Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Бизнинг маслаҳатлар

Ускуна сотиб олинганда...

Бизнинг корхонамиз ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, умумий қиймати 28 459,12 минг сўм бўлган асбоб-ускуналарни бошқа корхонадан харид қилди. Мазкур ускунани сотиб олиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун бошқа корхонага тўлаб берган маблағларимизнинг суммаси ҳамда ушбу ускунани ишчи ҳолатига келтириш билан боғлиқ айрим харажатларимиз унинг таннархига киритиладими ва улар ҳисобда қандай акс эттирилади?

Корхона ички аудиторининг фикрича, юқорида қайд этилган харажатлар сотиб олинган ускунанинг таннархига киритилмас экан.

Абдулла Боймирзаев,

корхона раҳбари ва бухгалтери.

Бухоро вилояти.

 

Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар дастлабки қиймат бўйича кирим қилиниши керак.

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 11-бандига асосан ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:

1) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;

2) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

3) божхона божлари ва йиғимлари;

4) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);

5) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;

6) асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;

7) асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;

8) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;

9) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.

Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб асосий воситаларнинг мазкур объектларини тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади.

Қурилиш даврида қурилиш учун олинган узоқ муддатли кредит бўйича ҳисобланган фоизлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади.

Шуни қайд этиш лозимки, харид қилиш чоғида қиймати хорижий валютада ифодаланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати 5-сон БҲМСнинг 11-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги Марказий банк курси бўйича суммани хорижий валютада ҳисоблаб ўтказиш йўли билан сўмда белгиланади.

Харид қилинган асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши масаласига келсак, 21-сон БҲМСга асосан асосий воситаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар дастлаб 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» ҳисобварағининг дебетида йиғилади. Асосий воситалар объектлари фойдаланишга топширилганда уларнинг суммаси 0820-ҳисобварақдан 0100-«Асосий воситалар» гуруҳи ҳисобварақларига ўтказилади.

Асосий воситалар ҳақ эвазига сотиб олинаётганда корхона томонидан қуйидаги операциялар акс эттирилади:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Асосий воситалар объектлари сотиб олинди

 

0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Асосий воситалар сотиб олинаётганда харажатлар акс эттирилади (воситачилар хизмат ҳақи, хусусий мулк ҳуқуқини рўйхатга олиш, ташиш, монтаж қилиш, созлаш ва бошқа харажатлар)

 

0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»,

6990-«Бошқа мажбуриятлар»,

6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар»,

6520 «Давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар

Асосий воситаларни фойдаланишга топшириш акс эттирилади

 

0100-«Асосий воситалар»

 

0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш»

 

 

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти
солиқ маслаҳатчиси Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 2343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика