Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Бизнинг маслаҳатлар

Кўмир ташиб берилди. Ҳақи қанча бўлади?

Бюджет ташкилоти кўмир ёқилғисини вагондан тушириб олиш ва юк ташиш техникасига ортиш харажатларини хизмат кўрсатувчи ташкилотга қай тартибда тўлаб беради? Масалан, 1 тонна кўмирни вагондан тушириб олиш ва юк ташиш техникасига ортиш учун қанча миқдорда маблағ тўланади?

Бу операцияларни қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солади?

Халқ таълими
муассасаси ходими.

 

– Кўмир ёқилғисини вагондан тушириш ва юк ташиш техникасига ортиш билан боғлиқ хизматлар учун тўлов миқдори тегишли шартнома асосида, томонлар келишувига биноан белгиланади.

Ташкилотларга (сизнинг ҳолда халқ таълими муассасаларига) етказиб берилаётган кўмирни вагондан тушириб олиш, ундан кейин автотранспорт воситасига ортиб ташиш (шу жумладан, иш ва хизматлар учун ҳақ тўлаш) қоидаларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Фуқаролик кодекси (унинг «Йўловчи, багаж ва юк ташиш» 39-боби ва «Транспорт экспедицияси» 40-боби);

29.08.1998 йилдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сон Қонун;

29.08.1998 йилдаги «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги 674-I-сон Қонун;

Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги низом ва Транспорт-экспедитор­лик хизматлари кўрсатиш тартиби (ВМнинг 9.09.2000 йилдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган);

Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқнома (АВ томонидан 2.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Жавобни эксперт-юристимиз Камол МУЗАФФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2136 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика