқлашмоқчиман.

«СБХ»нинг ўтган сонида 1UZ дастурида иш олиб боришнинг илк одимлари ҳақида гапириб берган эдим. Ўшанда суҳбатимиз «Константлар»га ўз ташкилотингизга оид маълумотларни киритиш талаби билан чекланган эди. Маблағларнинг аниқ ҳисобини олиб бориш, турли шартномаларни, тўлов қоғозларини, ҳисоботларни ва бошқа ҳужжатларни шакллантириш учун ҳам унга ташкилотнинг реквизитларини киритиш лозим бўлади.

1UZ дастури рисоладагидек ишлаши учун энди унга асосий воситалар (АВ) ва номоддий активлар (НМА) бўйича, агар сизларда шундай нарсалар бўлса, барча кўрсаткичларни киритмоқ лозим.

«АВ/НМА ҳисоби» модулида корхонанинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича операциялар ўтказиши учун керакли барча маълумотнома ва ҳужжатлар бор. Мазкур модуль ҳисоботларни қоғозда чиқариб беради, ҳисоботларни шакллантириш имконияти ҳам бор унда. Дарвоқе, эндигина иш бошлаган, фаолиятини йўлга қўйишга киришган корхонанинг бу дастурда иш олиб бориши анча осон.

Мабодо, корхона бошқа бухгалтерия дастури бўйича иш юритган ва бухгалтерия ҳисобини шу асосда олиб борган бўлса, 1UZ дастури ишлаб чиқувчилари бағоят қулай опцияни назарда тутишганки, унинг ёрдамида бор маълумотларни 1UZ дастурига ўтказиш мумкин.

Ишлаб турган корхонада компьютерлаштирилган бухгалтерия дастури бўлмаса, у ҳолда ҳаммасини бирма-бир, қўлда ёзиб киритишга тўғри келади.

Маълумотлар икки усул билан, хусусан юқори «йўлак» орқали («Муомалалар» – «Ҳужжатлар журнали» – «Асосий воситалар бўйича қолдиқларни киритиш») ҳамда чап ён «йўлак» орқали («АВ/НМА ҳисоби» – «Ҳужжатлар» – «Асосий воситалар бўйича қолдиқларни киритиш») киритилади. Бу ишни бажариш анча осон: компьютер экранида «Асосий воситалар бўйича қолдиқларни киритиш» деган ёзув кўриниши билан «Янги элемент қўшиш» деган тугмачани босиб, асосий воситанинг инвентаризация тартиб рақамини, номини киритиш лозим. Бу борада дастурни ишлаб чиқувчиларга тан бериш керак – улар ҳозирлаган тайёр рўйхатда деярли барча асосий воситалар кўрсатилган бўлиб, ундан асосий воситанинг счётини танлаш (масалан, «Компьютер ускунаси ва ҳисоблаш техникаси», АВ-2 рўйхати) ҳамда ўзингиздаги мавжуд ашёни кўрсатиш лозим (уни эътиборингизга ҳавола этилаётган АВ-3 рўйхатидан танлаб олиш мумкин). Дастур тўлақонли ишлаши учун ўша нарсаларнинг сақланиш жойини, тиклаш қийматини, ҳисоблаб ёзилган эскиришни ва агар бўлса, қайта баҳолаш суммасини кўрсатиш лозим. Айтмоқчи, сақланиш жойини ҳам ҳукмингизга ҳавола этилган маълумотномадан танлаб олсангиз бўлади. Юқорида айтилган кўрсаткичлар қатори моддий жавобгар шахсни ҳам кўрсатиб ўтишни тавсия қилган бўлур эдим.

Корхонанинг номоддий активларини ҳам айни шу йўсинда киритмоқ даркор.

1UZ дастурининг «АВ/НМА ҳисоби» модули «АВ ва НМА олиб келиш», «Асосий воситаларни ишлатишга бериш», «Амортизация ҳисоблаш», «АВ ва НМА кўчириш», «Қайта баҳолаш», «Чиқиб кетиш» ва «Инвентаризация» сингари бўлимларни ўз ичига олади. Тўғри, буларнинг ҳаммаси ҳозир эмас, балки асосий воситаларнинг келгуси ҳисоби, улар билан кейинчалик олиб бориладиган иш учун зарурдир.

«АВ/НМА ҳисоби» модули ёрдамида асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҳисоботларни шакллантириш, уларнинг амортизациясини ҳисоблаб чиқариш, инвентаризация ўтказиш, шунингдек асосий воситалар ҳисоби ҳисобварағи (0100) бўйича ведомость тайёрлаш мумкин.

Мен 1UZ дастурини энди-энди ўзлаштирмоқдаман, бухгалтерия ишини ҳали бу дастурга кўчирганимча йўқ. Шунга қарамай, бу дастурий маҳсулот ҳақида яхши фикрдаман. Менга у жуда ёқди. Фаолиятнинг турли соҳаси, айтайлик, чакана ва улгуржи савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш жабҳаси билан шуғулланаётган кичик бизнес корхоналарига 1UZ дастуридан фойдаланиш имконияти тўлиқ муҳайё этилган. Мазкур дастурнинг қиймати лицензияланган бошқа бухгалтерия маҳсулотларига нисбатан анча арзон. 1UZ дастури мунтазам равишда мукаммаллаштириб борилмоқда, бизнеснинг муайян турига мосланмоқда, қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлар билан боғлиқ барча мажбурий янгиликларни Интернет орқали кўчириб олиш мумкин.

1UZ дастурини бундан буён ҳам бажонидил ўзлаштиришда давом этаман.

 

Дмитрий ВИКТОРОВ,

хусусий корхона муассиси.

 

Мақоланинг бир қисми «СБХ»нинг 17.06.2014 йилдаги 24 (1036)-сонида эълон қилинган.

 

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақида муфассал ахборотни 1uz.uz сайтидан, 230-21-12 бевосита мулоқот телефон рақами орқали ёки e-mail: info@1uz.uz га сўров йўллаш орқали олиш мумкин.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

 

1UZнинг 10 ФАЗИЛАТИ

1. МАҲСУЛОТ ЛИЦЕНЗИЯЛАНГАН

Мамлакатимизнинг мазкур маҳсулотни ишлаб чиқувчилари дастур узлуксиз ишлаши ҳамда қонун ҳужжатларидаги ўзгартишларга мувофиқ вақтида янгиланиб бориши учун жавобгарликни кафолатлайдилар.

2. ФОЙДАЛАНИШДА ҚУЛАЙ ВА осон

Кўп меҳнат талаб қиладиган операцияларни автоматлаштириш ҳисобига бухгалтернинг ишини максимал даражада соддалаштиради. Қулай интерфейс, тез-тез ишлатиладиган функцияларни осонлик билан созлаб тўғрилаш. Керакли ҳамма нарсалар доимо қўл остида.

3. ИККИ ТИЛДА БОШҚАРУВ

Сиз дастурда ўзбек ёки рус тилларида ишлашингиз мумкин. Бошқарув у тилдан бу тилга дарҳол ўтказилади.

4. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ КОНСТРУКТОРИ БИЛАН

Ҳар хил турдаги корхоналар учун созлаб тўғрилаб қўйилган кўплаб миқдордаги конфигурациялар ва модулларнинг конструктори айнан сизнинг корхонангизга керакли дастурни йиғишга имкон беради.

5. МАЪЛУМОТЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛИШ

Дастурда бошқа бухгалтерия дастурларидан маълумотларни импорт қилишга (олишга) ёрдам берадиган воситалар бор.

6. «NORMA» БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ АСОСИДА

Бевосита 1UZдан «Norma» тизимидаги қо­нун ҳужжатлари базасига ўтиш таъминланади. Сў­ровга биноан ҳисоб дастуридан барча керакли ҳужжатлар ва маълумотнома йўсинидаги муҳим ахборотлар етказиб берилади.

 

1UZни СОТИБ ОЛИШДА ҚУЙИДАГИЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ:

7. СОТУВДАН ОЛДИНГИ НОЁБ СЕРВИС

Харид нархини тўлагунга қадар дастурнинг енгиллаштирилган ифодасини ишлатиб кўриш ҳамда унда ишлашни ўзлаштириш имкониятига эга бўласиз.

8. ҚИЙМАТНИНГ ОЧИҚ-ОШКОРАЛИГИ

Сотиб олувчи дастурий таъминотдан узоқ вақт фойдаланиш ва янгиланишларини олиш қийматини осонгина чамалаб кўради.

9. УЗОҚ МУДДАТЛИ ҲАМРОҲЛИК

Дастурий таъминотни сизга ўрнатиб берилган дастурга янги-янги вазифаларни киритган ҳолда янгилаб бориш имконияти.

10. КЎПЛАБ БОНУСЛАР

«NORMA» профессионал ривожланиш маркази томонидан ўтказиладиган мавзувий тренинг­лар ва семинарларда имтиёзли тарзда иштирок этиш. «NORMA» компанияларининг бошқа дастурий маҳсулотлари ва нашрларига, шунингдек «Город скидок» дисконт дастури иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган товарлар ва хизматларига сийловлар.

Прочитано: 2101 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика