Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Почта қутиси

Омборда сақлашни хоҳламасангиз, 24 соатда расмийлаштиринг

Ҳужжатлар жойида, товарларни божхонадан ўтказиб олиш мумкин бўлса-да, божхоначилар товарларни омборда жойлаштиришни талаб қиладиган вазиятга бир неча марта тўқнаш келдик. Агар товарларни божхона постига олиб кириш кунида божхонадан ўтказиш мумкин бўлса, уларни божхона омборида жойлаштириш мажбурийми?

Д.Ҳайдаров,

МЧЖ ТИА бўлими мутахассиси.

 

– «Вақтинчалик сақлаш» божхона режими тўғрисидаги низомга (ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 17.06.1998 йилда 447-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра товарларни етказиб бериш жойидаги божхона органига (БЮДнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига) тақдим этиш пайтидан бошлаб уларни чиқаришга ёки танланган божхона режимига тақдим этишга қадар вақт ичида товарлар божхона назорати остида вақтинча сақланишда бўлади. Тақдимот юк ташувчи ёки у ваколат берган шахс томонидан божхона органига юк етказиб берилишини назорат қилиш дафтарчаси ёки бошқа ташиш ҳужжатларини товарлар ва транспорт воситалари келтирилганидан кейин 30 дақиқадан кечиктирмай тақдим этишдан иборатдир. Агар улар божхона постининг ишламайдиган вақтида келтирилган бўлса – у иш бошлаганидан кейин ярим соат мобайнида. Билдирувнома берилганидан кейин ва божхона омборига жойлаштиргунга қадар фақат божхона пости ходимининг ҳозирлигида транспорт ва товарларни назоратсиз қолдириш, турган жойини ўзгартириш, товарларни тушириш ва қайта ортиш, уларнинг жойлашган жойини ўзгартириш, ўрамни очиш, идентификация воситаларини ўзгартириш, олиб ташлаш ёки йўқ қилиш мумкин.

Фақат товарлар ва транспортнинг божхона расмийлаштируви улар божхона органига тақдим этилганидан кейин 3 соат мобайнида тугалланган тақдирда, башарти улар доимий божхона назорати остида бўлса, вақтинчалик сақлаш қўлланмаслиги мумкин.

Низомнинг 2.4-бандига кўра, товарлар ва транспорт воситалари келтирилганлиги тўғрисида божхона органи хабардор қилинганидан кейин 24 соат мобайнида улар вақтинчалик сақлаш учун тегишли турдаги божхона омборига жойлаштирилиши керак. Агар хабардор қилинмаган бўлса, кўрсатилган муддат уни бериш муддати тугаган пайтдан ҳисобланади. Агар бир сутка давомида товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви тўлиқ тугалланган бўлса, уларни божхона омборига ҳақиқатда жойлаштириш (омбор эгаси томонидан ҳақиқатда қабул қилиш) талаб қилинмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1841 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика